Педагогика ва Психология соҳаларидаги инновациялар
БоШланҒиЧ синФларда МаТеМаТика дарсларида
Download 3.75 Mb. Pdf ko'rish
|
10.Pedagogika yonalishi 3 qism
- Bu sahifa navigatsiya:
- Наманган вилояти Наманган шахар 72-сонли умумтаьлим мактаби бошлангич синф укитувчиси. Тел: +998972312268 аннотация
10
БоШланҒиЧ синФларда МаТеМаТика дарсларида ФоЙдаланадиган кЎргаЗМали ҚУролларнинг ваЗиФалари Юлдашева Фарида Давроновна Наманган вилояти Наманган шахар 72-сонли умумтаьлим мактаби бошлангич синф укитувчиси. Тел: +998972312268 аннотация: Ушбу мақолада бошланғич синфларда математика дарсларида фойдалана- диган кўргазмали қуролларнинг вазифалари хақида малумотлар берилган. калит сўзлар: кўргазмали қуроллар, математика, ўқитиш жараёни, фаоллик, дарслик, таълим, тарбия. Бошланғич синфларда кўргазмали қуроллар ўрганилаётган тушунчани тўла тасвирлайди ёки қисман алмаштиради, ўрганилаётган тушунча ҳақида янги билимлар беради. Кўргазмали қуролларини 2 турга бўлиш мумкин: Биринчиси идеал моделлар тури ва иккинчиси материал-предметлар модели. математикадан стабил дарсликлар, дидактик материаллар, ўқув қўлланмалар, ўқитувчига ёрдам тариқасида чиқариладиган ҳар хил тавсияномалар, масалалар ва машклар тўплами, жадваллар идеал моделлар синфига киради. ҳар хил санок чўплар, предмет картинкалар, расмлар, схема, чизмалар, тангалар модели, геометрик фигуралар модели наборлари, рақамлар набори, асбоблар (ўлчаш), абаклар, синф чўтлари, мултимедиялар, диафильмлар, диопозитивлар ва бошкаларни материал-предметлар синфига киритиш мумкин. Кўргазмали қуролларининг бу воситалари кўрсатма қўлланмалар дейилади, улар янги билимлар манбаи, билимларни қанчалик ўзлаштирилганлигини хисобга олиш, ўқувчиларнинг мустакил индивидуал ишларини ташкил қилиш вазифаларини бажаради. Дарслик – ўқувчилар учун мулжалланган асосий ва зарур ўқитиш воситасидир. математика дарсликлар, расмлар, оркали болаларни кишиларнинг меҳнати билан атроф борликнинг турли томонлари билан таништириш имконини беради. Дарсликда берилган матнли масалалардан факат математик таълим максадларгина эмас, балки болаларга тарбия беришда хам фойдаланиш мумкин. масала математикаси кишиларнинг турмуш ва мехнатлари, мехнат унумдорлигини ошириш учун курашлари, хом ашё ва вактни тежаш учун ўкувчиларнинг ижтимоий фойдали мехнатларини акс эттиради. математика ўқитиш жараёнининг самарадорлигини оширишда дарсликдан ташкари математикадан топшириклар ёзилган карточкалар, босма асосли дафтарлар, ўқитувчиларга мўлжаллнган методик тавсияномалар, рангли расмлар ва табиий материаллар қўл келади. Кўргазмали қуроллар орасида математикадан топшириклар ёзилган карточкалар мухим ўрин тутади. Уларнинг мақсади индивидуал топшириклар бўйича болаларнинг мустакил ишларини ташкил қилишда программанинг асосий материалини пухта ўзлаштиришда ўқитувчига ёрдам беради. Карточкалардан ўқитувчи мустакил ва назорат ишларини ўтказишда, ўқувчилар билимидаги камчиликларини тўлдиришда умумий ва индивидуал ишларни ташкил қилишда билимларни системага солишда, ҳисобга олиш ва назорат қилишда фойдаланиши мумкин. Кўрсатмаликдан фойдаланиш ўқувчиларнинг фаолликларини, эътиборини, диққатини кўзғатади абстракт таффакурини ривожлантиради, ўрганилаётган материални пухта ўзлаштириш имконини, вақтни тежаш имконини беради. Бошлангич математика ўқитишда кўрсатма-қўлланмаларнинг ҳар хил турларидан фойдаланилади. Кўрсатмали қўлланмаларнинг турларини билиш уларни тўғри танлаш ва уларни ишлатиш, ўқув жараёнида қўлланиш, ўқитиш ишини яхшилаш имконини беради. Кўрсатма қўлланмаларни иккита яъни натурал ва тасвирий кўрсатма қўлланмаларга бўлиши мумкин. Натурал кўрсатма қўлланмаларга турмушда учрайдиган, атрофимиздаги нарсалар, дарахтлар, қаламлар, уйинчоклар, чўплар, бинолар ва бошқалар киради. мактабдаги дарсларнинг дастлабки кунларидан бошлаб ўқитувчи болаларнинг эътиборини атрофдаги предметларига қаратади. масалан: Усуллардаги предметларни, парталар, дераза, шкаф ва эшиклар қанча? деган саволларни ўкувчиларга бериш мумкин. Аммо бу предметларни қўлга олиб бўлмайди, уларни кўз билан кўриб сезиш мумкин. Шу сабабли саноқ учун майдароқ предметлардан қалам, ручка, санок чўплари ва бошка нарсалардан фойдаланиш мумкин. Санок чўплари 347 10 кенг қўлланиладиган натурал кўрсатма қўлланмаларидан биридир. Бу чўплар ёгочдан, пластмассадан тайёрланади. ҳар бир ўқитувчи ва ўқувчида санок чўплар набори бўлиши керак. Биринчи ўқув йили давомида саноқ чўпларидан сонларни санаш, сонларни номерлаш фигуралар хакида тасаввурлар ҳосил қилиш, амалларини бажариш учун фойдаланилади. фойдаланилган адабиётлар: 1. Л.Ш. Левенберг, И.Г. Ахмаджонов, А. Н. Нурматов. «Бошлангич синфларда матема- тика ўқитиш методикаси». 1985 йил. Тошкент. Ўқитувчи. 2. Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандарти ва ўкув дастури. «Бошлангич таълим». 1999 йил. 7-махсус сони. 3. «Бошлангич таълим» журнали. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling