Пенсия жамғармасининг даромадлари, уларнинг таркиби, шаклланиш механизми


Пенсия жамғармаси таркиби ва шаклланиш механизми


Download 250.5 Kb.
bet4/5
Sana26.03.2023
Hajmi250.5 Kb.
#1296361
1   2   3   4   5
Bog'liq
pensiya jamg`armasi — копия

Пенсия жамғармаси таркиби ва шаклланиш механизми

Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонуннинг 2-моддасига мувофиқ қуйидаги турдаги пенсиялар мавжуд. Хусусан:
- ёшга доир пенсия;
- ногиронлик пенсияси;
- боқувчисини йўқотганлик пенсияси.
Ёшга доир пенсия – бу кўп йиллик меҳнатнинг мантиқий самараси ҳисобланади Бундай пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун ишлаш ва хизмат қилиш керак, албатта. Ёшга доир пенсия умумий асосларда – эркаклар 60 ёшга тўлганларида ва камида 25 йиллик иш стажига эга бўлганларида, аёллар 55 ёшга тўлганларида ва камида 20 йиллик иш стажига эга бўлганларида тайинланади.
Ногиронлик пенсияси – меҳнат қилиш қобилияти йўқотилиши муносабати билан белгиланади, унинг миқдори касалликнинг сабаби, ногиронлик гурухи ва мехнат фаолиятининг давомийлиги ҳамда ўртача бир ойлик иш ҳақига боғлиқ бўлади.
Агар ногиронлик меҳнатда майибланиш ёки касб касаллиги сабабли бошланган бўлса, у холда пенсия ишнинг давомийдлигидан қатъий назар тайинланади.
Боқувчисини йўқотганлик пенсияси - Вафот этган боқувчининг қаромоғида бўлган мехнатга қобилиятсиз оила аъзоларига тайинланади. Унинг миқдори боқувчи ўлимининг сабаби, меҳнат фаолиятининг давомийлиги ва иш ҳақига боғлиқ бўлади.
Жамғарма даромадлари қуйидаги манбалар ҳисобига шакллантирилади:
а) мажбурий тўловлар ва бадаллар:
белгиланган миқдорлардаги ягона ижтимоий тўлов тушумлари;
алоҳида юридик шахсларнинг ижтимоий суғурта бадаллари;
фуқароларнинг суғурта бадаллари;
жисмоний шахслар айрим тоифаларининг суғурта бадаллари;
мажбурий ажратмалар;
б) бошқа тўловлар:
«Фуқароларнинг давлат << пенсия >> таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига мувофиқ тайинланган меҳнатда майиб бўлганлик ёки касб касаллиги оқибатида ногирон бўлганларга пенсиялар тўлаш харажатларини қоплаш учун регрессив талаблар (даъволар) бўйича иш берувчилар ва фуқаролардан ундириладиган маблағларнинг 85 фоизи;
«Фуқароларнинг давлат << пенсия >> таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ муддатидан олдин тайинланган ёшга доир пенсияларни тўлаш харажатларини қоплаш учун ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари;
«Фуқароларнинг давлат << пенсия >> таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддасига мувофиқ тайинланган имтиёзли пенсияларни тўлаш харажатларини қоплаш ҳисобига ўтказиладиган юридик шахслар маблағлари;
деҳқон хўжаликлари аъзоларининг ихтиёрий тартибда тўланадиган суғурта бадаллари;
ҳисобланган жарималар суммасининг бир қисми ҳамда мажбурий тўловлар, бадаллар ва бошқа тўловлар ўз вақтида тўланмаганлиги учун пенялар (қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат солиқ хизмати органларини ижтимоий ривожлантириш ва моддий-техник таъминлаш махсус жамғармасига ҳамда Жамғарма ходимларини ижтимоий ривожлантириш ва моддий рағбатлантириш жамғармасига ундириладиган суммалардан ташқари);
юридик шахс тугатилганда, қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкати), фермер ва деҳқон хўжалиги қайта ташкил этилганда ёки тугатилганда меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда майиб бўлган, касб касаллигига чалинган ёки соғлиғига бошқача шикаст етказилган ходимга етказилган зарарни қоплаш учун тўланадиган суммалар;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар, шу жумладан Давлат бюджети маблағлари ва ихтиёрий бадаллар.


ХУЛОСА
Аҳолини ижтимоий ҳимоялаш масалалари ижтимоий таъминот органлари билан бирга, Молия, Соғлиқни сақлаш, Алоқа вазирликлари, Бюджетдан ташқари давлат мақсадли Пенсия Жамғармасига, ҳамда жамоат ташкилотлари бўлган: Кўзи ожизлар, Карсоқовлар, Ногиронлар, Қизил Ярим ой жамиятлари, “Меҳрибонлик”, “Болалар”, “Наврўз”, “Соғлом авлод учун”, “Нуроний”, “Маҳалла” каби хайрия жамғармаларига ҳам юклатилгандир
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2001 йил 13 февралдаги 75-сонли қарори асосида Меҳнат ва Ижтимоий таъминот Вазирликлари бирлаштирилиб, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий мухофаза қилиш Вазирлиги ташкил қилинди ва ижтимоий ҳимоя тизими ҳамкорликда амалга ошириладиган бўлди. Чунки ҳар иккала вазирликларнинг вазифаси давлатимиз олиб бораётган аҳолини ижтимоий ҳимоялаш тамойили ҳамда муҳтож аҳолини ҳар томонлама қўллаб қувватлаш ва муҳофаза қилиш бўлиб ҳисобланади.
Давлат пенсия таъминоти тизимини такомиллаштириш, пенсионерларнинг моддий фаровонлигини ошириш ва ижтимоий адолат тамойилларини мустаҳкамлаш мақсадида, 1993 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида” ги Қонунига бир катор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Янги Қонун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 100моддаси (Меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш бунда қонунчиликка мувофиқ ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи мавжуд бўлганда” сўзлари) билан тўлдирилди.

Download 250.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling