Педагогиканинг умумий асослари


Download 0.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/54
Sana04.02.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1161794
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   54
Bog'liq
Педагогика маруза матн

Оғзаки баён методлари. Ҳикоя, тасвир, суҳбат, маъруза таълимнинг билимларни оғзаки 
баен қилиш методлари саналади. Бу методлар эвристик суҳбатни ҳисобга олмаганда, асосан, 
ўқувчиларнинг хотирасига мўлжаллаб ташкил этилади. қурилиш жиҳатидан уларнинг таркиби бир 
хил: ўқитувчи тушунтиради, болалар тинглайди. 
Ҳикоя. Таълимнинг турли бўғинларида қўлланиладиган универсал методлардан бири 
ҳикоядир. Ҳикоянинг бир неча хил тури мавжуд: кириш ҳикояси- ўқув материалини ўрганишга 
болаларни тайерлаш мақсадида ўтказилади. кириш ҳикояси бадиий асарлар билан таништириш, 
янги мавзуга оид омилларни эслаш, уларни дастлабки таҳлил этиш билан дахлдор методдир; баён 
шаклидаги ҳикоя- янги ўқув материалини бевосита идрок этиш билан алоқадор методи 
саналади. Баён шаклидаги ҳикояда ўқитувчи ўқув материали мазмунини турлича айтади, унинг 
асосий ва иккинчи даражали хусусиятларини изоҳлайди; якунловчи ҳикоя-ундан дарснинг 
охирида ўрганилган мавзуга якун ясаш мақсадида фойдаланилади. 
Маъруза. Маъруза ўрта умумтаълим мактабларининг юқори синфларида, техникум ва 
коллежларда, олий ўқув юртларда фойдаланиладиган таълим методи бўлиб, унда ўзаро таъсир 
ўқитувчининг баёни ва болаларнинг тинглаши, айрим омиллар, асосий ғоя ва боғланишларни 
Ўқувчи 
фаолияти -кўргазма 
қуролни таҳлил этиш; 
-қўйилган муаммо тўғрисида ўйлаш; 
-ўқитувчи тушунтиришларини тинглаш; 
-хулосаларни эсда олиб қолиш; 
- билимларни ўқув ва ҳаётий 
шароитларга татбиқ қилиш. 


ёзиб олиш шаклида амал қилади. Маъруза учун вақт болаларнинг тайёргарлик даражаси, ўқув 
материали хажмига кўра белгиланади. 
Маъруза жараёнида ўқувчиларнинг фаоллиги, ташаббускорлигини ошириш мақсадида 
ўқитувчи ўз нутқини кўргазмали қурол, дарсликда берилган омиллар, муаммо ва 
топшириқлар билан уйғунлаштиради. Маъруза жараёнида кўргазма қуролидаги омилларни 
таҳлил этишга болалар диққатини тортиш, ўқитувчи айтган қоида, таъриф, аниқликларни дарс 
материалларига чоғиштириш йўллари билан болалар фаоллиги оширилади. Шунингдек, ўқув 
материалига оид терминларга изоҳ бериш, айрим ўринларда ўқувчиларнинг ўзларига хулоса 
чиқаришни таклиф этиш талабаларнинг ўқув-билув фаолиятининг самарадор амал қилишини 
таъминлайди. 
Суҳбат. Суҳбат ўқитувчи ўқувчининг ўзаро таъсири диолог шаклида амал қиладиган таълим 
методидир. Унда мавзу мазмунига хос, атрофлича ўйланган, бир-бирига боғлиқ саволларни қўйиш 
ва саволларга жавоб излаш ҳамда жавоб қайтариш йўллари билан ўқитувчи ва ўқувчи фаолияти 
ўзаро мувофиқлашади.
Суҳбат моҳияти жиҳатидан икки турли бўлади: эвристик суҳбат; катохезистик суҳбат. 
Эвристик суҳбат ўқувчиларнинг тафаккурига мўлжалланган метод бўлиб, унда ўзаро таъсир 
ўқитувчи саволлари болаларнинг жавоблари шаклида амал қилади. Эвристик суҳбат узоқ 
тарихга эга бўлиб, ундан қадимги Грецияда Сократ моҳирона фойдаланган. 
У ҳозирги илмий-дидактик тадқиқотларда «изланиш суҳбати» ҳам деб юриталади. 
Эвристик суҳбатнинг қатор ижобий томонлари мавжуд; ижодий йўл билан ўқув материалини 
ўрганиш; ўзлаштиришнинг индивидуал характер касб этиши. Бу методнинг салбий томонлари ҳам 
бор. Масалан, маъруза, ҳикоя вақтни тежаш нуқтаи назаридан энг масаладор методлар саналса, 
вақтни кўп олиши, эвристик суҳбатнинг камчилигидир. 
Эвристик суҳбатнинг ўзига хос ташкилий қурилиши мавжуд. Буни «Кўчирма гап» мавзуси 
мисолида ойдинлаштирамиз: 
-дарснинг мавзуси, мақсадини эълон қилиш (болалар, ҳозир сиз дарак, сўроқ, буйруқ 
гапларнинг таърифини айтиб бердингиз. Бугун «кўчирма гап»ни ўрганамиз. Агар менинг 
саволларимни диққат билан тинглаб, жавоб қайтара олсангаз, бугунги мавзуни мустақил 
ўрганасиз.);-кузатиш учун омиллар (ўқитувчи болаларга қуйидаги саволлар билан мурожат 
қилади; бугун қандай гапни ўрганамиз? Ўртоғингизнинг мен берган саволга жавобини ёзинг). 
Доскага ўқувчилардан бири «Бугун кўчирма гапни ўрганамиз» жумласини ёзади. 
Ўқитувчи «Катта бўлганда ким бўлмоқчисиз?» саволни ўртага ташлайди. «Катта бўлганимда 
ўқитувчи бўламан» гапи ҳам доскага ёзилади. Кузатиш учун нутқдан қуйидагича гаплар танлаб 
олинади: 
-Биз бугун кўчирма гапни ўрганамиз (деди Одил). 
-Катта бўлганимда ўқитувчи бўламан (деди Анвар). 
Мустақил хулосалар чиқариш учун саволлар; Кимларнинг гапи ўзгаришсиз 
ишлатилади, дафтарларга (доскага) ёзилади? қандай гап дейилади? 
-Одил, Анварнинг гаплари ўзгаришсиз ёзилади. Ўзгаришсиз ишлатилган гапларга 
кўчирма гап дейилади. 
-ўқитувчи ўқувчилар чиқарган хулосани тўлдиради, кўчирма ва муаллиф гапларининг
фарқларини, уларнинг ўринлари, ишлатиладиган тиниш белгиларини изоҳлайди. Доскага
ёзилган гапларни қуйидаги шаклга келтиради: 
«Бугун кўчирма гапни ўрганамиз»,-деди Одил. 
«Катта бўлганимда ўқитувчи бўламан»,-деди Анвар. 
-Чиқарилган хулосаларни турли ўқув- шароитларига татбиқ этиш йўли билан билимлар 
мустаҳкамланади. 
Катохезистик суҳбат ўқувчиларнинг хотирасига, бинобарин, қайта эсга тушириш фаолиятига 
мўлжаллаб ўтказилади. Ўтказиш мақсадига кўра катохезистик суҳбатнинг қуйидагича турлари 
мавжуд: 
Якунлаш суҳбати. Бундай суҳбатда машғулотда қилинган ишлар бўйича умумий ва якуний 
хулоса чиқарилади. 
Мустаҳкамлаш суҳбати-янги мавзу тушунтирилгандан кейин ўтказилади, сўнгра янги мавзу 
интелектуал ва амалий топшириқлар бажарилади. 


Такрорлаш суҳбати-икки ёки ундан ортиқ мавзу бўйича ўтказилади. Такрорлаш йўли билан 
малакалар такомиллаштирилади. Умумлаштирувчи суҳбат-катта бўлим ўтилгандан сўнг, ўқув 
бошида, охирида ташкил этилади. 
Кириш суҳбати-янги мавзуни ўрганишдан олдин ўтказилади. Назорат суҳбат-билимларни синаб 
кўриш мақсадида ташкил этилади. 

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling