Philological research: language, literature, education filologik tadqiqotlar


Download 4.11 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/133
Sana01.11.2023
Hajmi4.11 Mb.
#1737524
TuriЛитература
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   133
Bog'liq
Filologik tadqiqotlar 2023 05 (2)

Севги – бамисоли лолақизғалдоқ,
Тегинмай бўлмайди,
Тегсанг, тўкилар.
Алвон бир гумбазнинг ўртаси – оппоқ...
Буни бир мену бир капалак билар.
Ўқувчи ҳис қиладики, “алвон бир гумбаз” – ло-
лақизғалдоқ, унинг “ўртаси” – даги “оппоқ” нарса 
– капалак.
Шеърнинг иккинчи банди ўта оҳорий, яъни ўзи-
га хос:
Мен ўша гумбазга бошимни суқдим – 
Қизил кўйлакли бир қизгина кулар:
“Бундай боқма менга, уқдингми?”
“Уқдим”...
Шеърнинг лолақизғалдоқ билан боғлиқ қисми 
шу ерда тугайди. Ўқувчига асар моҳияти тушунар-
сиз қолмасин учун давомини ҳам келтирамиз:
Сўнг у оқ - қанотим учдию кетди
Унинг умри бир кун – чошгоҳда ўлар.
Момо ер айланиб, манзилга етди,
Буни бир мену бир чархпалак билар...
Севги – бамисоли ғарқ пишган шотут,
Тегинмай бўлмайди.
Тегсанг, тўкилар.
Севдингми, юз йил кут,
Севмасанг, унут!...
Бунисин бир мену бир малак билар.
У мени кутади юз йилдан сўнг ҳам,
Кўр бўлиб қолгунча йўлга термулар...
Севги менинг барча дардимга малҳам,
Буни бир ўзиму бир юрак билар.
Қизғалдоқлар қўйнида, - мисраси билан бо-
шланадиган “Райхон”, “Қизилгул”, “Ялпиз” деган 
шеърлари бор.
“Сир” шеърида:
Соғинчдан ёқар-у райҳонлар иси,
Мени танлаганинг – ғалати...
“Уйқудаги қиз” шеърида:
Кўнгли тўла армони,
Қўйни тўла қизғалдоқ.
“Мухаббатим” шеърида:
Қўлим тегмай тўкилган қизғалдоғим,
Энди сени излаб қандай топаман?...
“Истак” шеърида:
Шотут соясида бешик бозори,
Саҳарлардан райҳон хиди анқийди.
деган сатрларни ўқиймиз.
Шу тариқа шоир лирикасида қайта-қайта гул-
лар эсланаверади. “Таниш терак. Ариқ ёқаси...” 
шеърида “Ялпиз ҳиди тутган далалар”ни қўмса-
ганини тасвирлайди. “Зўрлаб қиз узатмоқ-ку, ас-
лида...” шеърида мажбурлаб қиз узатишни ариқ 
бўйидаги ялпизни юлиб, тошлоқ ёрга ёки телеми-
норага ўтказмоққа ўхшатади ва ҳоказо.
Айрим шоирларнинг тўпламини эринмай муто-
лаа қиласан. Рости гап, битта шеър ёдда қолмай-
ди. Шундайлар Муҳаммад Юсуфни ўқисин, ундан 
ўрганса, арзийди.
Унинг аксар шеърларида ё ҳис-туйғу, ё нуқтаи 
назар, ё фикр-хулоса, ё шакл, ё ғоя... – янги.
Янги нарса кучли таъсир қилади, узоқ вақт 
эсда қолади.
Эҳтимол, бу таҳлилларимиз қайсидир бошлов-
чи шоирга жуда асқотар. Чунки шеърга меҳр қўй-
май, сўз сеҳрини ўрганмай туриб яхши шоир бў-
лиш – қийин масала.
Муҳаммад Юсуф шеърларидан меҳрни ҳам, 
сеҳрни ҳам ўрганса бўлади.
Тил – хазина. Буни ҳаммамиз яхши биламиз. 
Кўп такрорлаймиз хам. 
Аммо баъзан кишига бу бойлик гўё турли хос 
хоналарда қулфлоқлик ҳолда ётгандек туюлади. 
Қўлига қалам тутганларннг ҳаммаси хам бу ха-
зина яширинган хоналарга калит топавермайди. 
Муҳаммад Юсуф бу борада изланувчан эди.
Тилимиз – жуда бой-да. Тошкенту Андижон то-
монларда “юрдинглар” дейди. Фарғона томонлар-
да “юрдингизлар” (қисқаргани – “юрдизла”) дейди. 
Қоракўлу Олот томонларда “юрдиларингиз” дейди.
Буларнинг маъноси – бир, аммо вазни (бўғин-
лари миқдори) ҳам, оҳанги (қофияси) ҳам бир 
эмас. Шоирга эса “туйғуларингиз” ва “кулгуларин-
гиз” сўзларига тушунадиган қофия керак. Шундай 


90
Адабиётшунослик • Литературоведение • Literature 
кезларда у гўёки “отга миниб”, керак бўлса, Қо-
ракўлу Олотга боради:
Ёдимда соф туйғуларингиз,
Жаранглаган кулгуларингиз.
Ҳаётимда бўлмасангиз ҳам, 
Хаёлимда юрдиларингиз.
Шеваларимиз – битмас-туганмас бойлиги-
миз. Лаҳжаларимизнинг ҳар бири бир мукаммал 
тизимдек гўё. Ҳалқнинг тилидаги бундай бойли-
кларни шеърга қанча кўп олиб кирсак, шеър шун-
ча янгилана боради. Шевадаги сўз ё шакл адабий 
тилда уч-тўрт марта ишлатилса, адабий меъёрга 
айланади, ўзининг тор доирасидан чиқиб оммала-
шади – умумхалқ мулки ҳисобланади.
Э.Хемингуей ўлимни ўрганиш учун ўлим олди 
туйғуларни билиш мақсадида Мадридга бориб, 
ўлим ва уруш ҳақидаги асарларни ёзди. Булбул 
нега сайрайди? Одамлар учун сайрайди деб ўр-
гатишган. Йўқ, булбул ўзи учун сайрайди. Сайра-
маса ўлади. Адабиёт бу табиий туйғу. Ибтидоий 
даврда одамни тарбия қилай деб сурат чизишгани 
йўқ.
Адабиёт бу эҳтиёжни, тинглаш, ҳам завқла-
ниш, инсоннинг табиий эҳтиёжий заруриятидир.
Муҳаммад Юсуф шеърияти ана шу эҳтиёж 
самараси, қалбнинг қайноқ нафсидир. Шоирнинг 
қайноқ қалбида ватанга, онага, севгига, бўйи етган 
қизга, яна бир қанча қондирилмаган туйғуга меҳр 
ётади.
Инсониятнинг азалий ва абадий гўзаллиги 
унинг ҳаёсидир. Инсон ўзидан уялиши керак. Чун-
ки ўзидан уялмаган одам ҳеч кимдан уялмайди, 
ўрни билинмайди. Инсоннинг ўзидан уялиши ла-
тофатдир, ўшанда нафосат хам мангудир.
Муҳаммад Юсуфни хаяжонга солган, қўлига 
қалам олдирган нарса латофатдир. Айниқса, бу 
унинг севги хақидаги шеърларида тиниқ жаран-
глаб туради. Шоир қалбини илиқ туйғулар беза-
йди, сокинлик ҳамда сукунат бағишлайди. Унинг 
қалб тўридаги бисоти, мухаббат учқуни портлай-
веради, баъзан ширин, баъзан умидсиз туйғулар 
азобига чўмилади.
Одамдан одам мурувват ва меҳр кутади. Лекин 
ана шу мурувват ва меҳр қалбингизни безамай 
қолса-чи? Лекин шоир тушкунликка берилмайди, 
меҳр қолур муҳаббат қолур.
Тушунчалар иккига: мавҳум (ноаниқ) ва муай-
ян (аниқ) турларга бўлинади. Шеърият табиатан 
мавхум тушунчаларни ҳуш кўради. Чунки ҳис-туй-
ғуларнинг аксарияти мавҳум тушунчалар орқали 
ифодаланади.
Муҳаммад Юсуф ҳиссиётини имкон қадар му-
айян тушунчалар, тимсолий қилиб айтганда, қўл 
билан ушлаб кўрса бўладиган чизгилар билан 
ифодалашга қаттиқ интилди. Бу даъвони исбот-
лаш учун узоққа боришнинг кераги йўқ. Биргина 
“Ватаним” шеърини олайлик. Бу мисраларни ис-
теъдодли хонанда Севара Назархон маромигага 
етказиб ижро этганидан сўнг ҳалқимиз орасида 
жуда-жуда машхур бўлиб кетди.
“Улуғлардан улуғ Ватан” шеърининг ҳар бан-
ди охирида Офтобдан ҳам илиқ, минг бир ёғи 
очилмаган қўриқ, Широқларни кўрган чўпон чў-
лиқ, тарқаб кетган тўқсон олти уруғ, ғичир-ғичир 
тишимдаги сўлиқ, воҳ болам, деб айтолмаган ду-
дуғим, олисларда куриб қолган қудуғим... тарзида 
таърифланади.
Она Ўзбекистонимизни хар бир шоир ўзича 
тавсиф этган, бисотидаги энг гўзал бадиий ифо-
даларни унга изҳор айлаган. Лекин Муҳаммад 
Юсуф оҳорий таърифлар топади. Тарихимизнинг 
қалбимиздан қолган нозик жиҳатларини қаламга 
олади. Бу мисраларда юрак бевосита иштирок эт-
гани шеърнинг мана бу бандида янада яққолроқ 
намоён бўлган:

Download 4.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling