Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош
Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош
Download 0.59 Mb. Pdf ko'rish
|
Peshonamdagi nur [@kitoblar pdf]
Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош
3 / 59 Ҳеч нарса қизиқтирмай қўйганди. Етти минг беш юз кишига мўлжалланган Белчиқа буюртмаси икки кун ўтган бўлишига қарамай, ҳануз тайёр эмасди. Сабабини ҳам сўраб ўтирмасдан “ҳечқиси йўқ”, дедим. Қўл остимдагиларнинг ҳайрати кўзларида намоён эди! Илгари бундай ҳолатда ҳаттоки сабабли бўлса ҳам ўта талабчанлигим туфайли ходимларимни жазосиз қолдирмасдим. Фабрикада узоқ вақт айланиб юрдим. Илгари ишчилардан кўра қилинган ишларга кўпроқ эътибор берардим. Энди эса мени иш эмас, ишчилар кўпроқ қизиқтирар, уларни яқинроқдан танишга ҳаракат қилардим. Ҳеч бири бошқасига ўхшамас, ҳар бири бир олам эди. Сўнгги ўн йил ичида инсонлардан анча узоқ яшаганимни ҳис қилдим. “Элликта ишчи, юзта ишчи олинг”, дердим ходимлар билан шуғулланадиган ёрдамчимга. Буни гапирар эканман, кўз ўнгимда фақатгина бир гуруҳ жонзотлар намоён бўларди. “Мен учун ишлайдиган ҳамда мен туфайли кун кечирадиган бир гуруҳ инсонлар!” Ҳолбуки, ҳар бири ўзга бир олам эди уларнинг!.. Ишчиларимга нисбатан кишилик назари билан эмас, руҳият эътибори ила қарарканман, зеҳнимнинг ўзга-ўзга инсон типлари билан тўлганини ҳис қилдим. Ҳам фабрикани айланар, ҳам ўз-ўзимга “Ишчилар жуда кўп экан-ку!” дердим. Ишлаётган бир ишчидан сўрадим: - Ким учун ишлаяпсан? У бир муддат нима дейишини билмай ҳаяжонланиб турди-да, сохтакорона бир кулгу билан “Сиз учун, жаноб!..” дея жавоб берди. Беномус ёлғончи!.. Айтган сўзи тўғри эди бироқ, ўзи ёлғончи эди. Унинг жавобини эшитган бир неча ишчилар ҳам кулимсирашди. Юзида кулгу акс этмаган биргина ишчига кўзим тушаркан, унинг ёнига бориб сўрадим: – Исминг нима? Ўйлаб ҳам ўтирмасдан жавоб берди: - Ишчи. Унинг бу жавоби менинг кулгимни қистаган эди. Айни саволни унга ҳам бердим: - Сен ким учун ишлаяпсан? Бағоят хотиржам ва жиддий қиёфада жавоб берди: - Оилам учун... Бу жавоб менга ниҳоятда маъқул келганидан бир озгина ўйланиб турдим-да, бошимни қимирлатганча “Жуда соз” дедим. Пастдан юқори қаватга чиқарканман, ўринбосарим ҳаллослаганча ёнимга келди ва: - Жаноб, “Юлдуз” гуруҳининг вакиллари келишди, сиз билан кўришмоқчи эканликларини билдиришяпти. Янги сезонга оид шартнома тузишни маслаҳатлашишмоқчи экан,– деди. Янги сезонгача саккиз ой бор эди!.. Янги сезон бошланган вақтда мен икки ойлик маййит бўламан, мен билан қандай қилиб шартнома тузишлари мумкин?! Қўлимни силкиганча “Қўявер”, дедим. Ўринбосарим ҳанг-манг бўлиб қолди. Сал ўзига келгач: - Жаноб, ўзингизга маълум, бу гуруҳнинг кўрсаткичи жуда юқори,– деди дудуқланиб. - Биламан, сенга қўявер дедим-ку,– дедим бепарво оҳангда. - Улар билан учрашмайсизми? - Насиб қилса, янги сезонда!.. Бироқ, насиб қилишидан ҳеч ҳам умидим йўқ эди. Эшикка йўналарканман, қўшиб қўйдим: - Бу ҳафта ишчиларга ҳадя сифатида қўшимча маош тарқатинг. Унинг эси оғиб қолаёзди. Чунки, қўшимча маош ҳақида унча-мунча бошлиқ гапириш у ёқда |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling