Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош


Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош


Download 0.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/59
Sana26.03.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1298261
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   59
Bog'liq
Peshonamdagi nur [@kitoblar pdf]

Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош 
48 / 59 
фитратан биладиган, бизга асло бегона бўлмаган ҳақиқатдир бу!.. 
Бир лаҳза тин олди. Сўнг давом этди: 
– Ва шайтон аталган лаънати борлиқ, инсонларни уларнинг фитратларида бор бўлган 
мана шу ҳақиқат билан алдаб қўяди!.. Шайтоннинг ҳийласига алданган инсонга дунё 
ҳаётини абадий қилиб кўрсатади ва уни ишонтиришга уринади! 
– Шайтон инсонларни шу билан алдаса, Аллоҳ таоло инсоннинг фитратига нега 
абадийлик туйғусини жо қилди?!. 
– Албатта, бу шайтоний васвасага алданиб, дунё ҳаётини абадий деб билишлари учун 
эмас! Қўрқув сифатини қандайки, фақатгина Унинг Ўзидан қўрқишимиз учун берган 
бўлса, бу ҳақиқатни ҳам абадий бўлган охират ҳаётини янада яхшироқ англашимиз, ҳис 
қила олишимиз учун берган! Абадий Жаннатнинг ҳамда абадий Жаҳаннамнинг нима 
эканини идрок қилишлари учун!.. 
Ҳа... Ана энди ҳамма нарса равшан бўлганди. 
Демак, коинотни чексиз, дунё ҳаётини абадий деб ўйлаган инсонлар, фитратларида бор 
бўлган абадийлик ва чексизлик тушунчасини, ҳақиқатини нотўғри изоҳлаган, тўғрироғи, 
бу сифатларни янглиш нарсаларга нисбат қилган инсонлар эди!.. Абадийлик деб 
аталадиган бир ҳақиқат бор эди, бироқ бу ҳақиқат бу дунёга эмас, охиратга нисбат эди, 
охират ҳаёти абадий эди! Фитратларимиздаги бу абадийлик туйғуси абадий ҳаётнинг 
борлигига очиқ далил эди! 
Азалий бўлмаган ва азалийлик туйғусига бегона бўлган биз инсонлар, абадий ҳаёт 
ҳақидаги хитобдан бохабар бўлганимиз учун, абадийлик туйғусига умуман бегона 
эмасдик. 
Ғалати бўлиб кетганимни ҳис қилдим!.. Абадий ҳаётни кўргандек, у билан ёнма-ён 
тургандек эдим. Шу туйғулар ичида эканман, ўлимни ўйладим. 
Ўлимнинг ҳам моҳияти ўзгарганди ички дунёмда!.. Илгари ҳаётни тугатувчи бир нуқта, 
улкан бир нуқта деб билганим ўлим кичик, жуда кичкина бир вергулга айланганди 
онггимда!.. 
– Нимани ўйлаяпсиз? 
Саид домлага қарадим. Нигоҳларида қайноқ бир муносабат, ички бир самимият бор эди. 
Туйғуларим билан, фикрларим билан ўртоқлашишни истаётгандек эди. Майин табассум 
билан “Ўлимни”, дедим ва қўшимча қилдим: “Зеро, бир ярим ойдан бери энг кўп ўйлаётган 
нарсам!..” 
– Ўлимдан қўрқасизми? 
Дарҳол жавоб бермадим. Беролмасдим ҳам!.. Чунки, бу мавзуда анча фарқли туйғулар, 
анча фарқли ўй-фикрлар ичида эдим. 
– Билмадим. Фақат кишининг қачон ўлажагини билиши, ғалати ва мушкул бир туйғу... 
– Қачон ўлишингизни биласизми? 
– Узоғи билан тўрт-беш ойдан сўнг!.. 
– Нимага бундай деб ўйлаяпсиз? 
Айтдим-ку, шиш деб. Умидим йўқ... 
Кулимсираганча бошини икки томонга чайқади. 
– Йў-ў-ўқ, сизни ўлдирадиган шиш эмас, Аллоҳ!.. Ўлим ҳукми фақат ва фақат Аллоҳнинг 
қўлида. Истаса тўрт ой, истаса тўрт йил, агар истаса қирқ тўрт йил! Касалим жиддий, 
деяпсиз. Лекин ҳеч бир касаллик Ҳазрати Айюб алайҳиссаломнинг хасталигичалик 
жиддий эмас. У кишининг вужудларидаги яралар қуртлаб, гўштлари тўкила бошлаганди! 
Ҳазрати Айюбнинг (а.с.) ўша ҳолатларини бизнинг давримиздаги тиббиёт ходимлари 



Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling