Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош


Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош


Download 0.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/59
Sana26.03.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1298261
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   59
Bog'liq
Peshonamdagi nur [@kitoblar pdf]

Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош 
51 / 59 
қолдим!.. 
– Ёрдам керакми? 
Тушган жойимда қотиб қолдим. 
Мен бу сўзни, бу овозни олдин ҳам эшитгандим! Ҳа, бу қабристонда эшитган овозим, 
қабристонда эшитган сўзим эди! Саид домлага ётган еримдан ҳайрат билан боқдим. 
Кўзларим алдамаётганди, мен қабристонда кўрган киши эди бу! 
Нима дейишимни, нима қилишимни билолмай қолдим. Ажабо, у ҳам мени таниганмиди? 
Сал олдинроқ қабристонда учрашганимизни билармикин? 
Юз ифодасидан, нигоҳларидан бирор нарсани илғаш мушкул эди. Ўрнимдан 
турарканман, менга илиқ табассум билан қараб турган домлага жавобан мен ҳам 
табассум қилдим: 
– Аллоҳ рози бўлсин! Зотан ёрдам бердингиз!.. 
Бугун уйга бир оз вақтлироқ келдим. 
Рафиқам Ширин болалар билан ўтирар, уларга сура ёд олдираётганди. Уларнинг бу 
ҳаракатидан ғоят севиндим. Шунда яна ўлим ҳақида, ўлимим ҳақида ўйладим. Аллоҳга 
шукрлар бўлсинки, кўзимни хотиржам юмишим мумкин эди. Рафиқам, ҳаётим йўлдоши 
ҳақиқатдан ҳам яхши инсон, оқила аёл эди!.. Болаларимни ҳам яхши хулқли инсонлар 
қилиб етиштира оларди. 
Олдинлари ўзимга катта баҳо берар, Ширин учун буюк бир неъмат ва ниҳоятда бебаҳо эр 
деб билардим ўзимни. Энди эса, Ширин мен учун Аллоҳнинг улкан бир неъмати эканини 
англадим. 
Қутсал менга янги китобларини кўрсатди. Пайғамбарлар ҳақидаги қиссалар ҳамда диний 
ҳикоялардан иборат эди. Ширинга қарадим. У бугун болалар билан бозорга 
борганлигини, ҳам ўзига ҳам болаларга керакли диний китоблар сотиб олганлигини 
айтди. “Жуда яхши иш қилибсизлар”, дедим. 
Пайғамбарлар ҳақидаги қиссалар алоҳида-алоҳида китоблар ҳолида экан. Ўғлимни 
ёнимга ўтқазиб олдим-да, китобларни биргаликда кўра бошладим. Асмо ҳам дарҳол бу 
ёнимга ўтириб олганча уларнинг номини ўқий бошлади. Гўзал қизим, султоним ўқишни 
анча ўрганиб олганидан, уни исботлашни хоҳлаётганди. Ҳазрати Айюб алайҳиссалом 
ҳамда Юнус алайҳиссалом ҳақидаги китобларни кўрганимда Саид домланинг сўзларини 
эсладим. Имон келтирганимиз Аллоҳ таоло ҳамма нарсага қодир эди. Ҳар ишга қудрати 
етадиган Аллоҳдан эса, ҳеч қачон, ҳар қандай ҳолатда ҳам асло умид узилмасди. 
Ҳазрати Иброҳим алайҳиссалом ҳақидаги китобни кўрарканман, яна Яратганнинг 
қудрати ҳақида тафаккур қилдим. Ҳазрати Юнусни (а.с.) балиқнинг қорнидан қутқарган 
Аллоҳ таоло ҳазрати Иброҳим алайҳиссаломни ҳам оловдан қутқарганди! Муҳими, 
Аллоҳдан умид узмаслик ҳамда Унга керагича таваккул қила билиш эди! 
Овқатдан сўнг соат ўнгача болалар билан ўтирдик. Ҳам суҳбатлашдик, ҳам ҳазиллашиб 
бирга ўйнадик. Болаларни ухлатганимиздан кейин Ширинга касаллигим ҳақида сўз 
очдим. Бошим оғришининг сабаби, миямда пайдо бўлган кичик бир шиш туфайли эканини 
билдирдим. Кўзлари катталашди. Ҳайратга тушди! 
– Шишми?.. 
– Ҳа... Фақат хавотирланишингга ҳожат йўқ, кичкина шиш... 
Бир нафас жим бўлиб қолди. Сўнг менга қаради. Мен ғоят сокин эдим. Нигоҳларимда на 
бир ваҳима, на бир қайғу бор эди. Сўзларим билан ҳолатим орасида бир боғлиқлик 
кўришга уринар, лекин кўролмасди!.. 



Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling