Педагогика ва Психология соҳаларидаги инновациялар
Тарих дарсларида ЎТилган МавЗУни ролли ЎЙинлар орҚали
Download 3.75 Mb. Pdf ko'rish
|
10.Pedagogika yonalishi 3 qism
10
Тарих дарсларида ЎТилган МавЗУни ролли ЎЙинлар орҚали МУсТаҳкаМлаШ Эргашалиева Одинахон Абдумаликовна Мархамат тумани 20- сонли мактаб тарих фани ўкитувчиси +998 972737673 Таълимнинг самарадорлигини ошириш, шахснинг таълим марказида бўлишини ва ѐшларнинг мустақил билим олишларини таъминлаш учун таълим муассасаларига яхши тайѐргарлик кўрган ва ўз соҳасидаги билимларни мустаҳкам эгаллашдан ташқари замонавий педагогик технологияларни ва интерфаол усулларни биладиган, улардан ўқув ва тарбиявий машғулотларни ташкил этишда фойдаланиш қоидаларини биладиган ўқитувчилар керак. Бунинг учун барча фан ўқитувчиларини янги педагогик технологиялар ва интерфаол усуллар билан қуроллантириш ва эгаллаган билимларини ўқув–тарбиявий машғулотларда қўллаш малакаларини узлуксиз ошириб боришлари лозим. маълумки, ҳар қандай технология таълимнинг янги мазмунини шакллантирувчи таълим тамойилларига асосланади ва таълим олувчи шахсини тарбиялаш, унда меҳнат ва муайян йўналишларда касбий кўникмаларни ҳосил қилишга йўналтирилади. Таълим жараѐнининг фаол субъектлари ўқитувчи ва ўқувчилар бўлиб, уларнинг ҳамкорликдаги фаолиятлари муайян мавзу (ѐки фанлар асослари) бўйича кам куч ва вақт сарфланган ҳолда назарий ва амалий билимларни чуқур ўзлаштириш имконини берувчи жараѐннинг умумий моҳиятини тавсифлайди. Бундан асосий мақсад: Республикамизнинг таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган ёш истиқболли педагог ходимларга замонавий педагогик технологиялар ва интерфаол усулларни ўргатиш, тарих фанига оид билимларини янада мустаҳкамлаш ва олган билимларини ўқув тарбия жараѐнига қўллай олишларига эришиш, шунингдек, уларга педагогик маҳорат сирларини очиб бериш, педагогик ва ахборот технологияларни амалиѐтга жорий этишда педагог- ўқитувчиларнинг касбий малакаси ва маҳоратини оширишга амалий ѐрдам кўрсатиш. Биламизки, кейинги йилларда замонавий таълим методлари дарс мазмунини ташкил этишда етакчи экан, уни чуқурроқ ўрганишга қаратилган бир қанча адабиётлар, кўрсатмалар яратилмоқда. Уларда турли интерактив методлар таърифлари, қўлланилишиш кўрсатмалари кенг ёритилган. Ушбу адабиётларга таянган ҳолда ўқитувчилар ҳам ўзларининг креатив ёндашувлари билан дарсларни янада қизиқарли олиб боришга ҳаракат қилмоқдалар. Ролли ўйинлар методи ана шундай креативлик асосида олиб борилдиган дарс жараёнларида яхши натижа беради. Ролли ўйинлар ўтказишда уни ўтказиш қоидалари плакатда осиб қўйилади. Ролли ўйинни ўтказадиган тренер сифатида ўзига бериладиган маслаҳатлар: а) вазиятни тўғри айтиб бериш, б) вазиятни ўзи тушуниб етиши, г) ролларни аниқ бўлиб бериш, д) аниқ маълумотни етказиш, е) лозим бўлган шароитни яратиш, ж) регламентни аниқлаб назорат қилиш, з) таълим мақсадларини тўлиқ аниқлаб олиш, и) мақсадга эришишга ҳаракат қилиш, к) ҳаракатларни (ўйиннинг ўзини) назорат остида ушлаш, л) тренер бажарувчидан масалани тўғри тушунганлигини тасдиқлаганини эшитиш, м) мақсадли гуруҳнинг даражасини ҳисобга олиш, н) ўқув мақсади бўйича ролли ўйин натижаларини тўлиқ таҳлил қилиш. Роллар ўйини назарияси машҳур америкалик тадқиқотчи Дж.морено айтганидек, role сўзи лотинча rotula (кичик ғилдирак ѐки ғўла) сўзидан олинган бўлиб, кейинчалик пьесанинг актѐр учун қоғозга ѐзиган ва думалоқ найча қилиб ўралган варақдаги сўзлари эди. фақатгина XVI-XVII асрга келиб бу сўз актѐрлар ўйини маъносини англата бошлади. Ролли ўйинлар тушунчаси XX асрда юзага келди. Ролли ўйинлар вақтинчалик қатнашчининг бошқа кишининг ролини ўйнашни, ѐки ўзини бошқа вақт оралиғида кўрсатишини кўзда тутади. Киши ролни қабул қилганидан кейин шу ролдаги персонаж каби хис қилишга, ҳаракат қилишга ва ўзини кўрсатишга ҳаракат қилади. Бошқа қатнашчилар бирон бир мақсад билан рол ўйнаѐтганларини кузатадилар. Ролли ўйинлар ўқувчиларнинг тарих фанидан билимларини такомиллаштиради, шунингдек уларга актёрлик маҳоратларини синаб кўриш ва ошириш имконини беради. 343 10 Ўйинларни фанга йўналтириб қуйидагича ҳам гуруҳлаш мумкин: 1. Саёҳат-ўйинлар, 2. Харита билан ишлаш-ўйини, 3. ҳикоя тузиш-ўйинлар. Саёҳат-ўйинлар бирмунча таассуротли бўлиб, айнан шу жиҳат ўйин фаолиятини бойитади, шунингдек, ўйин мазмунини ривожлантиришда ўқувчиларни актив иштирок этишини таъминлайди ҳамда ўқувчиларнинг ўйин қоидаларини ўзлаштиришга, вазифани ечишга ва натижани олишга бўлган интилишларини оширади. Саёҳат-ўйиннинг мақсади – таасуротларни кучайтириш, англашнинг моҳиятига бир оз ҳикоядаги оддийликни бериш, ўқувчиларнинг диққатини мавзуга қаратиш. Тарих фанидан бу ўйин турини қўллаш ўқувчиларга ўлка тарихини ўргатишда самарали ҳисобланади. Харита билан ишлаш ўқувчиларга тарихий воқеаларни бўлиб ўтган ўлкаларни харитадаги ўрни ҳақида тушунчалар бериш билан бирга мавзуни кетма кетликда ёритиб берувчи кўрсатма вазифасини ҳам бажаради. ҳикоя тузиш тарихий воқеаларга асосланиб олган билимларини намоён қила олиш бўлиб, бунда ўқувчиларга мавзуни етказиш бирмунча қизиқарли воқеалар асосида кечади. Хулоса қилсак, ўқувчининг тарихни ўйин усуллари орқали осонроқ ўзлаштириши орқали унда тарихимизни тўлиқ ўрганиш тарихимизга бўлган хурмат хисси шаклланиб боради. Асосийси, ролли ўйинлар мавзу мазмун моҳиятинининг ўқувчи хотирасида сақлаб қолиши билан аҳамиятлидир. фойдаланилган адабиѐтлар рўйхати: 1. Саъдиев А. мактабда тарих укитиш методикаси Тошкент. «Ўқитувчи», 1988 2. Ишмуҳамедов Р. Ўқув жараѐнида интерфаол услублар ва педагогик технологияларни қўллаш услубияти. - Т.: РБИмм, 2008. – 68 б. 3.Ишмуҳамедов Р., Абдуқодиров А., Пардаев А. Таълимда инновацион технологиялар (таълим муассасалари педагог-ўқитувчилари учун амалий тавсиялар). – Т.: Истеъдод, 2008.- 180 б. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling