94
Адабиётшунослик • Литературоведение •
Literature
да
рамали мусаммани мақсур (фоилотун/фои-
лотун/фоилотун/фоилон) вазни оҳангини сакта-
ликсиз сақлаш зарурати бу сўзни – худди юқорида
ёзганимиз каби – 1-, 3-байтларда “сориғ” тарзида;
2-, 4-, 5-, 6-байтларда “сариғ” тарзида ўқишни
тақозо қилади.
Лирик қаҳрамон нега соқийга мурожаат этяпти?
Бу ҳам шунчаки эмас, чунки у – май талабгори-ю,
қани тиниқ ва сап-сариқ май? Бу майнинг ҳар қа-
траси каҳрабодирки, халқ орасида сариқ касалига
учраган одам шундай тошли тақинчоқлар тақиб
юрса соғаяди, деган қараш бор. Яна: каҳрабо
шаффофлик орқали май билан, сомон орқали куз
ва ҳижрондан заифлашган ошиқ жисми, ғазалнинг
марказида турган сариқ ранг билан боғланади.
2-байт касалликнинг шиддати ва натижала-
ридан баҳс этади: қомат (аниқроғи, тана скелети)
– қуриган шох, юз ва жисм – шу
шохда омонат
осилиб
турган заъфарон барг экан, сарғайган
япроқнинг оқибат узилиб тушмаганини, қуриган
шохнинг қайтиб кўкарганини ким кўрибди? 1-бай-
тдаги ҳижрон кузи тушунчаси тадрижий равишда
қуриган шох ва сорғарган
барг тафсилларига
боғланади.
Do'stlaringiz bilan baham: