Philological research: language, literature, education filologik tadqiqotlar


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/118
Sana19.01.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1102433
TuriЛитература
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   118
Bog'liq
Filologik tadqiqotlar 2022 (5 son) 05.12.22.

вий муносабат фарқланади.
“Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да “маънавият” 
умумий семали лексемаларнинг синонимик хусу-
сиятларида умумий ва хусусий жиҳатларни кўриш 
мумкин. Қуйида “Маънавият” лексик-семантик ка-
тегориясининг маъновий гуруҳига мансуб бўлган 
“фазилат” ва “қобилият” лексемаларининг диф-
ференциал ва интеграл хусусиятларини аниқлаш 
орқали унинг семантик таркиби аниқланади.
“Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да “фазилат” 
лексемаси “афзаллик, ижобий хислат; эзгу иш” 
семалари мавжуд. “Ўзбек тилининг изоҳли луға-
ти”да ушбу лексеманинг қуйидаги маънолари бе-
рилган. 1. Ижобий хислат яхши хулқ ёки хусусият. 
2. Афзаллик, устунлик
4
. Бу маънолар орқали қу-
йидаги синтагматик муносабатга киришган ички 
фазилат, улуғ фазилат, инсон фазилати, би-
рикмалари “ижобий” семасига эга, яъни фазилат 
лексемасининг салбий маъноси мавжуд эмас. У 
ҳар доим шахс маънавияти билан боғлиқ ҳолда 
қўлланилади. 
“Қобилият” лексемаси “Ўзбек тилининг изоҳли 
луғати”да “майл, қизиқиш; мойиллик; содиқлик, 
тарафдорлик; лаёқат, қобиллик, қодирлик” сема-
ларига эга бўлиб, қуйидагича изоҳланган. “Билим, 
кўникма, малакалардан фарқли ўлароқ, шахснинг 
муайян фаолият юзасидан лаёқати ва унинг иш 
уддалай олишидаги субъектив шарт-шароитлар-
ни ифодаловчи индивидуал руҳий ва жисмоний 

“Маънавият” асосий тушунчалар изоҳли луғати. – Тош-
кент: Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 
2013. –Б. 172.
2
Ўзбек тилинг изоҳли луғати: 80 000 дан ортиқ сўз ва сўз 
бирикмаси. Ж. II . – Тошкент: Ўз МЭ, 2006. – Б. 565.

Эркаев А. Ммаънавият ва тараққиёт. – Тошкент: Маъна-
вият, 2009 й. – Б. 8.

Ўзбек тилинг изоҳли луғати: 80 000 дан ортиқ сўз ва сўз 
бирикмаси. Ж. IV. – Тошкент: Ўз МЭ, 2006. – Б.


48
Тилшунослик • Языкознание • Linguistics
хусусиятлари
1
”, “истеъдод”, “талант” маънолари-
га эга. Ушбу лексема “ижобий” ва “салбий” хусу-
сиятга эга. Матнда “сўзлаш қобилияти, фикрлаш 
қобиляти, бирор ишни уддалай олиш қобиляти, 
даромад бериш қобилияти, бардош бериш қоби-
лияти” каби бирикмаларни юзага келтиради. Бу 
мисоллардан билиш мумкинки, “қобилият” лексе-
маси моддий тушунчаларга нисбатан кўпроқ қўл-
ланилади. Бироқ “қобилиятли бола” бирикмаси 
шахсга нисбатан қўлланганда икки лексема фар-
қи янада ёрқинлашади. Инсон қобилиятли бўла 
туриб, бироқ маънавиятсиз бўлиши мумкин. “Фа-
зилат” лексемасининг таркиби кенг, у “қобилият” 
лексемасига оид айрим тушунчаларни ҳам қам-
раб олиш хусусиятига эга. 
“Маънавият” лексик-семантик категорияси-
нинг “сабр” маъновий 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling