Педагогиканинг умумий асослари


Download 0.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/54
Sana04.02.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1161794
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   54
Bog'liq
Педагогика маруза матн

Ўқув дастури — ҳар бир алоҳида фан учун ўқув дастури тузилади. Дастур ўқув режасига 
асосланади. Фаннинг мақсадидан, ўқув режаси бўйича ажратилган соат ва билим ҳажми унинг 
тизими мавжуд жамиятнинг ғоявий-сиёсий йўналишини ўзида акс эттирадиган давлат 
ҳужжатидир. 
Ўқув дастурида бир синфда алоҳида фанлар бўйича ўқувчиларга бериладиган илмий билим, 
кўникма ва малакаларнипг ҳажми белгилаб берилади. Дастурда фаннинг мазмуни, мавзу кетма-
кетлиги иккинчи мавзу биринчини тўлдириши, изчиллик билан ёритилади ва маълум мавзулар 
орқали кўрсатилади. Ўқув дастурида шу фан бўйича ўқувчиларга берилиши лозим бўлган билим, 
кўникма ва малакалар кичик мавзуларда ифодаланиб, мавзу мақсади қисқача изоҳланади. 
Фаннинг мақсади ва вазифасидан келиб чиққан ҳолда йўналишлари ажратилади. Улар бобларга 
бўлинади. Боблар катта-катта мавзуларга, катта мавзулар эса кичик мавзуларга бўлиниб, шу мавзу 
юзасидаи ўқувчи қанақа билим, кўникма ва малакаларни ўзлашгириши лозим бўлса, шу қисқача 
ифодаланиб берилади. Ўқув дастурининг ўзини амал қилиниши керак бўлган қоидалари мавжуд, 
1. Дастурни аниқ бир ғояга асосланганлиги. 
Мустақил жамиятимиз тараққиётининг тамойилларига асосланган ҳолда ислоҳ қилинган ҳар 
бир соҳасидаги фан, техника, ишлаб чиқариш, ижтимоий муносабатлар қирраларидага эришилган 
ютуқлар даражасини илмий асосда акс этгиршии лозим. Дастур узоқни кўра билиш қоидаларига 
асосланиши керак.
2. Дастур илмийлик принципига асосланади. 
Ҳар бир таълим ва тарбия ғоялари, илмий жихатдан текширилган, ишончли далиллар, 
кузатишлар, манбалар ва материаллар асосида киритилади. 
3. Ў
ҚУВ
дастури- аниқ мазмун ва мантиқ ғояларини ўзида акс эттириши лозим. 
Дастурда фаннинг мақсад ва вазифалари ундаги билим асослари мисоллар ва масалалар орқали 
ўргатилади. Акс ҳолда ўргатилаётган билим асосларини назарий жихатдан тушуниш қийин бўлади. 
4. Назариёт бйлан амалиётнинг биолигик принципи.
Талабалар назарий олган билимларини. 
амалда қўллай олиши кўникмасини шакллантириш назарда тутилади. 
5. Ўқув дастурини тузишда фаннинг тарихий сабоқлари инобатга олинади. 
Вақт ўтиши билан фан оламида янги-янги кашфиётлар, маълум бир илмий қонун-қоидалар 
пайдо бўлиб, фан такомиллашиб боради. Дастур фаннинг келажакдаги истиқболини ўзида қисқача 
ифодалайди. 
6. Ў
ҚУВ 
дастури ҳужжатлар ислоҳ килмнган таълим, давлат томонидан тасдикланган режа 
асосида бакалавр, магистр, лицей, гимназия, коллежларга алохила-алоҳида тузилади. 
Дарслик. 


Дарслик ўқув жараёнининг асоси. Дарслик ўқувчининг уйдаги муаллими, ҳар бир фаннинг 
мазмуни, мақсади, вазифаси дарсликда ёритилади, Дарслик, яъни фан объектив борлиқ ўртасидаги 
муҳим қонуниятли боғланишларии акс этгиради, Дарсликдаги билимлар тизими ўзаро ички, 
мантиқий боғланишларга эга бўлиб, улар дидактика талабига мувофиқ равишда баён қилинган. 
Дарслик қуйидаги талабларга амал қилган ҳолда яратилади: 
1. Дарсликда акс этган илмий билимлар синф ўқувчиларининг ёки хусусиятига 
мос келиши керак. 
2. Дарсликда баён қилинган илмий билимларнинг назарий асоси, ғоялари тизимли ва изчил 
бўлиши талаб қилинади.Улар ҳаётдан олинган, ишонарли бўлиши лозим. Шу ҳолдагина 
ўқувчилардаги илмий дунёқараш, энг яхиш инсоний фазилатлар таркиб топтирилади. 
3. Назарий билимлар ишлаб чиқариш амалиёти билан бошланган бўлиши керак.
4. Дарсликда мавзу содда, равон тилда ёзилиши, ҳамда тегишли қоида ва таърифлари берилиши 
керак. Дарслик ичидаги ва муқовасидаги чизилган расмлар ва безатилиши ўқувчининг ёшига мос, 
фаннинг ҳарактерига монанд бўлмоғи зарур. 
5. Мавзулардаги фикрлар аниқ ва қисқа бўлиши, илмийликка асосланиши керак. 

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling