Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош


Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош


Download 0.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/59
Sana26.03.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1298261
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   59
Bog'liq
Peshonamdagi nur [@kitoblar pdf]

Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош 
12 / 59 
ҳақиқат бўлса, Жаннат ҳаёти ҳам шундай ҳақиқат. Чунки, ҳар икки дунёни яратган 
Раббимиз барча мусулмон бандаларига Жаннатни ваъда қилган. 
Жаннат ҳаёти!.. 
У абадий бўлган ҳаёт. У ерда на дард бор, нада бирор қайғу. Ва у ҳаётда на шиш деган 
бало бор, нада ўлим! Ҳар гўзал нарсанинг энг гўзал шаклини ўз ичига олган бу ҳаёт, ҳеч 
шубҳасиз ҳақиқий бахтиёрлик, чинакам саодат ҳаёти эди! 
Шуларни ўйларканман, анча енгил тортганимни, бу тушунчалар таъсирида ҳолатим 
ўзгарганини ҳис қилдим. Шу вақтгача мусулмон эканимни бунчалик аҳамиятли деб 
ўйламаган, мусулмон эканимдан бу қадар севинмаган эдим. 
Мен мусулмон эдим!.. 
Абадий жаннат ҳаёти билан муждаланган мусулмонлардан биттаси мен эдим! Гўё 
жаннат ҳақида эндигина эшитгандек, ҳозиргина жаннат хушхабарини олгандек эдим!.. 
Қалбимнинг ҳузурга тўлганини, юрагимнинг севинчдан титраганини ҳис қилдим! 
Абадий жаннат ҳаёти!.. 
Ҳа, фақат ва фақат унинг учун яшаш мумкин, фақат ва фақат унинг учун ўлиш мумкин 
эди!.. 
Кейинги уч кун давомида ўтган ҳаётимнинг ҳисобини қилдим. Гуноҳларим билан, 
савобларим билан бутунича ҳаётимни кўз олдимдан ўтказишга ҳаракат қилдим. 
Авваллари ўтмишимга қараган вақтимда энг қувончли дамларимни, фахрланишга 
арзийдиган онларимни, бажарган катта-катта ишларимни, амалга оширган улкан 
лойиҳаларимни кўрардим. Энди эса, бунақа дунёвий ишларимдан эмас, ўқиган 
намозларимдан, берган садақаларимдан севиняпман. Кечмишимга қарарканман, 
ўтказган ҳаётимда қийматга эга бўлган бирор марварид ёхуд ёқут донасидек кўряпман 
бу амалларимни. Жума намозларини асло қолдирмагандим, рамазон рўзасини ҳам 
деярли тутардим, таробеҳ намозларига борар, шу кунгача жуда кўп фақирларга ёрдам 
бергандим, имоним бор, ҳеч қачон жунуб ҳолимда юрмагандим, чўчқа гўштини ҳаттоки 
оғзимга яқин келтирмагандим, баъзи ёшларни уйлантирган, бир нечта масжид иншооти 
учун темир ва цемент каби ашёларни олиб берган, иккита масжид қурдирган, шунга 
ўхшаш яна қанча ишлар қилгандим... 
Алҳамдулиллаҳ!.. Раҳматли отамни муҳаббат билан хотирладим. Қилган барча хайрли 
ишларимни унинг насиҳатлари, йўл-йўриқлари билан амалга оширгандим. Раҳматли 
онажоним ҳам ҳаётликларида ҳаққимга қанчалар дуолар қилган, ким билсин... 
Ўтмишимга қараганимда албатта кўришни истамаганим, пушаймон бўлганим амаллар ҳам 
бор эди... Ҳаётим саҳифасидан уларни ўчириб ташлаш учун, нималар, нималар беришга 
тайёр эмасдим! Илгари Аллоҳ ҳамма гуноҳларни истаса, кечиради, дея ўйлардим. Энди 
эса, ўзим ҳам сабабини билмайдиган шубҳа ва тараддуд ичидаман!.. 
Ажабо, Аллоҳ шунча гуноҳимни афв қилармикин?.. 
Мени ташвишга солган бу шубҳалардан қутилиш мақсадида бир қанча имомлар, олимлар 
билан учрашдим. Уларга бир яқин танишимнинг хаста эканини, беш-олти ойдан кейин 
ўлиши мумкинлигини айтдим. Имонли инсон бўлган бу танишимнинг бир қанча диний 
амалларни бажарганлигини, лекин гуноҳлари ҳам талайгина эканини билдирганимдан 
сўнг, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини кечириши мумкинми, дея сўрадим. 
Аллоҳ рози бўлсин, улардан!.. Менга шундай гўзал жавоблар беришдики, сал бўлмаса, 
ўша одам ўзим эканимни айтиб юборай, дедим. Улар менга ўша “танишим”нинг хайрли 



Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling