Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари


Амалий топшириқларни бажаришга асосланган текшириш


Download 0.79 Mb.
bet55/97
Sana26.03.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1296796
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   97
Bog'liq
maruza

Амалий топшириқларни бажаришга асосланган текшириш. Бажарилаётган амалий ҳаракатлар (спорт, меҳнат ҳаракатлари)нинг тўғрилигини кузатиш ёки олинган натижаларга таянишдан иборат бўлиши мумкин. Амалий текшириш табиий-математик сиклдаги фанлардан ўқувчиларнинг ўзлаштиришини ҳисобга олишда кенг фойдаланилади. Бу усул ёрдамида ўқувчиларнинг олган билимларини амалиётда қўллай олиш малакаси аниқланади.
Уй вазифасини текшириш. Ўқувчиларнинг ўзлаштиришини назорат қилиш учун улардан уйга берилган вазифаларни бажаришини текшириш катта аҳамиятга эга. Уй вазифаларини текшириш ўқитувчига ўқувчиларнинг ўқув ишига бўлган муносабатини, ўрганилган материални қанчалик эгаллаганлигини, уй вазифаларини бажаришдаги мустақиллик даражасини аниқлашга имкон беради.
Ўқувчиларнинг билим, кўникма, малакалари ва компе-тенцияларини баҳолаш мезонлари. Ўқувчиларнинг билим, кўникма, малакалари ва компетенцияларини баҳолаш мезонлари ҳамма вақт баҳсталаб мавзу бўлиб келган. Чунки у ўқув адабиётларда турлича ёритилган. Бироқ мавжуд қарашларни умумлаштириб айтиш мумкинки, ўқувчиларнинг билим, кўникма, малакалари ва компетенцияларини баҳолаш мезонлари ҳар бир фаннинг мақсад ва вазифаларига, шунингдек, синф (гуруҳ)даги ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражасига таянган ҳолда белгиланади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб шундай хулоса чиқариш мумкин:
«5» баҳо қўйилади, агар: а) ўқувчи дастурдаги материални тўлиқ ўзлаштириб олган бўлса; б) ўрганилган мавзу бўйича асосий фикрларни очиб бера олса; в) эгалланган билимларни амалда эркин қўллай олса; г) ўрганилган мавзуни баён қилишда, ёзма ишларда хатоларга йўл қўймасдан, маълумотларни тушунтириб бера олса.
«4» баҳо қўйилади, агар: а) ўқувчи ўрганилган мавзунинг моҳиятини билса; б) ўқитувчининг саволларига қийналмасдан жавоб бера олса; в) эгалланган билимларни амалиётда қўллай олса;
г) оғзаки жавоб беришда жиддий хатоларга йўл қўймасдан, ўқитувчининг қўшимча саволлари билан хатоларини тўғрилай олса ҳамда ёзма ишда унча жиддий бўлмаган хатога йўл қўйса қўйилади.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling