Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари


Ўқитувчининг дарсга тайёргарлиги


Download 0.79 Mb.
bet49/97
Sana26.03.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1296796
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   97
Bog'liq
maruza

Ўқитувчининг дарсга тайёргарлиги. Ўқитувчининг дарсга тайёргарлигида қуйидаги тўртта босқич кўзга ташланади: ташхислаш, башоратлаш, лойиҳалаштириш ва режалаштириш. Алгоритмни амалга ошириш аниқ шароитларни ташхислаш билан бошланади. Ташхис дидактик жараён кечадиган барча шароитларни ойдинлаштириш, унинг натижаларини белгилашдир. Унда ўқувчиларнинг имкониятлари, уларнинг фаолиятлари ва хулқлари, мотивлари, талаб ва лаёқатлари, қизиқиш ва қобилиятлари, билимдонлик даражаси, ўқув материалининг хусусияти, унинг амалий аҳамияти, дарс тузилиши, янги ахборотни ўзлаштириш, мустаҳкамлаш ва тизимлаштириш, билим, кўникма ва малакаларини назорат қилиш ҳамда тузатиш каби ҳолатлар намоён бўлади. Башоратлаш бўлажак дарсни ташкил этишининг турли варианларини баҳолаш ва улардан қабул қилинган мезонларга мувофиқ энг маъқулини танлаб олиш. Лойиҳалаштириш ва режалаштириш ўқувчиларнинг ўқув фаолиятини бошқариш дастурини яратиш бўлиб, у дарсга тайёрланишнинг якуний босқичи ҳисобланади. Лойиҳа (бошқариш дастури) қисқа ва аниқ, эркин тузилган, педагог ўзи учун бошқариш жараёни муҳим вазиятлари (кимдан ва қачон сўраш, қайерда мавзуни киритиш, машғулот кейинги босқичига қандай ўтиш, олдиндан кўзда тутилмаган қийинчиликлар юзага келганида жараённи қайси схема бўйича қайта ўзгартириш)ни белгилаб олишга имкон берувчи ҳужжатдир.
Таълимни ташкил этишнинг ёрдамчи шакллари. Таълимнинг ёрдамчи шаклларига тўгарак, конферентсия, маслаҳат (консултатсия), факултатив машғулот, ўқув экскурсиялари, ўқувчиларнинг мустақил уй ишлари ва бошқалар киради.
Мактабдан ташқари машғулотларнинг асосий ва барқарор турларига ўқиш жараёнининг таркибий қисми сифатида қараладиган, ўқувчиларнинг мустақил уй ишлари киради. Унинг асосий мақсади – дарсда ўзлаштирилган билим, кўникма ва малакаларини кенгайтириш, чуқурлаштириш, уларни эсдан чиқаришнинг олдини олиш, ўқувчиларнинг индивидуал лаёқати, истеъдод ва қобилиятини ривожлантиришдан иборат.
Фан тўгараклари йўналиши, мазмуни, иш методи, ўқиш вақти ва бошқа жиҳатлари билан ажралиб туради. Улар ўқувчиларнинг қизиқиш ва қобилиятларини ривожлантириш, ўқишга ижобий муносабатни шакллантиришга ёрдам беради.
Таълимнинг ёрдамчи шаклларига экскурсиялар ҳам киради. Улар оммавий, гуруҳли ва кичик гуруҳли бўлиши мумкин. Ўқув экскурсиялари алоҳида фанлар ҳамда бир қанча фанлар бўйича ҳам режалаштирилади. Экскурсияни муваффақиятли ўтказиш учун ўқитувчи унга пухта тайёрланиши: объект ва машрут билан олдиндан танишиб чиқиши, тўлиқ режани ишлаб чиқиши, ўқувчиларни бўлажак топшириқларни бажаришга жалб эта олиши керак.
Ўқув режаси турли факултатив ва танлов бўйича курсларни ташкил этишни кўзда тутади. Улар ўқувчилар, уларнинг ота-оналари истак ва қизиқишларини ҳисобга олиш билан боғлиқликда ишлаб чиқилади. Факултатив ва танлов фанлари рўйхатини аниқлашда фақат ўқувчилар истаклари эмас, балки ижтимоий талаблар ва мактаб имкониятидан келиб чиқилади. Факултатив ва танлов фанлар бўйича машғулотлар мажбурий ва умумий ўрта таълим фанлари билан узвий боғлиқликда ўтказилиши керак.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling