Philological research: language, literature, education filologik tadqiqotlar
Download 4.11 Mb. Pdf ko'rish
|
Filologik tadqiqotlar 2023 05 (2)
Оқ тулпордай миниб оппоқ булутни,
Уйнинг устидан ўтади Руҳим... “Қизғалдоқлар қўйнида ...” шеърида шундай деб ёзади: Мен-ку тегмай ўтардим, Отим тўҳтаб қолди-да... “Яхши” шеърида: Ўнта номард дўстингдан Битта чўлоқ от - яхши,- деган мисралар мав- жуд. “Таниш терак, ариқ ёқасида...” шеърида шун- дай мисралар бор: Тол кўчада отлар тақаси... Анча бўлди кўрмаганимга... “Амир Темур” шеърида: Мен эл учун от устида ухладим,- дейилади. “Оқ тулпор” шеърида-ку лирик қахрамон “отаг мехри бўлакча” экани, “отни деб ёрдан кечгани”ни айтди. Хулосасида: Қайдан билсин от қадрин От минмаган эркаклар?! - деган қатъий фикр ҳам илгари сурилади. Замон ўзгара боргани сари табиий равишда одамларнинг дунёқараши, ҳар куни дуч келадиган тушунчалари, ашёллар ва ҳоказолар ҳам ортиб боради. Масалага шу нуқтаи назардан ёндаш- сак, от ҳам бугун қиноларда, расмларда, циркда, ҳайвонат боғидагина кўриш мумкин бўлган ноёб жониворлар сафидан жой ола бораётгани аёнла- шади. Шоирнинг тилга олинган бу асарлари биз- ни табиатга яқинлаштиради. От тимсоли соҳиби қаламга теша тегмаган, оҳорли, кутилмаган фи- кр-мулоҳазаю, ҳис-туйғуларни ифодалаш учун қу- лай бир восита вазифасини ўтаган. Муҳаммад Юсуф ўзбек адабиётида ўзигга ҳос из-қолдирди. Ундан бизга дунё эмас, ўлмас қалб- ни чулғайдиган шеърият қолди. Шеърият унинг жони қолаверади. Расул Ҳамзатов шоирнинг ўз овози бўлиши хақида шундай бир гапи бор: Қўшиғингни олиб кел, Қўшиқ керак доимо. Куйла фақат ўз созинг билан, Қурбақадек бўлса ҳам хатто Муҳаммад Юсуф шеърияти жонли назм та- ронаси. Халқ дилидаги шодлик, қувонч, изтироб, армон, ҳижрон, айрилиқнинг бадиий умумлашма- сидир. 92 Адабиётшунослик • Литературоведение • Literature Унинг шеърияти ғояни тараннум этишдан бош тортган, инсонга яқин, унинг дардига малҳамдир. Бошқачароқ, айтганда, шоир кўнгилни шеърга солишга эришди, буни уддалади. Турли шаклий ифодалар орқали адабиётга янгича, яъни халқона руҳ олиб кириб, мазмун жиҳатидан турли мавзу- ларни тақдим этди. А.Чеховнинг бир машҳур гапи ёдимизга туша- ди: “Ёзувчи доимо адабий кайфиятда ва адабий муҳитда юрмаса... Қисқа пайтда бетайин, беъма- ни одамга айланиб қолади”. Шоир доимо ижод чанқоқлигида яшаган, ижод- га ташналик эса илҳом париси, унинг машҳур шеърларининг пайдо бўлишига олиб келган. У ижодни ҳаёт моҳияти деб тушунди, унга меҳр қўй- ди. У доимо орзулар, истаклар қанотида парвоз қилади. Баъзан фикрлар оқимига соя берадиган кўланкалар ҳам топилади. Қонли тарихнинг оғир зардоблари, машъум қатағон уқубатлари, меҳрга зорлик, оқибатни ўйламаслик, диёнатни унутиш шоир юрагини совуқ зарбаларга тўлдиради. Ҳаммамиз учун Ватан – битта. Муҳаммад Юсуф ҳам айнан шу ягона Ватанни куйлайди. Би- роқ, энди унинг тасаввуридаги Ватанни бошқача севиб қоласиз. Чунки у она юртни тамоман ўзига хос тарзда севар ва шеърларида бу меҳрни тўкиб солар эди. Шоир кўзи Ўзбекистонимизнинг бошқа- лар кўрмаган кўп-кўп жиҳатларини нозик илғар эди. Қайси юртда дунёга келишимизни Яратган биз- дан сўрамайди. Фақат шунинг ўзинигина ҳисобга олганда ҳам, Ватан ҳақида оғиз кўпиртириб гапи- риш яхши эмас. Бу мавзуда, ҳатто, биргина ба- ландпарвоз сўз қўллаш ҳам носамимийликка са- баб бўлади. “Ватанни севиш керак”, “Ватан учун жон берса арзийди”, “Ватанпарвар бўлайлик”, “Ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялайлик”, - дегандек гаплар шоирларгагина ярашади. Она юрт ҳақида “Ватан” сўзини қўлламай ҳам гапира- вериш мумкин. “Ватаним” деганда биз ҳаммамиз Ўзбекисто- нимизни ўйлаймиз. Ҳар биримиз унинг ўзимизга таниш, гўзал гўшаларини кўз олдимизга келтира- миз. Бу туйғу бирдан соғинчга, фахрга, меҳрга ай- ланади. Юраклар жўшиб кетади. Ҳа, Ватан шунақа туйғу: “Ҳар кимники ўзига – ой кўринар кўзига!” Муҳаммад Юсуфнинг “Халқ бўл, элим” шеъри: Халқ бўл, элим, халқ бўл, элим, халқ бўл, элим! – тарзида якун топади. “Ватаним” шеъри Ватан ҳақида ёзилган бошқа бирон-бир манзумага ўхшайди. Унинг ажиб сеҳри бор. Хусусан, уни Севара Назархон маромига ет- казиб, ўзига хос тарзда ижро этганидан кейинги таъсирчанликни кўз олдимизга келтирайлик... Муҳаммад Юсуфнинг шеърларида кутилма- ганда портлаш рўй беради. Яъни, шоир бирдан ҳеч кимнинг ёду хаёлига келмаган гапни айтиб юборади. Саккиз бандли “Синглимга мактуб”нинг олтинчи бандида бирдан иккита шундай портлаш юз берган: Энг гўзал шеър- Сенинг ёрилган қўлинг. Ҳамма бошлиқларнинг, Бошлиғи – Ватан!... Муҳаммад Юсуф кемтик кўнгил, беғам кайфият билан яшагани йўқ, кўнгли эса ишқ султони ўтира- диган жойда ўтирди. Шоирнинг шеърларини ўқиб шундай фикр ёмғири ва ҳикматларнинг хулосаси кўз ўнгимизда намоён бўлади. Бу фикрлар яшаш учун йўриқнома, маёқдир. Тўғри, яшаш учун маъ- лум шеърий қонунлар йўқ. Бу ҳаётнинг хулосала- ри сизга ёқади, ижодининг асосий лейтмотивини айтишга қарор қилдик. Энг катта мерос, аждодлар илм зиёдасида энг катта орзу, авлодлар бахти- да энг катта мукофот оқил фарзандда, энг му- стаҳкам қўрғон иймонда, энг чарағон йўл поклик ва саодатда, энг катта куч-бирлик ва ғайратда, энг шафқатсиз душман – ҳасадда, энг даҳшатли хато хиёнатда, энг мудхиш азоб ёлғизликда, зотан, энг буюк китоб ҳаётдир. Инсон ва иймон, яхшилик ва эзгулик, ростгўйлик ва диёнат, меҳр-оқибат ва муҳаббат, бевосита ҳақиқат билан эгизакдир. Бир зум, бир умр хотиржам руҳий фароғат ни- малигини билмаган шоир қалб изтироблари ва юрак хасталигига қарамай, маънавий гўзаллик ва ҳаёт ҳақиқати тўғрисида бош қотиради. Муҳаммад Юсуф ижодий олами давр руҳий эҳтиёжларини юзага чиқарган, эрк ва адолатни улуғлаган, миллий маънавий мустақилликни ан- глаган, инсон ўз умрида тушуниб етган, энг улуғвор поэтик идрокдир. Ижодда бахтини топган Муҳам- мад Юсуфнинг ҳис-туйғулари ва эҳтиросларининг таянчи ва юпанчи шеъриятдир. Resume: For mastery, you need to search tirelessly. Muhammad Yusuf was always in search. This research helped him to be recognized as an enthusiastic representative of Uzbek literature. The article talks about the secrets of Muhammed Yusuf’s skills and researches on this path. Резюме: Для мастерства нужно искать не покладая рук. Мухаммад Юсуф всегда был в поиске. Эти поиски помогли ему получить признание как увлеченного представителя узбекской литературы. В ста- тье рассказывается о секретах мастерства Мухаммеда Юсуфа и исследованиях на этом пути. 93 Адабиётшунослик • Литературоведение • Literature Filologik tadqiqotlar: til, adabiyot, та’lim. 2023; 5 ISNN: 2181-1741 (Print) ISNN: 2181-1725 Download 4.11 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling