Педагогика ва Психология соҳаларидаги инновациялар


МаТеМаТика дарсларида ЎҚиТиШнинг Техник восиТаларидан


Download 3.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet212/239
Sana10.11.2023
Hajmi3.75 Mb.
#1763752
1   ...   208   209   210   211   212   213   214   215   ...   239
Bog'liq
10.Pedagogika yonalishi 3 qism

10
МаТеМаТика дарсларида ЎҚиТиШнинг Техник восиТаларидан 
ФоЙдаланиШ саМаралари
Пошшаҳўжаева Раънохон Ўлмасбоевна
Мархамат тумани 2- сонли мактаб математика фани ўкитувчиси
+998 901700763
фанларни ўқитишда турли воситалардан фойдаланилади. Булардан асосийси ўқув ада-
биёти ва ёрдамчи воситалардир. Ўқув адабиётлари мавзуларнинг асосини қамраб олса, ёр-
дамчи воситалар мавзу мазмунини тўлдиришга хизмат қилади. Ўкув методик адабиетнинг 
анализи шуни кўрсатмокдаки, кўпчилик авторлар укитиш воситалари деганда нихоятда 
турли табиатли моделлар мажмуни тушунишар экан. Адабиётда модел ва моделлаштириш-
нинг ҳар хил таърифлари берилади, буларнинг ҳаммаси асосан ушбу таърифга келтирила-
ди: модел дейилганда ҳар қандай табиатли объект тушунилиб, у ўрганилаетган объектнинг 
ўрнини шундай босмоғи лозимки, бу объектни ўрганиш жараёнида ўрганилаетган объект 
ҳақида янги информациялар берсин, моделлаштириш деб эса шундай ясашлар ва объ-
ектлар ҳақида янги билимлар олиш мақсадида моделларни ўргатишга айтилади. Шундай 
қилиб, ўқитиш воситаларининг объектлар тўплами сифатида характерли хусусияти шун-
дан иборатки, уларнинг ҳар бири: 
а) ўрганилаетган тушунчани тўла тасвирлайди ёки қисман алмаштиради. 
б) ўрганилаетган тушунча ҳақида янги информациялар беради.
Дарслик математика курсининг асосий мазмуни жиддий системада тушунарли қилиб 
баён қилинган китобдир. Дарсликнинг асосий вазифаси ўқувчиларга билим олишларида 
ва дарсда олган билимларни мустаҳкамлашда ёрдам беришдан иборат. Дарслик-ўқувчилар 
учун мўлжалланган асосий ва зарур ўқитиш воситасидир. Дарслик структураси, асо-
сан, программа томонидан аниқланади, дарсликдаги булимлар, программада ажратилган 
бўлимларга (“ўнлик”,”юзлик”,”минг”,”Куп хонали сонлар” ва х.к) асосан мос келади. 
ҳар қайси бўлим темаларга бўлинади. Дарслик билан ишлашни ўргатиш асосан икки 
йўналишда олиб борилмоғи лозим: ташкилий характердаги иш ва дарслик билан унинг 
мазмуни ва моҳияти бўйича ишлашга ўргатиш. математика дарсликларининг хусусияти 
шундан иборатки, уларда назарий материал ҳам, амалий материал ҳам берилади. Шу сабаб-
ли дарсликдан дарснинг турли боскичларида фойдаланиш мумкин. математика ўқитишда 
ўқувчиларга дарсликда мавжуд бўлган математик ёзувларнинг, расмларнинг, схемалар-
нинг ва чизмаларнинг моҳиятини тушунтиришга йўналтирилган иш катта ахамиятга эга, 
бу айтилганларнинг ҳаммаси дарсликнинг асосий мазмунини ташкил килади. математика 
ўқитиш жараёнинг сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида ўқув-методик комплек-
си яратилади. Бу комплекси таркибида дарсликдан ташқари, математикадан топшириқлар 
ёзилган карточкалар, босма асосли дафтарлар ўқитувчиларга мўлжалланган методик тав-
сиялар ва кўрсатмалар ва бошқалар киради. Сўнги йилларда бошланғич математикани 
ўқитиш жараёнига ўқитишнинг эркин воситалари дадил кириб бормоқда. Бу воситалар 
диапроекторлар ва бошка апаратлар ёрдамида қўлланилади. Экран қўлланмалари икки хил 
бўлади: 
1.Динамик қўлланмалар. Динамик қўлланмаларга кинолавҳалар ва кинофильмлар каби 
ҳаракатли воситаллар киради. Аммо шу вақтгача бошланғич математика курси буиича 
биронта ҳам кинолавҳа ёки кинофильм ишланмаган.
2.Статик қўлланмалар. Буларга диофильмлар ва диопозитивлар киради. Диопозитивлар 
ҳам диофильмлар каби самарали ўқитиш воситалари ҳисобланади. Диопозитларнинг 
диофильмлардан фарқи шундаки, диопозитивлар бир-бири билан боғланмаган алоҳида 
кадрлардан тузилган. Диопозитнинг ҳар бир кадрида ихтиёрии тартибда ва ҳар хил 
тушунтиришлар билан фойдаланиш мумкин. Диопозитивлар мустакил ва назорат ишлар 
ўтказиш, сўраб чиқиш ва х.к. масалалар ечишга ўргатишда диопозитивлардан фойдаланиш 
айниқса мақсадга мувофиқдир. Ўкитувчиларнинг иш тажрибасида ўқитишнинг 
эпидиаскоп ва кодоскоп каби техника воситалари кенг қўлланилади. Экпидаскоп дарслик, 
қўлланма ва бошқалардаги расмларни кўрсатиш имконини беради. ҳар хил схемалар ва 
чизмалар, фолографиялар ва бошка экпидияскоп учун қўлланма бўлиб хизмат қила олади. 
Экпидаскомнинг камчилиги шуки, сифатли тасвир хона бутунлай коранғу килингандагина 


313
10
ҳосил бўлади. Кодоскоп учун қўлланмалар тайёрлашда энг оддий материаллардан 
фойдаланиш мумкин. Бунинг учун ойна, ренгин пленкаси, полиэтилен пленка бўлса 
кифоя. Кодоскопдан коранғулаштирилмаган ёки бироз коранғилаштирилган хоналарда 
фойдаланиш мумкин. Айтиб ўтилган материалларга рангли сиёҳларда, фламастерларда 
ёзиш мумкин. методик адабиётда кадоскоп учун ўқув материалларини кодопозитивлар 
деб аташ қабул қилинган. математика дарслларида магнитафондан фойдаланиш мақсадга 
мувофик. юқорида магнитафонлар ёрдамида диофильмларни овозли қилишда қўлланилган 
эди. Бундан ташкари, математик диктантлар утказишда фойдаланиш мумкин. 
Хулоса қилсак, дарс жараёнида қўлланиладиган техник воситалар дарс самарадорлигини 
оширишда етакчи воситалардан биридир. Шунингдек улардан фойдаланиш ўқувчиларда 
дарсга бўлган қизишни оширишда ҳам ўз афзалликларига эга.
фойдаланилган адабиётлар:
1.Н.Абдуллаева. “математика ўқитиш методикаси” . Ангрен 2005. 
2. Йулдошев Ж. «янги педагогика техналогия йуналишлари, муаммолари, ечимлари». 
Халк таълими 1999й. №4.
3. Бабанский А.Б. «Хозирги замон укитиш методикаси». Т., 1994.


314

Download 3.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   208   209   210   211   212   213   214   215   ...   239




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling