Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош


Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош


Download 0.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/59
Sana26.03.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1298261
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   59
Bog'liq
Peshonamdagi nur [@kitoblar pdf]

Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош 
52 / 59 
– Докторлар нима дейишяпти? 
– Шиш эканлигини ҳаммаси тасдиқлашди. Ҳаётий хавф бор-йўқлиги борасида эса, 
фикрлари турлича. 
– Масалан қандай? 
– Баъзиси олти ойдан сўнг хавф бошланади дейишса, баъзилари олти йилдан кейин 
дейишмоқда. Яъни аниқ бир фикр йўқ.!.. 
Кўзларига ёш тўлди. Титроқ бир овозда: 
– Олти ойми?.. – деди. 
Хасталигимдан кўра кўпроқ унинг аҳволига ачиндим. Шамолда қолган кичик бир 
майсадек, нафис бир чечакдек титрарди... 
– Ширин, ҳаётим, бу бор-йўғи бир докторнинг фикри холос. Ахир айтдим-ку, балки олти 
ой, балки олти йил деб. Ким билсин, балки ўттиз олти йилдир!.. Инсоннинг қачон ўлишини 
фақат Аллоҳ билади. Шунингдек биз мусулмонмиз. Ҳар лаҳза ўлимга тайёр туришимиз 
керакмасми? 
Боши билан “Ҳа”, деган ишорани қиларкан, ўксиб-ўксиб йиғлай бошлади. Унинг аҳволини 
кўриб, мен ҳам йиғидан ўзимни аранг тийдим. Ёнига ўтирганча, бошини кўксимга босдим. 
Бир қўлим билан бошини силарканман, иккинчиси билан кўз ёшларини арта бошладим. 
Мени тингла, азизам!.. Сен билан бу дунёда жуда бахтиёр умр кечиряпмиз. Аллоҳ 
сендан рози бўлсин! Сен ниҳоятда меҳрибон рафиқа, тушунадиган турмуш ўртоғимсан. 
Аммо бу биргаликдаги ҳаётимиз абадий жаннатда ҳам давом этса, янада гўзал бўлади. 
Умид қиламанки, биз буни Аллоҳнинг кўмаги ила амалга оширамиз, иншаоллоҳ. Кўксимга 
қўйилган бошини ўзимга қаратдим. Ёшланган кўзларига муҳаббатла боқдим. Ўнг қўлим 
билан ўнг қўлини секингина сиқиб: “Гапирсанг-чи, буни амалга оширамизми?”дедим. 
Бир муддат тутилиб қолди. Кўзларимга тикилди. 
Нигоҳларимиз бир-бирига қадалгандек эди гўё. Бир-биримизнинг нафақат 
кўзларимизга, балки кўзларимизнинг ичига қараётгандек эдик. Аёл билан эркак 
бирлашди деганлари шу бўлса керак. 
Қўлимни секингина сиқиб: “Иншаоллоҳ, иншаоллоҳ амалга оширамиз”, деди. 
Шу зайл яна бир неча соат ўтирибмиз. 
Унга Саид домла ҳақида гапириб бердим. Исмоилнинг дўконида у билан 
учрашганимизни ҳамда қилган баъзи суҳбатларимиз ҳақида айтдим. Бугун унга 
каттагина миқдорда пул бермоқчи бўлганимни, бироқ қабул қилмаганини билдирдим. 
Ширин ҳайрон қолди. “Ҳайратланарли ери йўқ, у киши биздан кўра бой”, дерканман, пули 
кўп кишилар эмас, ҳақиқий қаноатли инсонлар бой эканликларини тушунтирдим. 
Сўзларимни самимият билан тинглагач, домлани бирор кун уйимизга меҳмонга таклиф 
қилишимни сўради. “Иншаоллоҳ”, дедим. 
Суҳбатимиз якунлангач, хуфтон намозида қоим бўлдик, сўнг уйқуга ётдик. Ўнг 
томонимда индамасдан ётган хотиним ухлаётганмиди, йўқса ўзини ухлаганга солиб 
ётганмиди, билмасдим. Бироқ мен ухлаёлмай ётгандим. Саид домла билан қабристонда 
учрашган ўша кунни ва ўша дамдаги аҳволимни ўйлардим. 
У кун гўзал, ғоят гўзал туйғулар ичида эдим. Ҳеч қачон ўзимни Аллоҳга ўша кундагидек 
яқин ҳис қилмаган, ҳеч қачон ўша кунда қилганимдек сидқидилдан дуо қилмаган эдим. 
Қалбимдан юксалган бир илтижо билан “Аллоҳим, менга ёрдам бер, Аллоҳим менга 
ёрдам бер!..” дер эдим. Сўнгра, сўнгра эшитганим ўша овоз!.. 
“Ёрдам керакми?” 
Бу тасодиф бўлиши мумкин эмасди. Аввал ўқиган баъзи тасаввуфий ҳикояларни 



Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling