Петрография (петрология) фанининг ривожланиш тарихи
Download 66.5 Kb.
|
1522253754 70355
Петрография (петрология) фанининг ривожланиш тарихиРежа: 1. Петрография фанининг ривожланиш тарихи 2. Петрографиянинг бошланғич даврлари 3. Магматик тоғ жинслар Петрография фанининг ривожланиш тарихи схематик равишда учта даврга бўлинади: Микроскоп кашф этгунча бўлган давр (бунга XIX асрнинг биринчи ярми). Физиографик давр (тоғ жинсларни тасвифлаш даври, XIX асрнинг ккинчи ярми). Аналитик давр. Биринчи даврда петрография алоҳида фан бўлмай, унинг тараққиёти (эволюцияси) геология фанининг ривожланиши билан аниқланар эди. Россияда петрография фанини асосчиси М.В.Ломоносов ҳисобланади. У табиатнинг доимий ўзгариб туриши ва тоғ жинсларнинг ва тоғларнинг ҳосил бўлишини айтиб кетган. Геология ва петрографияни ривожлантиришда чет эл олимларининг хизмати катта. Инглиз олими Лайель 1925 йил геологияда актуал принцип назариясини ишлаб чиқди. Хеттон магматик ва чўкинди тоғ жинслар билан бир қаторда метаморфик жинсларнинг мавжудлигини кўрсатиб ўтди. Чарлз Дарвин гравитацион дифференциацияси натижасида магмадан турли хил тоғ жинслари ҳосил бўлишини таҳмин қилган. Француз геологи Кокон 1857 й. тоғ жинсларни генетик таснифини ишлаб чиққан. У ҳозиргача кучини йўқотгани йўқ. 1.Петрографиянинг бошланғич даврларида текширишлар натуралистик (табиатшунослик) усулларида олиб борилган. Тоғ жинслар ва минералларни аниқлашда асосан лупалар ва кавшарлаш трубачаси ишлатилган, уларнинг қаттиқлиги, солиштирма оғирлиги аниқланган, кейинчалик тоғ жинсларни химёвий ва экспериментал текширишлар вужудга келади ва бир қанча гипотезалар яратилади. Масалан: тоғ жинсларнинг хилма-хиллигини тушинтиришга доир. Петрографиянинг физиографик даври петрографияда қутбланган микроскопни қўлланилишидан бошланади. Немис олими Циркел биринчи бўлиб (1866 й.) петрографияга доир қўлланма яратди. Россияда ҳам тоғ жинсларини микроскопда ўрганиш бошланади (Иностранцев, Блюммель, Карпинский). XIX асрнинг охирида (1893й) Федоров янги усулни яратади. Шу пайтдан бошлаб рус петрографик мактаби вужудга келади. Левинсон-Лессинг тоғ жинсларни химёвий таркибига қараб таснифлайди. Шу пайтда Левинсон Лессинг ва Лебедев экспериментал ишлар олиб боради. Петрографияда аналитик текшириш даври ХХ асрнинг 20 йилларига тўғри келади. Дала геологик текширишларида структура ва микроструктура усуллари қўлланилади. Бу усуллар Клоос-Полканов, Елисеев томонларидан ишлаб чиқилган. Пушинтегратор, иммерсия усули, Федоров усули, рентгеноструктуравий таҳлил ва бошқалар ривож топади. Бу даврга келиб экспериментал текширишлар авж олади (Боуэн, Феннер, Шерер, Грейг, Таттл, Йодер, Тилли, Осборн, Рингвуд, Грин, Соболев, Николаев, Коржинский, Островский, Хитаров, Жариков ва бошқалар). Download 66.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling