Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари


Download 0.79 Mb.
bet52/97
Sana26.03.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1296796
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   97
Bog'liq
maruza

Назорат қилиш вазифаси ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакалари даражасини аниқлаш ва баҳолашдан иборат. Бу ўқув материалларини ўрганишнинг кейинги босқичига ўтиш имкониятларини аниқлаштиради ҳамда ўқитувчининг ўқув методларини ва усулларини тўғри танлаганини назорат қилади. Назорат қилиш вазифаси ўқув материалларини ўрганишнинг мақбул йўлларини топиш билан боғлиқдир.
Ўқитиш вазифаси ўқувчиларнинг билимини текширишда аниқ кўринади. Янги мавзуни мустаҳкамлаш жараёнида ёки уй вазифаларини текширишда ўқувчиларнинг ўтилган мавзуни такрорлашга, улар учун тушунарсиз бўлган маълумотларни билиб олишларига имкон туғилади.
Назоратнинг тарбиялаш вазифаси шундан иборатки, ўқувчилар текширишга тайёр бўлиш учун дарсларни ўз вақтида тайёрлайдилар, бўш вақтларидан унумли фойдаланишга ҳаракат қиладилар, интизомга ўрганадилар.
Агар назоратнинг ўқитиш ва тарбиялаш вазифалари тўғри амалга оширилса, шахснинг тафаккурини ривожлантиришга, хис-туйғулари ва ахлоқий сифатларини тарбиялашга имкон туғилади. Бу эса ўз-ўзидан назоратнинг ривожлантирувчи вазифаси саналади.
Таълим олганликни назорат қилиш ва ташхислаш тамойиллари.
Педагогикада ўқувчиларнинг таълим олганлигини ташхислаш ва назорат қилиш тамойилларининг тизими ишлаб чиқилган. Улардан энг муҳимлари холислик (объективлик), тизимлилик (системалилик), кўргазмалилик (ошкоралик) саналади. Холислик (объективлик) ташхис тестлари (топшириқлари, саволлари), ташхис жараёни мазмунининг илмий асосланганлиги, педагогнинг барча таълим олувчиларга дўстона муносабати ҳамда билим, кўникма ва малакаларни баҳолашнинг аниқ кўринишда белгиланган мезонларидан иборат. Амалда ташхиснинг холислиги қўйилган баҳолар назорат методлари ва воситаларидан, ташхис ўтказган ўқитувчидан қатъий назар ҳамма вақт мос келишини англатади.
Тизимлилик (системалилик) тамойилининг талаби шундан иборатки, ташхислаш назоратини таълим жараёнининг барча босқичларида – билимларни бошланғич идрок этишдан то амалда қўллашгача бўлган босқичларида олиб бориш керак. Тизимлилик барча таълим олувчилар ўқув муассасида бўлган биринчи кундан бошлаб охиригача мунтазам ташхисга жалб этилишини англатади. Таълим олувчининг билими ва эгаллаши лозим бўлган барча жиҳатларни ишончли текшириш учун таълим назоратини тез-тез ўтказиш керак. Тизимлилик тамойили ташхис ўтказишга бир бутун ёндашувни талаб этадики, бунда назорат, текшириш, баҳолашнинг турли шакллари, методлари, воситалари узвий ўзаро боғлиқликда ва бирликда қўлланилади, бир мақсадга хизмат қилади. Бу каби ёндашув ташхиснинг айрим методлари ва воситаларини мутлоқлаштиришга йўл қўймайди.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling