Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош
Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош
Download 0.59 Mb. Pdf ko'rish
|
Peshonamdagi nur [@kitoblar pdf]
Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош
9 / 59 Ҳамма “Ўлганнинг ортидан ўлинмайди”, дерди. Бу ҳақиқатдан ҳам жуда тўғри эди, қолганлар ўлган билан бирга кўмилмайди-ку! Э, воҳ!.. Мен нақадар бадбахт одам бўлган эканман... Ўлганнинг кетидан ўлинмайди, бироқ ундан олинадиган бирор сабоқ, ибрат наҳотки бўлмаса? Отам сингари ўзим ҳам албатта бир кун келиб ўлажагимни англаб, ўлимнинг мутлақо ҳақ эканини эътибордан қочирмаган ҳолда яшасам, бир қанча маззуларда баднафсимга насиҳат қилсам, бўлмасмиди? Бечора онажоним!.. Бечора отажоним!.. Энди ўйлаб кўрсам, ичига қарамасдан, балки қарашни хоҳламасдан бир чуқурга кўзимни юмганча, ташлаб юборган, кўзимни юмиб кўмиб юбораверган эканман, уларни!.. На ўлимнинг не эканини тушунганман, на ўлишимни англаганман... Қабристонни ва ундаги қабрларни бошқаларга тааллуқли дея хаёл қилган эканман. Минглаб қабрларнинг ёнидан бир кун келиб менинг ҳам қабрим жой олишини, мен ҳам бир чуқурни тўлдиришим мутлақо ҳақиқат эканини ўйлаб ҳам кўрмаган эканман!.. Олаётган ҳар бир нафасим, босаётган ҳар бир қадамим мени ўз чуқуримга томон олиб кетаётганини эътибордан қочириб яшабман. Ўлим, мен билган, аммо англаёлмаган, қандай маъно касб этишини ҳис қилолмаган бир ҳақиқат экан!.. Буни шу онга қадар заррача бўлсин, фаҳмламагандим... Оловнинг не эканини билатуриб, ҳароратини ҳис қилмаслик, балки уни билатуриб, совуқ дея хаёл қилишдек ахмоқлик, ақлсизлик ичра эканман. Худди шу инсонлар сингари: “Албатта бир кун ўламиз”, дейишларига қарамай, ҳали ўлимларига жуда узоқ вақт бор, ҳали узоқ яшаймиз дея хотиржам юрган; шу хотиржамлик соясида ўлимни мутлақо унутган; бирни икки, иккини тўрт, тўртни саккиз қилиш пайида юрган; ўлимсизлик дарахтининг ягона меваси ўлароқ кўрганлари пулни нима қилиб бўлса ҳам қўлга киритиш мақсадида, бойиган сари(!) бойишга жаҳд қилган; Аллоҳни мижозларининг чеклари билан эслаб, “Иншааллоҳ, натижаси бўлади. Иншааллоҳ...” зикрини қилган; Шамолдай шовуллаб, шоша-пиша уёқдан-бу ёққа югурган шу инсонлар сингари!.. Ҳаётни ейиш-ичиш ва фақатгина яхши яшашдан иборат деб билган бу ғафлатга ғарқ бўлган инсонлар ҳеч шубҳасиз, ўлимнинг нима эканидан мутлақо бехабар эди. Ана шу ғафлат уйқусида бўлганлардан бири мен эдим ва уйқудан уйғониб кетгандим. Уйғонгандим, бироқ ғафлатим мудроқларидан ҳали бутунлай халос бўлолмаганимдан, тасодифан бошидан зарба еган кишидек ўзимга келолмасдим!.. Кеча бир муддат телевизор томоша қилдим. “2000 йилда Дунё” номли бир кўрсатув бор эди. Мени қизиқтирмади. 2000 йилдан ва 2000 йилдаги дунёдан менга нима фойда?! Бошқа каналда Фенербағченинг чемпионлиги ҳақида гапирилаётган эди. Бу ҳафтадаги матчдаям ғолиб чиқса, чемпионликни қўлга киритармиш! Неча йиллардан буён Фенербағченинг ашаддий фанати бўлишимга қарамай, бу хабар мени қизиқтиролмади. Менга деса, ҳаваскорлар билан ўйнамайдими, деган фикр ўтди, хаёлимдан. Телевизорни ўчирдим. Бу орада қизим ёнимга келди. Хомуш кўринарди. Сабабини сўрасам, “Дадажон, икки |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling