Philological research: language, literature, education filologik tadqiqotlar
Download 4.11 Mb. Pdf ko'rish
|
Filologik tadqiqotlar 2023 05 (2)
ҳам. Ёшлигингда қандай бўлсанг, шундайли-
гингча қолибсан. Ҳамма нарсани шартта-шарт- та қилсанг. Замон бўлса ҳозир бошқача. Энди ҳаммадан ҳам муҳими, қандай гапиришни, ким- нинг олдида нима дейишни билиш, сўзинг барча одамларники сингари замон руҳида жаранглаши, бошқаларникидан ажралиб турмаслиги, худди ёзиб қўйилгандек силлиқ бўлиши керак. Шунда ҳамма нарса жойида бўлади” 5 . Ҳозир муаммолар ошиб-тошиб ётган эса-да, илгаригидек партия аъ- золари, вакиллар халқ аҳволини енгиллаштириш учун жон куйдиришмайди. “У вақтларда йиғилиш нимага қарор қилса – шу қонун эди”. “Энди эса йиғилиш қуруқ гапдан иборат бўлиб қолди. Сен билан ҳеч кимнинг иши йўқ. Колхозни гўё колхоз- чиларнинг кўзлари эмас, кимдир ташқаридан бо- шқараётгандек. Гўё нима қилиш, қандай ишлаш, хўжаликни қандай олиб бориш кераклиги сирт- дан яхшироқ кўринаётгандек. Хўжаликни гоҳ ундай, гоҳ бундай айлантириб кўришади, лекин ҳеч қандай натижа йўқ. Одамлар билан юзма-юз бўлгани ҳам қўрқасан. “Қани айт-чи, сен партия аъзосисан, колхоз туза бошлаганимизда ҳам- мадан кўп сен вайсагансан, бу нарсалар қандай юз бераётганлигини бизга тушунтириб бер- чи?” – деб сўраб қолишлари мумкин. Нима дей- сан уларга?” 6 . Тобора бюрократлашиб бораётган совет давлат аппарати, бутун ижтимоий ҳаётнинг умумий аҳволи шу. Бундан қаттиқ норози Танабой эса мажлислардаги тантанавор нутқлар билан чўлдаги, турмушдаги ҳақиқий вазиятнинг умуман 4 Қайд этилган асар. – Б. 309. 5 Қайд этилган асар. – Б. 330-331. 6 Қайд этилган асар. – Б. 320. 98 Адабиётшунослик • Литературоведение • Literature мос эмаслигидан изтироб чекар, урушгача бўлган замонни қўмсарди. “Шунда ўзларининг бир вақт- лар қандай қилиб колхоз туза бошлаганликла- ри, халққа бахтли турмуш ваъда қилганликла- ри, одамларнинг нималарни орзу қилганликлари эсига тушиб кетарди. Ўша орзуларнинг рўёбга чиқиши учун қанақа курашишди! Ҳамма нарсани ағдар-тўнтар қилиб ташлашди, эскиликка зар- ба беришди. Дастлабки пайтлар турмуш ёмон эмасди. Агар манави лаънати уруш бўлмаганида яна ҳам яхшироқ яшашган бўлишарди. Энди-чи? Урушдан кейин мана неча йиллар ўтиб кетди-ю, ҳамон хўжаликни эски ўтовдек ямаб-ясқаб ётиб- миз. Бир жойни ямасанг, бошқа жойидан йир- тиғи кўриниб қолади. Нима учун?” 1 Аммо ҳар нима бўлганда ҳам, урушдан кейинги давр унга ҳеч нарса билан тенглашмайдиган бир туҳфани раво кўрди. “Танабой худди ўша кезларда, тоққа йилқичи бўлиб борганида, у ерда, кекса Тўрғай- нинг йилқилари орасида бир ярим яшар саман тойни биринчи марта кўрганди” 2 . Вақтидан ўтиб туғилган бу туғма йўрғани ўша қария шундай таъ- рифлаганди: “Бундайларни кам учратганман. Ил- гари замонларда у бебаҳо от ҳисобланарди. Бун- дай от учун чавандоз йигитлар пойга-улоқларда жонларини тикишарди” 3 . Унинг чопишига мафтун бўлган Танабой ўшанда бу от сабаб шон-шуҳратга бурканишини, қанча қувончу ташвишларни боши- дан ўтказишини, энг муҳими, у ер юзидаги бутун тирик мавжудотлар ичида ўзига энг яқини бўлиб қолишини билмаганди... Янги хўжайинига кўникиб, унинг қўл остида аста-секин улғая, кўркамлаша борган Гулсари би- лан Танабой ўртасида ажиб бир муносабат пайдо бўлди. Бундай севгига тариху адабиёт олдин ҳам бир неча бор гувоҳ бўлганди. Жаҳонгир Алексан- дру Буцефель, Ричард Шерюрак ва унинг баҳоси ярим салтанатга тенг тулпори, Дон Кихоту Ро- ценант... Қайсидир жиҳатлари Сервантес қаҳра- монини эслатувчи, яъни телба рицарь каби янги замон тартибларига кўника олмай, ўтмиш хаёли билан яшаб юрган Танабой ҳам ўз Роценантига – Гулсарига эга эди. Бу йўрға уни қаерларга элтмади: гоҳ бева Би- бижонникига қатнаб, ишқий муносабатларга гувоҳ бўлди, гоҳ улоқни чапдастлик билан илиб олган Танабойни олқишлаб, шону шарафлардан ибо- рат марра сари бошлади. Шундай қилиб, қария Тўрғайнинг башорати рўёбга чиқди: “Кекса-ю ёш – ҳамма уни танирди: “Гулсари!”, “Танабойнинг йўрғаси”, “Овулнинг кўрки” деб тилга олишарди. 1 Қайд этилган асар. – Б. 319. 2 Қайд этилган асар. – Б. 250. 3 Қайд этилган асар. – Б. 251. Ҳали “р” ҳарфини айта олмайдиган исқирт бо- лалар ҳам саман йўрғанинг елишига тақлид қили- шиб, кўчани чангитиб чопишаркан: “Мен Гулсали- Download 4.11 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling