Пенсия жамғармасининг даромадлари, уларнинг таркиби, шаклланиш механизми


Пенсия жамғармасининг даромадлари


Download 250.5 Kb.
bet3/5
Sana26.03.2023
Hajmi250.5 Kb.
#1296361
1   2   3   4   5
Bog'liq
pensiya jamg`armasi — копия

Пенсия жамғармасининг даромадлари

Пенсия жамғармасига дастлаб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 27 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси ижтимоий таъминот вазирлиги хузурида Пенсия жамғармасини ташкил этиш тўғрисида”ги 459-сонли қарорига мувофиқ асос солинган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 444-сонли «Ўзбекистон Республикаси Пенсия таъминоти тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ, 2001 йил 1 январдан Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси Ўзбекистон Республикасининг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига айлантирилди. Бюджетдан ташқари пенсия фондининг даромадлари ва харажатлари ўша йилдан бошлаб жамланган бюджетнинг таркибига киритилди. 2004 йил 21 октябрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 490-сонли “Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бошқарувини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди. Ушбу қарорга мувофиқ, Пенсия жамғармаси 2005 йил 1 январдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси мақомини олди.
Шунингдек, қарор билан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасини бошқарув кенгаши ва уларнинг таркиби ҳам белгилаб қўйилди.
Бошқарув кенгаш таркибиги қуйидаги вазирлик ва идора раҳбарлари ёки уларнинг муовинлари киритилган. Жумладан:
- Кенгаш раиси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазири;
- Кенгаш раиси муовини, Ўзбекистон Республикаси Мехнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги;
Аъзолари:
- Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси;
- Ўзбекистон Республикаси Марказий банк раисининг муовини;
- “Халқ банки” бошқаруви раиси;
- “Ўзбекистон почтаси” ОАК бош директори;
- “Нуроний” республика жамғармаси бошқаруви раиси.
Қайд этилган қарорга мувофиқ, Молия вазирлиги хузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасини тезкор мувофиқлаштириб турувчи Ижрочи дирекцияси тасдиқланган.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат Cолиқ қўмитасининг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига маблағ тўплаш ва маблағ тўлиқ тушиши устидан назорат қилиш функцияси Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитасига юклатилди.
Ўзбекистон Республикасининг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағларини шакллантириш ва сарфлаш тартиби тўғрисида Низом ишлаб чиқилди. Ушбу меъёрий ҳужжатга асосан, Молия вазир-лиги билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг бюд-жетдан ташқари Пенсия жамғармасининг вақтинча бўш ресурсларини Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларидаги муддатли депозит-ларга ҳамда қисқа муддатли давлат облигацияларига жойлаштиришга рухсат берилади
“Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг бош мақсади – давлат томонидан кафолатланган пенсия таъминоти тизимида бошқарув тузилмасини такомиллаштириш, даромадларга мўлжалланган мажбурий бадал, йиғим ва ажратмаларни тўлиқ йиғилишини таъминлаш, шунингдек, аҳолини кучли ижтимоий ҳимоя қилиш учун молиялаштириш чора-тадбирларини ўз вақтида ва тўлиқлигича таъминлашга эришиш”.


  1. Download 250.5 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling