Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош
Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош
Download 0.59 Mb. Pdf ko'rish
|
Peshonamdagi nur [@kitoblar pdf]
Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош
42 / 59 “Нима дейсан?” дегандек унга қаради. Иккинчиси столга қараганча, магнитофонга ишора қилди! Қотиб қолди! Магнитофонга тикилган кўзлари қўрқувдан йириклашди. Нигоҳларини аввал менга, сўнгра магнитофонга тикиб, пичирлаган овозда: ”Магнитофон қўшилганми?” деди. Уни тинчлантиргим келмади. “Ҳамма гапингни эшитдим, ким эканингни биламан”, дегандек бошимни қимирлатганча унга қарадим. Оёққа туриб, магнитофонга қарамоқчи бўлди. Магнитофонни стол устидан олиб, тортмага солиб қўйдим. Бир муддат оёқда турганча қолди! Сўнг жойига ўтирди. Қўрққани, ваҳимага тушгани билиниб турарди. Мен эса қиёфамни ўзгартирмасдан унга қараб турарканман, энди нима қилишини, нима дейишини кутиб турардим. – Салжуқбей!.. Сиздан ўтиниб сўрайман, бу гаплар орамизда қолсин. Уч ярим йилдан кейин нафақага чиқаман. Илтимос!.. “Бу гаплар орамизда қолмайди”, дедим. Кўзлари катталашди. Нима қилишини билолмай, аввал соқолини тутамлаб турди, сўнгра иягини қаший бошлади. Сўзимни давом эттирдим: – Мана шу суҳбатимиз, оғзимиздан чиққан ҳар бир сўз Маҳшарда, Ҳузури Илоҳийда юзага чиқади!.. Иккаласи ҳам баравар чуқур “Уҳҳҳ...” деб юборди! Юзларидаги қўрқув ва хавотир секин-аста йўқола бошлади. Енгил тортишгани кўриниб турарди!.. Уларга қарадим. Аллоҳнинг динини ўрганиш учун масжидларни тўлдирган шунча инсон Исломни мана шулардан, шуларга ўхшаш диндорлардан ўрганишадими?! Ҳатто тўрт девор орасида ҳақни, ҳақиқатни гапиришдан қўрқадиган бу инсонлар, жамоатга очиқ майдонда қандай қилиб ҳақдан гапирсин?!. Олдинига уларга ачиндим!.. Магнит ёзувлар қўрқувидан қаршимда қалтираб, букилиб ўтирган бу одамларга аввал тўғриси ачиниб кетдим. Сўнгра кўз олдимга масжидларни тўлдирган милёнларча чорасиз инсонлар келди! Ачинишим керак бўлганлар, ҳеч шубҳасизки, ҳақ талабида масжидларни тўлдириб, Исломни ўрганишга интилган инсонлар эди! Ислом динига толиб бўлишларига қарамай, ҳақиқий Исломдан бехабар бўлган бечора инсонларга ачинишимиз, уларга марҳамат қилишимиз керак эди! Уларни шу аҳволга солганлар эса, манавилар, шуларга ўхшаган диндорлар эди! Тўрт-беш сўм маош илинжида ҳақиқатни бекитган, нафақа ҳаққига кўз тикаман деб, Илоҳий ҳақдан кўз юмган бу бечора инсонлардан жиркана бошладим. Бир лаҳза нима қилишимни, уларга қандай муносиб сўз айтишимни билмай ўйланиб туриб қолдим. Уларга фақат “Йўқолинг!” дейишим мумкин эди. Оёққа турганча “Йўқолинг!” дея ҳайқиргим келди! Фақат бунинг иложи йўқ эди. Негаки, улар меҳмоним ҳисобланишарди. Бу сўз уларга жуда муносиб эди, бироқ менинг оғзимга ярашмасди. Бир амаллаб ўзимни қўлга олишга, жаҳлимни забт қилишга уринарканман, уларга эшикни кўрсатдим: – Марҳамат кетинг, энди кетинг!.. Бугун якшанба. Аёлим билан бу тун узоқ суҳбатлашдим. Болаларни соат ўнда ухлатганимиздан кейин залда ёлғиз қолгандик. Менинг бошим озгина оғриётганди. Чой билан бирга иккита оғриқ қолдирувчи дори ичдим. Хотиним Ширин бу оғриқнинг сабаби кўп ишлаганимдан деб |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling