Пенофол изоляция қопламасининг иссиқлик қайтариш коэффициенти 97 фоиз


Download 17.47 Kb.
Sana06.05.2023
Hajmi17.47 Kb.
#1436091
Bog'liq
Пенофол изоляция қопламасининг асосий техник хусусиятлари


Пенофол изоляция қопламасининг асосий техник хусусиятлари: Юқорида таъкидланган турдаги пенофол изоляция қопламаларининг ишлаш температураси -60 °С дан +100 °С оралиғида.
Пенофол изоляция қопламасининг иссиқлик қайтариш коэффициенти 97 фоиз;
Иссиқлик ўтказиш коэффициенти, Вт/мк: тип А – 0,037-0,049; тип В – 0,038-0,051; тип С – 0,038 – 0.051; 24 соат давомида тўлиқ сувга солингандаги намлик: тип А – 0.7%, тип В – 0,6, тип С – 0,35; Солиштирма оғирлик, кг/
м3 (± 10 кг): тип А – 44, тип Б – 54, тип С – 74;
2 Кпа босимда эластиклик модули, МПа: тип А – 0,27; тип В – 0,39; тип С – 0,26; 2 Кпа босимда сиқилиш индекси: тип А – 0,09; тип В – 0,03, тип С – 0,09.
Пенофолнинг барча турларининг буғ ўтказувчанлиги 0,001 мг/мчПа дан ошмайди. Барча турдаги пенофол изоляция қопламасининг мустаҳкамлиги
– 0,035 Мпа.
Пенофол изоляция қопламаси ишлаб чиқариш бир қатор босқичларни ўз ичига олади. Маҳсулот ишлаб чиқариш босқичларининг ҳар бир жараёнида қатъий сифат назоратини ўтказиш талаб этилади.
Бу эса тайёр маҳсулотнинг сифатли ва хавфсиз бўлишини таъминлайди.
Қуйида А типдаги пенофол изоляция қопламаси ишлаб чиқариш жараёни келтирилган.
1-босқич. Дастлаб пенофол изоляция қопламаси ишлаб чиқариш учун хом ашё ҳисобланган кўпиртирилган полиэтилен рулони ва фольга рулони ҳакатланувчи валларга ўрнатилади.
2-босқич. Кўпиртирилган полиэтилен ва фольга рулонлар юқори босим остида ишловчи “прокат вал” орасидан ўтазилади. Валдан ўтказилгандан сўнг белгиланган аниқ қалинликдаги ярим тайёр пенофол изоляция қопламаси ҳосил бўлади.
3-босқич. Ярим тайёр пенофол изоляция қопламаси технологик линиянинг кейинги босқичи, ҳаракатланиш жараёнида ортиқча қисми белгиланган кенглик бўйлаб аниқ ўлчамларда кесилади.
4-босқич. Ушбу босқичда кесилган пенофол изоляция қопламалари рулон шаклида ҳимоя плёнкалари ёрдамида ўралади.
5-босқич. Тайёр рулон шаклида ўралган пенофол изоляция қопламалари маҳсулотларни сақлаш омборига юборилади. Технологик босқичларнинг ҳар бирида қатъий сифат назоратини ўтказиш талаб этилади.
Пенофол изоляция қопламаси ишлаб чиқариш технологияларининг дастлабки нархи.
1. Россия Федерациясида ишлаб чиқарилган, соатига 1500 метр пенофол изоляция қопламаси ишлаб чиқариш кичик технологик линиясининг дастлабки нархи – 246 725 000 сўм.
2. Хитой Халқ Республикасида ишлаб чиқарилган, соатига 1800 метр пенофол изоляция қопламаси ишлаб чиқариш кичик технологик линиясининг
дастлабки нархи – 227 000 000 сўм.
Ушбу линия ишга туширилиши натижасида 5-10 нафар янги иш ўрни яратилиши мумкин.
Download 17.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling