Philological research: language, literature, education filologik tadqiqotlar
А.В. Деньгина “Инглиз ва ўзбек тил-
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
Filologik tadqiqotlar 2022 (5 son) 05.12.22.
А.В. Деньгина “Инглиз ва ўзбек тил-
ларида религионим компонентли фразеоло- гик бирликлар” деб номланган илмий ишида инглиз тили фразеологик фондидан 116 та диний – тематик лексема таҳлил қилинди. 90% дан ор- тиқ, яъни таркибий қисмларнинг мутлақ кўпчилиги христианлик билан боғлиқ бўлиб, ФБ даги диний мавзули нишоналарнинг умумий сонининг кўпи билан 4% ва инглиз тилидаги 6% га яқини бошқа динларга тегишлидир 1 . 1. Not know smb from Adam. Why should she lend me money? She doesn’t know me from Adam – У нега менга қарз бериши керак? У мени умуман танимайди-ку. 2. Devil’s advocate. I don’t really believe all that – He was just playing devil’s advocate – Мен бунга ишонмайман. У ёлғон гапиряпти. 3. Be on the side of angels – We’re not in the business of polluting the environment, we’re on the side of the angels – Биз атроф-муҳитни ифлослан- тириш масаласида иш юритмаяпмиз, биз ҳар икки томон фикрини қўллаб-қувватлаймиз. 4. Like a bat out of hell – жуда тез. If you drive like a bat in the hell, you drive extremely fast (informal) – Агар сен шундай ҳайдасанг, ҳаддан ташқари тез ҳайдаган бўласан. Ушбу диний барқарор бирикма норасмий доирада қўлланилади. 5. All hell breaks, loose – асабий ҳолат, овора- гарчилик, ташвиш. 6. Better the devil you know. My friend wanted to change banks but he felt that it was better the devil he knew than the devil he didn’t so he stayed with his – Менинг дўстим банкни алмаштирмоқчи эди, лекин ўзи билмайдиганлар билан бўлишдан кўра, ўзи танийдиганлар билан қолишни афзал кўрди. 7. The devil to pay – ташвиш, чигаллик, жаҳл, жазо. 8. Be a devil – ушбу диний барқарор бирикма- да devil – шайтон сўзи ижобий маъно касб этади. Яъни кучли бўл, жасур бўл, дадил бўл маънола- рини ифодалайди. 9. Between the devil and deep blue sea – аросат- да қолмоқ. Икки ўт орасида қолмоқ. Help! I’m between the devil and the deep blue 1 Деньгина А.В. Фразеологические единицы с компонен- том религионимом в английском и французском языках: Ав- тореферат дисс. канд. филол. наук. – Казань, 2019. – С. 7. sea: My best friend from college and my best friend from high school are both getting married on the same day in different states and they both want me to be in their wedding. 10. The devil of a job – A difficult or frustrating time; much difficulty. Жуда қийин вазиятда қолмоқ. I’m having a devil of a job getting this window open – Мен ушбу деразани очиқ қолдириб нотўғри қи- лаяпман. 11. The devil of nuisance – very annoying – жуда ёмон. Ушбу барқарор бирикма hell of a nuisance бирикмаси билан ҳам маънодош бўла олади. 12. The devil of a fellow – quick and skillful person; brilliant fellow. Ушбу барқарор бирикма ҳам ижо- бий маъно ифодалайди. Яъни “жуда маҳоратли, истеъдодли инсон” маъноси шайтон лексемаси ёрдамида очиб берилган. 13. Like the devil – жуда кўп ҳаракат қилмоқ. I’m planning to fight like the devil against this illness – Мен ушбу касалликка қарши қаттиқ курашишни режалаштиряпман. 14. Who/what/where the devil – ушбу барқарор бирикма таажжубланиш, ҳайратланишни акс эт- тиради. And just how the devil I supposed to have three reports done by 9 a.m. tomorrow? Ҳисоботни эртага соат 9.00 гача қандай тайёрлаб беришим- га ақлим етмаяпти. Where in the devil did you find that rusty old car? – Бу занглаган эски машинани қаердан олдинг? Who the devil is making all that noise? – Ким бундай шовқин қилаяпди? Қизиқар- ли жиҳати шуки, ушбу диний барқарор бирикма- ларда partial translation – қисман таржима ҳолати кузатилмоқда. 15. The luck of the devil2 - жуда ҳам омадли бўл- моқ. Extremely good luck or fortune. I can’t believe I won the lottery and a radio contest in the same week – I have the luck of the devil! – Мен ушбу ҳафтада радио танловида ғолиб бўлганим ҳамда лотерея- дан ютганлигимга ишона олмаяпман. Мен қанча- лик омадлиман. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, инглиз тили- да Оллоҳ сўзи билан боғлиқ бирикмалар ўзбек тилидан фарқли ҳолда салбий ҳолатларни ҳам ифодалайди. Биз уни қуйидаги бирикмаларда кўришимиз мумкин: Put the fear of God into/up sb – бирор кишини қаттиқ қўрқитмоқ. The first thing that happens when you go into the army is that they put the fear of God into you. – Хизматга борганинг- да дастлаб сени қаттиқ сиқувга олишади 3 . Oh my God/ Good God/ God almighty – ажабланиш, жаҳлни ифодалайди. Oh, my God. I’ve broken my 2 Warren, Helen; Mc Caig. Oxford learner`s dictionary of English idioms. Oxford University Press. 1994. -66 3 Warren, Helen; Mc Caig. Oxford learner`s dictionary of English idioms. Oxford University Press. 1994. P.77 46 Тилшунослик • Языкознание • Linguistics watch again – Эҳ. Соатимни яна синдириб қўй- дим. Инглиз тилларида диний барқарор бирикма- лар миллат руҳи, маданияти, турмуш-тарзини акс эттирувчи энг муҳим лингвистик ҳодисалар ҳи- собланиб, улар ўзида полисемантик жараёнлар- ни мужассамлаган, аксар ҳолатларда дин билан мутлақо ҳамоҳанглик касб этмайди. Бу эса тад- қиқотчи ва тилшунослардан улар билан боғлиқ жуда кўплаб илмий изланишлар олиб бориш ке- раклигини талаб этади. RESUME: Religious stable compounds present in English language appear in all spheres of human society based on the phenomenon of deonymization, and their etymological research helps to clarify the concepts related to religion. РЕЗЮМЕ: Религиозные устойчивые соединения, присутствующие в английском языке, появляются во всех сферах человеческого общества на основе явления деонимизации, а их этимологическое исс- ледование способствует уточнению понятий, связанных с религией. Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling