Philological research: language, literature, education filologik tadqiqotlar


Download 4.11 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/133
Sana01.11.2023
Hajmi4.11 Mb.
#1737524
TuriЛитература
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   133
Bog'liq
Filologik tadqiqotlar 2023 05 (2)

Биз бахтли бўламиз.
Худо ҳоҳласа.
Худо ҳоҳламаса,
Учрашармидик?!
Фақат биринчи бор келганда охирида уч нуқта, 
кейинги гал эса сўроқ ва ундов белгиси қўйилган, 
шу тариқа ҳиссиёт кучайтирилган.
“Муҳаббатим” шеъри бор-йўғи тўрт банддан 
иборат. Лекин биринчи банд тўртинчи банд сифа-
тида айнан такрорланиб келган:
Муҳаббатим, қайдасан қалб ардоғим,
Жайронкўзим, қирларда қолган охум, 
Қўлим тегмай тўкилган қизғолдоғим,
Энди сени излаб қандай топарман?...
“Лаганбардорлар” шеърида хам шу усул қўл-
ланган – мана бу биринчи банд охирги (бу шеър 
олти банддан ташкил топган) бандда қайтарилган:
Каззоб Сталиндан зорланманг ҳадеб,
У ҳам фарзандидир битта инсоннинг.
Билмоқчи бўлсангиз, қабри қайда деб,
Лаганбардорлардан сўранг Чўлпонни...
Фақат энди охирги бандда “фарзандидир” сўзи 
“боласи-да” тарзида ўзгартирилган, холос.
Худди шундай усул “Синглимга мактуб” шеъ-
рида ҳам қўлланилади. Биринчи банд қуйидагича 
жаранглайди:
Қачон хат ёзгандим сенга, билмайман,
Қофия билан банд бугун тош кўнглим.
Ёлғиз аканг бўлиб, 
Ёнингда юрмайман...
Қечир мени, синглим,
Кечир мени, синглим.
Уни айрим жузъий ўзгаришлар билан охирги 
банд тарзида ҳам ўқиймиз:
Қачон хат ёзгандим сенга, 
Билмайман,
Қофия билан банд бугун тош кўнглим.
Ёлғиз аканг бўлиб, 
Ёнингда юрмайман...
Қечир мени, синглим,
Кечир мени, синглим.
Шунингдек, “Муҳаббат” шеъри шундай бошла-
ниб, айнан шундай якунланади:
Қалбга зардоб бўлиб тўлганинг – алам,
Гоҳи очилмасдан сўлганинг – алам.
Муҳаббат, муҳаббат, хаммасидан ҳам
Сочга оқ тушганда келганинг – алам!...
Кўриниб турибдики, анъана бошқа макон ва за-
монга кўчирилганда табиий равишда таждид хусу-
сиятига эга бўла олади.
Бошқа ҳеч кимнинг кўнглига тегмасин-у, ўтган 
асрнинг иккинчи ярмида устоз қалам соҳиблари 
бўлмиш Ўзбекистон Қаҳрамонлари, Ўзбекистон 
халқ шоирлари Эркин Воҳидов ва Абдулла Ори-
повдан кейин бирон-бир шоир эл – улус орасида 
Муҳаммад Юсуфчалик машҳур бўлмади.
Назаримизда, Муҳаммад Юсуф шеъриятининг 
шуҳрати айнан унинг янгилигида ва оҳори тўкил-
маганида эди.
Бу янгиликка у, бир тарафдан, анъаналарни 
тиклаш, иккинчи тарафдан, анъаналарни синди-
риш орқали эришди.
Бир сўз билан ифодалаб бўлмайдиган сўз-
ни сўзга айлантириш анча мураккаб жараёндир. 
Унинг шеъриятида ана шундай интиқ, тансиқ, халқ 
дилидаги сўз топилган.
Бу сўз ҳақиқат меҳр-оқибат, диёнат, андиша, 
инсоф ва мурувватни қамраб олади. Бу нарса 
Муҳаммад Юсуф шеъриятининг безаги, қонидир. 
Шеърнинг вазифаси ўқувчи қалбини иҳота қилиб, 
асрамоқдир.
Озод Шарафиддиновнинг машҳур сўзи бор: 
адабиёт сўздан бошланади, сўз шеърият эшиги, 
уйга эшикдан кирилади. Атоқли шоира А.Ахмато-
ва шундай деган: “Мен аёлларни гапиришга ўргат-
дим, энди қандоқ жим қилай”.


89
Адабиётшунослик • Литературоведение • Literature
Муҳаммад Юсуф ҳалқ қалбида изҳор этилмай 
қолган содда, жайдари туйғулларни мисраларга 
солди, улардан маржон тузди. Унинг шеърияти 
содда, лекин қуйма мисраларни ўз ичига олади, 
Л.Толстой ўзини рус халқининг адвокати деб бил-
ган. Муҳаммад Юсуф энг соф, мусаффо туйғулар 
ҳимоячиси, қўриқчиси, дилни нопок туйғулардан 
ҳимоя қилган ўзбек шоиридир.
Муҳаммад Юсуф шеърияти образларга бой, 
тиниқ, гўзал ифодаларни ўз ичига қамраб олади. 
Муҳаммад Юсуф шеъриятида жонланишни ифо-
да санъати ва унинг кучайиши тасвирнинг ўзига 
хос кўринишларига хос бўлган ХХ аср – адаби-
ётининг манзарасини кўрамиз. Мумтоз адабиётга 
кўпроқ ёпиқ тасвир мавжуд, шоир ижодида очиқ 
ифодани топамиз.
Гулни ким яхши кўрмайди? Лекин Муҳаммад 
Юсуфнинг лирик қаҳрамони гулларни аввал жон-
лантириб олиб, кейин унга меҳр кўрсатар эди. 
Тагига етсангиз, унинг гуллари шунчаки гул эмас, 
шоирнинг дил изҳорларидир...
Лолақизғалдоқни яхши кўрар эди. Бу тимсол 
воситасида кўп шеър битган. Биргина таҳлил қи-
лиш орқали ҳам шоирнинг қандай соҳир маҳорат 
эгаси эканлигига унинг нақадар жонлантириб юр-
ганига гувоҳ бўласиз.
Шеър қуйидаги банд билан бошланади:

Download 4.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling