Philological research: language, literature, education filologik tadqiqotlar


Download 4.11 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/133
Sana01.11.2023
Hajmi4.11 Mb.
#1737524
TuriЛитература
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   133
Bog'liq
Filologik tadqiqotlar 2023 05 (2)

Ўғлим, десанг, осмонларга
Ғирот бўлиб учгайман.
Чамбил юртда Алпомишга
Навкар бўлиб тушгайман.
Падаркушдан пана қилиб, 
Улуғбегинг қучгайман,
Ғирим-ғирим тишимдаги
Сўлиғимсан Ватаним...
Ёки ундаги биргина:
Сен – шохлари осмонларга
Егиб турган чинорим
сатрлари ҳам самимияти билан кишини ром эта-
ди.
Бу ютуққа шоир маҳорати орқали эришган.
Мозор сукунат, жимлик билан руҳни тарбия-
лайди, санъат эса мунг ёрдамида касал туйғулар-
ни даъволайди.
Хаста туйғуларга шоир жон киритади. Унга ўз 
руҳиятини беради. Муҳаммад Юсуф ўз ижоди 
тимсолида буни санъаткорона акс эттирди. Шо-
ирларнинг юраги илҳомга тўла туйғуга зор, улар-
лар меҳрга муҳтож. Биз дунёда камол топиш учун 
яшаймиз. “Ягона мақсадимиз ижод қилишдир”, 
деган фикрни Моцарт айтиб, билдирган.
Аристотель адабиёт одамни поклайди, ёрқин 
таассуротлар қолдиради деб адабиётнинг бош 
мақсадини белгилаб берган.
Ижод қилишнинг бош нияти – юртга, диёрга 
ёрга, ошиқликдир. Гўзаллик яхшининг ҳам ёмон-
нинг ҳам мулкидир. Лекин яхшилик фақат яхши 
кишиларнинг бисотидаги энг катта бойлик бўлиб 
қолаверади. 
Энг гўзал хислат: ҳаё, мурувват, садоқат, та-
возе, меҳнат, саҳийлик номус, омонатга вафо, 
юмшоқлик ва шижоат одамни безайди.


91
Адабиётшунослик • Литературоведение • Literature
Аксинча: ҳасад, адоват, бахиллик, ёлғончилик, 
мунофиқлик, чақимчилик, хиёнат, жоҳиллик ва 
ялқовлик инсон юрагини кемиради, шаффоф туй-
ғуларни занглатади.
Дунёда эскирмайдиган нарсанинг ўзи йўқ. 
Лекин Ватан тушунчаси эскирмайди. Уни елкага 
кўтариб кетиш мумкин эмас. У жойида туравера-
ди, зангламайди, ўз саловатини йўқотмайди.
Арабий ва форсий, туркий лирика ғазал – энг 
асосий жанр. У арабий форсий ва туркий, сўз 
санъатида минг йилдан ошиқ даврда сайқалла-
на-сайқаллана, такомилга етган. Бурҳониддин 
Рабғузийнинг ўзбек тилидаги илк ғазални яратга-
нига ҳам, мана, етти аср бўлди. Лекин унинг кўп-
кўп қулайликлари бор: шулардан бири, тахаллус 
қўллаш имкониятидир. Тахаллус баҳона шоир ли-
рик қахрамоннинг ички дардларига яқинлашади. 
Муаллиф ундан ўқувчи билан янада дилдан дард-
лашиш учун зўр бир имкон янглиғ фойдаланади. 
Шуни ҳам унутмайликки, шеърда сўзлаётган шахс 
– шоирнинг лирик қахрамони. Тахаллус қўллаш 
орқали у асарга яна бир қахрамон – шоир тимсо-
лини киритади. Шу тариқа гўё лирик қахрамон шо-
ирга мурожаат ҳам қилади: уни нимагадир даъват 
этади, чорлайди, ундайди. Бу шоирнинг ўзи билан 
ўзи гаплашишига ҳам имкон туғдиради.
Асосан, бармоқ вазнида ривожланаётган за-
монавий ўзбек шеъриятида эса унча-мунча шоир 
тахаллуси (ёки исмини) шеърига қўшавермайди. 
Бу бармоқ шеъриятида оммалашмаган, урф бўл-
маган. Муҳаммад Юсуф ғазалдаги шу анъанани 
бармоқдаги шеъриятига дадиллик олиб кирди. Ун-
гача ўзбек шоирларининг ҳеч бирида бу даражада 
ўз номини қўшиб шеър битиш ходисаси учрамай-
ди. Имкони топилди, дегунча шеърига исмини қў-
шиб ёзаверади. Таҳаллусни самимийликни юзага 
чиқаришнинг бир воситасига айлантирди. “Бошқа-
лар нима дер экан?”- деб ўтирмади.
Муҳаммадга ишонган, эй мўминлар...
“Ўтинч” шеърида ўқиймиз:
Қизлар, ўлан айтиб гоҳида,
Эслаб қўйинг Муҳаммадни хам.
Ўзбек қизларига бағишланган бир шеърига
ҳатто “Содда Муҳаммадман...” деган сарлавха 
ҳам қўйган. У:
Содда Муҳаммадман,
Содда Муҳаммад 
Туркман қизни мақтаб балога қолдим.. - деб 
бошланади. 
Шоир меросида бундай мисралар жуда кўп.
Жаҳоннинг илғор адабиётшунослиги ҳозир-
ги пайтда бадиий асарлар тилини ўрганишнинг 
жуда қулай ва самарали йўлларига ўтиб олган. 
Масалан, аввал бир шоир меросини компютер-
да тўлиқ териб чиқасиз. Унинг қайси сўзини неча 
бора, қаерларда ишлатганини билмоқчи бўлсан-
гиз, тегишли тугмачани босангиз, бўлди – хамма-
сини аниқлаштириб беради. Шу тариқа Муҳаммад 
Юсуф - бутун ижодида айнан нечта шеърида та-
халлус қўллаганини математик аниқлиқда муай-
янлаштириш мумкин.
“Ўлсам-у, унутсанг мендай йигитни...” шеърида 
шундай сатрларга дуч келамиз:

Download 4.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling