Philological research: language, literature, education filologik tadqiqotlar


Download 4.11 Mb.
Pdf ko'rish
bet106/133
Sana01.11.2023
Hajmi4.11 Mb.
#1737524
TuriЛитература
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   133
Bog'liq
Filologik tadqiqotlar 2023 05 (2)

ман...” “Йўқ, мен Гулсалиман... Ойи, айтинг, мен 
Гулсалиман-а... Чу-чу, олға, ҳе-й-й, мен Гулсали” 
деб қичқиришарди”
4
. Унинг шарафига қанча қадаҳ 
кўтарилиб, бўшатилмаган дейсиз?! Ҳа, ҳозир Гул-
сарининг замонаси эди. Бироқ Тўрғай чол Тана-
бойни огоҳлантирганди: “Гўзал қизлар каби яхши 
йўрғанинг ҳам хуштори кўп бўлади. Қиз тақди-
ри шундайки, яхши одамга тушса, очилиб кета-
ди, кўз кўриб қувонади, бирон аҳмоқнинг қўлига 
тушса, қизни кўриб хафа бўлиб кетасан. Ёрдам 
ҳам бера олмайсан. Яхши от ҳам худди шундай 
бўлади” 
5
. Мана, унинг бу гапи ҳам рост чиқди – 
Жўранинг ўрнига колхозга янги раис бўлиб келган 
Олданов Танабойга шундай қоғоз жўнатди: “Фар-
мойиш. Йилқичи Бекасовга. Саман йўрға Гулсари 
миниб юриш учун отхонага жўнатилсин. Колхоз 
раиси (ажиужи имзо). 1950 йил, 5 март”
6
(298). 
От колхоз мулки эканлиги сабаб Танабой бунга 
чор-ночор кўнди. Аммо бир куни Гулсари арқонни 
узиб, қочиб келди. Озодликка талпинувчи бу жо-
ниворнинг садоқатидан боши кўкка етган Танабой 
югуриб бориб, “уни бегона юганда, оғир узангили 
қўпол бегона эгар остида кўрди. Уни, айниқса, 
эгар устидаги қалин духоба кўпчик ғазабга кел-
тирди, гўё отни эркак киши эмас, балки семиз 
думбали хотин миниб юргандек эди”
7
. От эса уюр 
олдидан шодон чопиб юраркан, энди у “бадбўй 
ароқхона ёнидаги кўлмакда тургани ва янги хў-
жайини ўз улфатлари билан чиққани, уларнинг 
ҳаммасидан бадбўй ҳид бурқсиб таралганлигини 
ҳам унутган эди. Янги хўжайин пишиллаб, кеки-
ра-кекира унга минганди. Йўлда улар лой кечи-
шиб, бемаъни пойга уюштирганларини, янги 
хўжайинни қандай суриб олиб кетганлигини ва 
у эгар устида бесўнақай лўкиллаб борганли-
гини, кейин эса юганни қаттиқ тортиб, унинг 
бошига қамчи тушира бошлаганини ҳам ҳозир 
у унутган эди”. Бироқ сал ўтмай, отбоқарлар ке-
либ, Гулсарини олиб кетишди. Аммо жонивор яна 
қайтиб келди. Сўнг яна ва яна... Охири уни қочиб 
келмайдиган қилишди. Отни бичишга буйруқ бер-
ган Олдановни Танабой шу тариқа ёмон кўриб 
қолди. Гулсаридек отни миниб, халойиқ олдида 
довруқ қозонишни кўзлаган янги раис йўрғани 
бўйсундира олмагач, уни касалманд Жўрага бер-
ди. Гулсари энди қадрдон эгасининг қадрдон дў-
сти қўлига ўтганди... Йиллар ўтиб, Александровка 
тепалигида умр соатлари тугаб бораётган отига 

Қайд этилган асар. – Б. 274. 

Қайд этилган асар. – Б. 252. 

Қайд этилган асар. – Б. 355-356. 

Қайд этилган асар. – Б. 304. 


99
Адабиётшунослик • Литературоведение • Literature
бағрини босганча хотираларга берилган Танабой 
ўша жўрасини эсларкан, бирга колхоз қурганлари, 
қулоқларни аёвсиз тугатганлари, ғалабадан сўнг 
хароб ҳолдаги чорвачилик соҳасида ишлаганла-
ри, шу билан бирга, ораларида бўлиб ўтган ке-
лишмовчиликлар, айниқса, юрагида бир умрлик 
армонга айланган бир воқеа бирма - бир кўз ол-
дидан ўтди...
Суюкли отини абгор қилган, хўжаликдаги 
аҳволни яхшилашни ўйламайдиган қуруқ ваъда-
боз Олдановга, унга ўхшаган партиялиларга Тана-
бойнинг нафрати бениҳоя зўр эди. Собитжондай 
фақат “орқаси” учун яшайдиган, буйруғу ҳайбара-
каллачиликдан ўзгасини билмайдиган бу тўралар 
ўша нафратни Танабой қаҳратон қиш чоғи қўйчи-
лик билан шуғулланган ўша машъум кунлари яна-
да кучайтиришди. Шундай обу ҳавода бир неча юз 
қўйни қўзилатиш, атиги бир неча нафаргина сақ-
мончилар ёрдамида гўнгдан тўлиб кетган сайис-
хонада жуда кўплаб қўй ва қўзичоқларни совуқдан 
сақлаш, ўн йиллаб тозаланмаган ўша харобани оз 
муддат ичида гўнгдан тозалаш... Беихтиёр ёдингга 
қадим юнон афсоналаридаги шоҳ Авгийнинг гўнг 
билан тўлган улкан отхонаси келади. Уни фақат 
дарё ўзанини буриш ёрдамида буюк паҳлавон 
Гераклгина тозалай олган. Бироқ Танабой Гера-
кл эмас, боз устига лаънат теккан бу чўлда бирон 
дарё ҳам йўқ. Шу биргина нобоп қўйхонанинг ка-
софатига қанча-қанча қўйлар нобуд бўлди. Аксар 
қўзичоқлар туғилган куниёқ ҳаром қотарди. Тана-
бойлар эса қанча тиришмасин, фожианинг олди-
ни оломасди. У ҳам нима қилсин, Гулсариларга 
кўз олайтирган шуҳратпараст катталар план ба-
жарилишини талаб этса-да, ўзидан ёрдам деган 
нарсанинг ҳиди ҳам келмаса?! Ўшалардан битта-
си – Гулсарини миниб олган район прокурори Се-
гизбоев вакил сифатида чўпонларни текширишга 
келгани эса ўлганнинг устига тепган бўлди. “Сен 

Download 4.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling