Philological research: language, literature, education filologik tadqiqotlar


Download 4.11 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/133
Sana01.11.2023
Hajmi4.11 Mb.
#1737524
TuriЛитература
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   133
Bog'liq
Filologik tadqiqotlar 2023 05 (2)

МУҲАММАД ЮСУФ МАҲОРАТИ СИРЛАРИ
Алимов Парда,
Термиз давлат педагогика институти ўзбек тили ва адабиёти 
кафедраси доценти, филология фанлари номзоди
 
Шоир ижодида сўзлар чарс – чарс ёнади. Ин-
сон изтироби сой бўйидаги тошлардай чақнайди. 
Тошлар бўлмаса, сув тиниқ оқмайди, лойқалана-
ди. Юртини севган киши чўл янтоғини ҳам атир-
гулни ҳидлагандек ҳидлайди. Сўз маъсулияти 
виждон қудрати билан баробарлашади. Шоирнинг 
туйғулари жиловланмай акс эттирилган шеърла-
ри анчагина. У борлиғини қамраган, забт етган 
туйғулардан ташқарида бўлолмайди. Шоир юк-
сак сезги, туйғуларини куйлабгина қолмай, балки 
ўзидан-ўзи уларга айланади. Дарёсиз жарликлар, 
қум тўзғиган соҳиллар ғариб ва сўниқ кўринади. 
Чегара билмас хаёлот, руҳни эзиб, кишини майда 
ҳислар комига отгувчи ташвишлардан йироқлик 
шоирга болаликда осмонни силкитиб, юлдузлар-
ни тўкадиган даражада қудрат бахш этади.
Баъзан хаёл уни алдайди, ўз комига олади, ле-
кин шоир хаёллар гирдобига тушмайди. Ўз хаёли, 
туйғуси, қониқмаган олами бор.
Шоирларда қай даражададир башоратга мой-
иллик бўлади, албатта. Улар ўзлари ҳам охири-
гача англаб етмаган қандайдир сир-синоатни 
олиймақом бир манбадан ахбор олиб туради, гўё: 
Муҳаммад Юсуфнинг ўлим ҳақида ёзганларини 
ўқиб, беихтиёр шу фикрга келади, киши.
“Тузалмайди дардим менинг...” шеъридаги 
мана бу сатрларга диққат қилайлик:
Ўлим нима? Бу ҳам битта
Сайр, Она.
Ўғлинг қаро ерга кетди,
Хайр, Она...
“Хавотир” шеъри тамоман ўлимдан хавотир 
асосида дунёга келган. Унда лирик қаҳрамон ўлиб 
қолишидан қўрқиши, қизлари йиғлашини ҳам бил-
маслиги... ҳақида битади.
“Ҳазил” шеърида ўқиймиз:
Агар қирққа кирмай ўлсам, май эмас
Мени хароб этгай бевафо қизлар!..
“Мендай ғарибни кўролмаслар бор...” шеърида 
шундай сатрлар бор:
Дўстлар, дегим келар,
Бўлманг хавотир.
Узоқ яшамайман шундай ҳам ўзим.
Умрим бир боғ кезиб ўтган наводир,
Сўнар у бир очиб юмгунча кўзим.
Бир шеъри, ҳатто:
Ўлсам-у, унутсанг мендай йигитни -, деган 
сатр билан бошланади. У:
Кел, майли мен ўлмай, сен ҳам қийналма,
Шунга нима дейсан, бевафо ёрим?... дея ту-
галланади.
Шеърларини ўқийверсангиз, гўёки сизда ўлим 
шоирни доимий равишда “таъқиб” қилиб юрган-
дек тасаввур пайдо бўлади. “Қизғалдоқ” шеъри-
нинг охирги банди-хулосасига қулоқ тутайлик:
Олдингга мен боролмасам, ўт гуноҳим,
Бир йўқлаб қўй, мен дунёдан ўтган чоғим,
Қабрим узра ҳилпираб тур, қизғалдоғим,
Муҳаммаддан бўлак дўсти девонанг йўқ.
“Капалаклар” шеъри шундай тугайди:
Муҳаммадга ишонган, эй мўминлар,
Ўлсам, сўзим эслаб, ўйга чўминглар.
Капалакнинг қанотига кўминглар,
Капалаклар одамлардан меҳрибон...
Шоир “Руҳ тўтиси” шеърида ҳам ўлим ҳақида 
мулоҳаза юритади. Мавжуд беш банд ҳам:
Худо билар ким олдин кетар мисраси билан 
якунланади. Унинг тўртинчи бандида:
Отам мени ҳеч бўлмаса, ўлимолди,
Эрка кийик, майлими бир эркаласам?...
“Розидил” шеърида бу оламдан ўтган икки 
буюк қалам соҳиби-Асқад Муҳтор билан Шавкат 
Раҳмонни эслайди-да:
Эртага мен борсам, қойимаймисиз,
Эртага мен борсам, орангиз бўшми? - дейди.
“Кўкламойим” шеърида:
Яна сенга етаманми-йўқми мен, - деган мисра 
бор.
Чунки шоир асарларида ўз идеалларини акс 
эттиради. Идеал – идеал-да. У ҳали реал воқелик 
дегани эмас-ку. Ҳеч бир қаламкашимиз кўнлига 
олиб, биздан ранжимасин-у, ишқ мавзусида қу-
чоқ-қучоқ “куйдим-ўлдим”шеърлар битганларнинг 
севги бобидаги шахсий садоқатига кўп ҳам ишо-
ниб бўлмайди. 
Бунинг сабабини ҳар ким ҳар ҳил шарҳласа ке-
рак, албатта. Чунки сабаб кўп. Муҳаммад Юсуф 
бунинг бир нозик сабабини топган ва шеърларида 


87
Адабиётшунослик • Литературоведение • Literature
очиқ-ошкор тан олган: шоир ҳалқи бировни эмас, 
ўзини ўзи кўпроқ яхши кўради...
“Севги бу...” шеърида:

Download 4.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling