Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари


Download 0.79 Mb.
bet78/97
Sana26.03.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1296796
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   97
Bog'liq
maruza

Муаммоли вазият ўзининг аҳамияти жиҳатидан машққа яқин туради, аммо унинг ўзига хос томони ўқувчида фаоллик, ижодкорлик, мустақиллик намоён бўлиши учун шароит яратади. Дастлаб ҳикоя-вазият тавсия этилади, масалан бирорта ҳикоя маълум бир ерида тўхтатилади.
Ўқитувчи ўқувчиларга ҳикоядаги қаҳрамонлар хулқини баҳолашни тавсия этади. Ўқувчиларнинг жавоблари муҳокама этилади ва ҳикоядаги ижобий, инсоний хулқ ҳақида бир фикрга келинади. Кейинчалик ўқувчиларга реал муаммоли вазият таклиф этилади: футбол ўйини кетяпти. Бир жамоанинг сардори яхши ўйинчи, унинг жамоаси ҳар доим ютиб чиқади. Мана шундай воқеа содир бўлди: у жамоадаги бир ўйинчи коптокни нотўғри тепгани учун уни қаттиқ уради. Ундан ўйинчи билан қўпол муносабатда бўлгани учун ўйинчидан кечирим сўраш талаб этилади. У кечирим сўрашдан бош тортади, демак, уни ўйиндан четлаштириш керак. Ўқувчиларига аввал ўқитувчининг ёрдамида, кейинчалик эса мустақил равишда бу муаммони ҳал этиш тавсия этилади.
ИИИ. Маънавий-ахлоқий мотиватсияни ҳосил қилувчи методлар. Бу гуруҳ методларидан ўқитувчи ўқувчиларда ижобий ахлоқий сифатларни мустаҳкамлаш, ўқувчи хулқидаги салбий томонларни йўқотиш мақсадида фойдаланилади. Бунда койиш, мақташ, тақдирлаш, таъқиқлаш, таҳсинлаш, тергаш, уялтириш, шавқлантириш каби методлардан фойдаланилади. Койиш – жазо беришнинг енгил тури. Ўқувчига танбеҳловчи сўз айтиш, танбеҳ бериш, уришиб қўйиш. Мақташ – ўқувчини унинг ўзига ёки бошқалар олдида яхши томонларини кўрсатиб гапириш, яхши қилиб кўрсатиш. Тақдирлаш – ўқувчини қадрлаш, муносиб баҳолаш, ўқувчига унинг қадри бор эканлигини сездириш. Таъқиқлаш – тарбиявий мақсадда ўқувчига, ўқувчига бирор нарсани ман этиш. Таҳсинлаш – ўқувчини «офарин», «балли» каби сўзлар билан қарши олиш, мақтаб юксак баҳолаш. Тергаш – вақти-вақти билан ўқувчига етарли даражада қаттиққўлликни намоён қилиб, текшириб, ножўя хатти-ҳаракатлари учун койиб, «йўли»дан қайтариб туриш. Уялтириш – номаъқул қилиғи учун ўқувчига ўта ноқулайлик туғдириш, хижолот қилдириш. Шавқлантириш – ўқувчининг хулқи, муваффақиятлари, келажагига ғоят мамнунлик ҳисси билан қизиқиш, руҳий кўтаринкилик билан завқланиш, завқлантириш, қаноатлантириш.



1. Ахлоқ ва маънавиуатнинг ўзаро алоқадорлигини асосланг.
2. Маънавий-ахлоқий тушунчаларга нималар киради?
3. Маънавий ахлоқий тамойилларга изоҳ беринг.
4. Маънавий-ахлоқий тарбия деганда нима тушунилади?
5. Маънавий-ахлоқий тарбиянинг мақсад ва вазифаларини изоҳланг.
6. Маънавий-ахлоқий тарбиянинг методларини мисоллар асосида тушунтириб беринг.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling