Педагогика ва психология Тошкент – 2022 йил


Педагогик фанларни ўқитишнинг инновацион муҳитини лойиҳалаштириш


Download 223.66 Kb.
bet48/61
Sana01.03.2023
Hajmi223.66 Kb.
#1239218
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   61
Bog'liq
ТЕСТЛАР 2022 апрель

3.3. Педагогик фанларни ўқитишнинг инновацион муҳитини лойиҳалаштириш

1

– педагогик жараёнда замонавий фан ва техника ютуқларига асосланган ва касбий соҳада кратив (ижодий) қарор қабул қила оладиган шахс(талаба)ни шакллантиришга қаратилган ўқитишнинг мазмуни, шакл, метод ва воситалари мажмуидир.

Инновацион таълим муҳити

2

Инновацияни янгилик яратиш, кенг ёйиш ва фойдаланишга қаратилган мақсадга мувофиқ, йўналтирилган жараёни мажмуи деб ким эътироф этган

В.А.Сластенин

3

... маълум объектнинг ўзини янгилаш заруриятни ифодалайди.

Субъектив янгилик

4

Қайси олим педагогик инновациялар муаллиф томонидан таълим ва тарбия жараёнида аввал маълум бўлмаган, қайд қилинмаган ҳолат ёки натижага олиб борувчи педагогик ҳодисанинг ўзгариб туриши мумкин бўлган мазмуни эканлиги таъкидлаган.

Р.Н.Юсуфбекова

5

– янги ижтимоий талабларнинг анъанавий меъёрларга мос келмаслиги ёки янги шаклланаётган ғояларнинг мавжуд ғояларни инкор этиши натижасида вужудга келадиган мажмуали муаммоларни ечишга қаратилган фаолият

Инновацион фаолият

6

Инновацияларни асослаш босқичлари сони нечта?

6 та

7

Инновацион жараён тузилмалари тўғри кўрсатилган жавобни топинг?

Фаолият, субъектив, даражали, ғоявий, даврийлик, бошқарув, ташкилий

8

Инновация жараёни нечта асосий қонуниятларга бўйсунади

4 та

9

Педагогик инновацияларнинг амалиётга татбиқ этилиши неча хилда кечади?

2 та

10

Таълим инновацияларини педагогик жараёнга татбиқ этиш неча босқичларда кечади

4 та

11

Педагогларда инновацион ёндашувнинг қарор топиши неча босқичда кечади

4 та

12

Луғавий жиҳатдан “инновация” тушунчаси нима маънони англатади.

Луғавий жиҳатдан “инновация” тушунчаси инглиз тилидан таржима қилинганда (“innovation”) “янгилик киритиш” деган маънони англатади.

13

“Инновация (ингл. “innovationas” – киритилган янгилик, ихтиро) – 1) техника ва технология авлодларини алмаштиришни таъминлаш учун иқтисодиётга сарфланган маблағлар; 2) илмий-техника ютуқлари ва илғор тажрибаларга асослангаан техника, технология, бошқариш ва меҳнатни ташкил этиш каби соҳалардаги янгиликлар, шунингдек, уларнинг турли соҳалар ва фаолият доираларида қўлланиши”. Ушбу изоҳ қайси манбада таъкидланган?

Ўзбекистон Миллий энциклопедиясида

14

– таълим соҳаси ёки ўқув жараёнида мавжуд муаммони янгича ёндашув асосида ечиш мақсадида қўлланилиб, аввалгидан анча самарали натижани кафолатлай оладиган шакл, метод ва технологиялар

Таълим инновациялари

15

Таълим инновацияларининг асосий турлари нечта?

4 та

16

Агар фаолият қисқа муддатли, яхлит тизим хусусиятига эга бўлиб, фақатгина тизимдаги айрим элементларни ўзгартиришга хизмат қилса у нима деб юритилади?

Новация
(янгиланиш)

17

Фаолият маълум концептуал ёндашув асосида амалга оширилиб, унинг натижаси муайян тизимнинг ривожланишига ёки уни тубдан ўзгартиришга хизмат қилса, у нима деб аталади?

Инновация (янгилик киритиш)

18

“янги”, “янгилик” тушунчаси нафақат муайян ғояни, балки ҳали амалиётда фойдаланилмаган ёндашув, метод ҳамда технологияларни ифодалайди. Ушбу изоҳ муаллифини топинг?

В.И. Загвязинский

19

Таълим жараёнини технологиялаштириш босқичлари тўғри кўрсатилган жавобни топинг.

Лойиҳани яратиш, талабалар фаолиятини ташҳислаш, педагогик жараённи ташкил этиш, педагогик жараённи самарали кечишини таъминлаш, талабалар фаоляитини назорат қилиш.

20

– педагогик фаолият кўриниши бўлиб, у таълим жараёнининг технологик тузилма ҳамда ўқитиш натижасини кафолатловчи метод ва воситалар йиғиндисига эгалиги билан тавсифланади

Таълим жараёнини лойиҳалаш

21

Моҳиятига кўра таълим жараёнини лойиҳалашнинг асосий тамойиллари тўғрис кўрсатилган жавобни топинг

Марказлаштириш, Рефлексивлик, Натижавийлик, Кўп омиллилик, Талаба шахсини таълим жараёнига мослаштириш, Таълим жараёнида табиий ривожланиш ва ижтимоийлашув тамойиллари

22

Яратиладиган таълим жараёнининг лойиҳасини таълим жараёни иштирокчиси – субъектнинг эҳтиёжлари ва имкониятларини таҳлил қилиш асосида узлуксиз тузатиб, тўлдириб боришни талаб этади. Бу қайси тамойил?

Рефлексивлик тамойили

23

Педагогик шарт-шароитларнинг қулайлиги, оз вақт ва куч сарфлаш эвазига самарали натижаларга эришишни тавсифлайди. Бу қайси тамойил?

Натижавийлик тамойили

24

Ҳар бир таълим жараёни бир қатор объектив ва субъектив омиллар таъсирида амалга ошадига тамойил бу...

Кўп омиллилик тамойили

25

Аниқ мақсад ва ижтимоий ғояга асосланиб, талабаларда маънавий-ахлоқий сифатларни шакллантиришга йўналтирилган педагогик фаолиятнинг ташкилий-техник жиҳатдан уюштирилиши бу ....

Тарбия жараёнини технологиялаштириш

26

Талабанинг фикрлаш ва ҳаракат стратегиясини инобатга олган ҳолда унинг шахси, ўзига хос хусусиятлари, қобилиятини ривожлантиришга йўналтирилган таълим

шахсга йўналтирилган таълим

27

Аниқ режа, мақсад асосида унинг натижаланишини кафолатлаган ҳолда педагогик фаолият мазмунини ишлаб чиқиш маҳсули

лойиҳа

28

Бошланғич маълумотларга асосланиб, кутиладиган натижани тахмин қилиш, башоратлаш, режалаштириш орқали фаолият ёки жараён мазмунини ишлаб чиқиш

лойиҳалаш

29

Педагогик жараённи лойиҳалаш асосланадиган учлик

лойиҳа – мазмун – фаолият

30

Таълим жараёнини лойиҳалаш кечадиган босқич сони

5 та

31

Муаммоли таълимнинг илк ғояларини асослаган муаллиф

Ж.Дьюи

32

Билимларни муаммоли баён қилиш, талабаларни изланишга ундаш, кичик илмий тадқиқотларни олиб бориш. Улар ...

муаммоли таълим турлари

33

Ўқитувчи томонидан талабани муаммоли вазият, муаммоли масалани ҳал этишга йўналтириш орқали унда билиш фаоллигини оширувчи маъруза

муаммоли маъруза

34

Талабаларда ижодий изланиш, кичик тадқиқотларни амалга ошириш, фаразларни илгари суриш, натижаларни асослаш, хулосага келиш кўникма ва малакаларни шакллантирувчи таълим технологиялари

муаммоли таълим технологиялари

35

Тадқиқот, эвристик, муаммоли вазиятларни яратиш, муаммоли баён қилиш, ижодий ҳамда қисман ижодий методлар ...

муаммоли таълим методлари

36

Ҳал қилиниши зарур, бироқ, ҳали ечиш усули номаълум бўлган педагогик характердаги масала

педагогик муаммо

37

Талабанинг маълум топшириқларни бажаришда юзага келган зиддиятни англаши билан боғлиқ руҳий ҳолати

муаммоли вазият

38

Муаммоли вазиятни яратиш; вазиятни таҳлил асосида муаммони қўйиш; фаразларни илгари суриш; ечимни текшириш. Улар муаммоли вазиятни ҳал қилиш ...

босқичлари

39

Муаммони ҳал қилиш босқичлари

исботлаш; текшириш; асослаш

40

Муаммони қўйиш қайси босқичларда амалга оширилади?

муаммони излаш; муаммони қўйиш; муаммони ҳал қилиш

41

Муаммони қўйиш сатҳлари

3 та

42

Луғавий жиҳатдан “интерфаол” тушунчасининг маъноси

“ўзаро ҳаракат қилмоқ”

43

Талабаларнинг БКМ ва муайян ахлоқий сифатларни ўзлаштириш йўлида ўзаро ҳаракатларни ташкил этишга асосланувчи таълим

интерфаол таълим

44

Талабалар портфолиосининг тузилиши

титул; мундарижа; портфолио мақсади; портфолио бўлимлари

45

Талабаларнинг БКМ даражасини ҳар томонлама, холис баҳоловчи топшириқлар тўплами

ассесмент

46

Биографик анкета, таълим соҳасидаги ютуқлар баёни, ўқув ижодий иш, тест, кейс, индивидуал топшириқ, баҳс-мунозара, тақдимот, эксперт кузатиш, ўйинлари ва б.лардан ташкил топадиган назорат тури

ассесмент

47

Таълимий мазмунга эга лойиҳа, ўқитувчи томонидан тузилиши мажбурий бўлган ҳужжат

дарс ишланмаси

48

Муаммога оид маълумотларни тўплаш, таҳлил қилиш, умумлаштириш, муаммони ҳал этиш усул, воситаларини тавсифловчи лойиҳалар

ахборотли лойиҳалар

49

Тадқиқотни амалга ошириш, тадқиқот асосида муаммо изоҳини асослаш, янада ривожлантириш учун янги муаммоларни асословчи лойиҳалар

тадқиқот лойиҳалари

50

Муаммони ҳал этиш усул, воситаларини ишлаб чиқувчи лойиҳалар

амалий лойиҳалар

51

Натижаси мақола, реферат, маъруза, кейс бўлган лойиҳалар

ахборотли лойиҳалар

52

Натижаси ҳисобот, маъруза, кейс бўлган лойиҳалар

тадқиқот лойиҳалари

53

Натижаси ҳаракат дастури, бизнес-режа, кейс, стратегия, маълумотнома, тавсия бўлган лойиҳалар

амалий лойиҳалар

54

Ўқув мақсадига эришиш ёки муаммо, муаммоли вазиятни ҳал қилиш учун талабалар томонидан изчил амалга ошириладиган ҳаракатлар мажмуаси

ўқув лойиҳавий фаолият

55

Талабаларнинг ўқув лойиҳавий фаолияти босқичлари

3 та

56

Ж.Дьюи ғоялари асос қилиб белгиланган таълим тури

муаммоли таълим

57

С.Л.Рубинштейннинг “Тафаккур муаммоли вазиятдан бошланади” деган ғояси асос бўлган таълим тури

муаммоли таълим

58

Талабаларни муаммоли вазиятга тўқнаш келишини таъминлаш асосида уларнинг билиш фаолиятини фаоллаштиришга асосланувчи метод

муаммоли вазият методи

59

Дастлаб ҳарбий соҳада қўлланиб, маҳоратли инглиз ва немис аскар ва офицерларни танлаш мақсадида қўлланилган технология

ассесмент

60

Педагогик одоб; педагогик билимдонлик; педагогик қобилият; педагогик мулоқот маданияти; коммуникатив таъсир кўрсатиш қобилияти ва б. ниманинг таркибий қисмлари

педагогик маҳоратнинг

61

Педагогик мулоқот услублари

авторитар, демократик ва либерал

62

Педагогнинг маънавий-ахлоқий қиёфаси билан ташқи кўриниши ўртасидаги ўзаро уйғунлик, мутаносиблик

педагогнинг имиджини

63

“Креативлик” тушунчасининг луғавий маъноси

яратиш

64

Кен Робинсоннинг фикрига кўра, креативлик ...

ўз қийматига эга оригинал ғоялар мажмуи

65

Эмебайлнинг ёнашувига кўра, креативлик ...

юқори даражада ноодатий кўникмаларга эга бўлиш

66

“Креативлик” ва “ижодкорлик” тушунчалари

турли ҳолатларни ифодалайди

67

Патти Драпеау нуқтаи назарига кўра, креатив фикрлаш ...

масала юзасидан ҳар томонлама фикрлаш

68

Шахснинг креативлиги ...да намоён бўлади

унинг тафаккури, мулоқоти, ҳис-туйғулари ва муайян фаолият турларида

69

Э.П.Торренс (1987) тести асосланадиган мезонлар

фаоллик, тезкор фикрлаш, ўзига хослик ва такомиллашганлик

70

Шахснинг креатив тафаккурга эгалигини аниқловчи тест (1987 йил) муаллифи

Э.П.Торренс

71

Шахс креативлигини аниқловчи тестлар (Э.П.Торренс) турлари

2 та

72

Бутуннинг турли босқич ёки даражаларга ажратилиши

табақалаштириш

73

Муайян ҳодисани ўзида қандайдир якунланган жараённи қамраб олган маълум вақт бирликларига ажратилиши

даврлаштириш

74

Креатив сифатларни ривожлантириш йўллари

4 та

75

Педагог креатив потенциалининг таркибий асослари

Мақсадли-мотивли, мазмунли, фаолиятли ва рефлексив баҳолаш

76

Креатив шахснинг шаклланиш босқичлари

3 та

77

Креатив сифатларни ривожлантиришнинг
1-йўли

креатив фикрлаш кўникмасини шакллантириш

78

Креатив сифатларни ривожлантиришнинг
2-йўли

амалий креатив ҳаракат кўникмаларини ривожлантириш

79

Креатив сифатларни ривожлантиришнинг
3-йўли

креатив фаолият жараёнларни ташкил этиш

80

Креатив сифатларни ривожлантиришнинг
4-йўли

креатив маҳсулот (ишланма)лардан фойдаланиш

81

Ташаббускорлик, креатив қобилиятга эгалик, креатив фаоллик, изланувчанлик

педагогнинг креатив потенциали даражасини аниқловчи мезонлар

82

Д.Толлингерова таксономия сига кўра ўқув топшириқнинг турлари

5 та

83

Болонья декларациясига аъзо давлатлари таълими асосланадиган тизими

модул-кредит тизими

84

Эмебайлнинг ёнашувига кўра, креативлик ...

юқори даражада ноодатий кўникмаларга эга бўлиш

85

“Креативлик” ва “ижодкорлик” тушунчалари

турли ҳолатларни ифодалайди

86

Қандай метод қўлланилганда талабалар ўқув материалини мазмунан ёки таянч тушунчалар асосида гуруҳларга ажратиб олади?

гуруҳлаштириш

87

Талабаларни мавзу хусусида кенг ва ҳар томонлама фикр юритишга ундовчи метод

“Ақлий ҳужум”

88

Талабаларда мавзу юзасидан муайян масала моҳиятини тасвирлаш ва ечиш қобилиятини шакллантирадиган метод

Балиқ скелети

89

Педагогнинг педагогик муаммоларни ижобий ҳал қилишга бўлган тайёргарлигини тавсифловчи қобилияти

педагогик креативлик

90

Таълим мақсади, ўқув дастури, дидактик талабларга кўра илмий билимлари берувчи манба

Дарслик

91

Ижодий фикрлашни талаб этувчи топшириқ

амалий таклифларни ишлаб чиқаришга доир топшириқ

92

Талабаларда ижодий фаолият малакалари, жамоавий ижодий ишларни ташкил этиш кўникмаларини шаклллантирувчи метод

АЖИЛ (Амалий жамоавий ижодий лойиҳалар)

93

Мавзу ичида кичик мавзуларни ҳосил қилиш – бу...

ўқув материалини мазмунига кўра мустақил кичик мавзуларга ажратиш

94

Стратегияси кичик ҳажмли, эркин баён усулига эга бўлиб, ўрганилаётган муаммо ёки таҳлил қилинаётган масала юзасидан шахсий таассурот, тасаввурларни ифодалашга хизмат қиладиган метод

“Кичик эссе”

95

– бу маълум бир қонуният, тамойиллар ва уни амалга ошириш шарт-шароитларига асосланадиган шахсга йўналтирилган педагогик технологиялардир

Дидактик таъминот

96

Тушунчалар, билдирилган фикрлар ўртасида боғлиқликни юзага келтириш, уларни мантиқий жиҳатдан кетма-кетликда тўғри ифодалашга ёрдам берадиган стратегия

“Мантиқий чалкаш занжир” стратегияси

97

Фасилитация-бу ...

сўзи инглиз тилидан олинган бўлиб, facilitate – ёрдам бериш, енгиллаштириш, кучайтириш деган маъноларни англатади.

98

Ақлий қобилиятни аниқлашга имкон берувчи индивидуал тест

Векслеров шкаласи

99

Янгиликнинг аҳамияти ва фойдалигини белгиловчи шахс фаолияти ва унинг натижаси

ижодкорлик

100

Ижодий йўналганлик, мантиқий фикрлаш олиш, эрудиция, бой тасаввурга эгалик, ҳиссиётга бойлик, тафаккур тезлигига эгалик ва б. Улар нимани ифодалайди?

креативлик сифатларини




Download 223.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling