Philological research: language, literature, education filologik tadqiqotlar


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/118
Sana19.01.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1102433
TuriЛитература
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   118
Bog'liq
Filologik tadqiqotlar 2022 (5 son) 05.12.22.

Angel – 1300 йиллар атрофида angel, aungel 
(g-ж товуши сифатида талаффуз қилинган) сўзла-
ри Қадимги инглиз тилидаги engel ва лотин тили-
даги angelus сўзлари қўшилмасидан ҳосил бўлган 
(г товушини берувчи g ёрдамида ҳосил қилинган) 
angel, angles сўзлари ўрнида қўлланилган. Ўрта 
асрлар инглиз тилидаги angel, aungel сўзлари қа-
димги инглиз тилидаги engel ва қадимги француз 
тилидаги angele, angel, aungel сўзларининг қў-
шилмасидир. 
Лотин тилида angelus, грек тилида angelos сўз-
ларининг барчаси “хабарчи” маъносини билдира-
ди. Angelos сўзи қадимги грек қироллигидаги хат 
ташувчилар учун ишлатилган angaros сўзига ало-
қадор бўлиши мумкин. Қадимги инглиз тилидаги 
engel лотинча angelus сўзидан олинган. Биргина 
angel сўзи немис тилининг ўзида турлича кўри-
нишда қўлланилган. Ғарбий герман тили бу сўзни 
лотин тилидан аngel, engel сифатида ўзлаштир-
ган бўлса, энг қадимги давр немис тилида angil, 
engil, Шимолий герман тилида engill сифатида 
ўзлаштирилди. “Фариштасифат”, “гўзал” маъно-
ларини билдирувчи angelic сифати 1385 йилда 
қадимги француз тилидаги angelique, лотин тили-
даги angelicus, грек тилидаги angelikos сўзлари-
дан ўзлаштирилган
1

Devil n. 1. Шайтон. 1295 йилдан олдин devel 
сифатида, ундан олдинроқ, эҳтимол, 1200 йил-
дан олдин deovel тарзида ишлатилган. 1200 
йиллардан олдин devel (кўпликда devels) шакли-
да қўлланилган, деган фикрлар ҳам мавжуд. Қа-
димги инглиз тилидан шаклланган Ўрта асрлар 
инглиз тилида (1000 йилликдан олдин) deoful 
сифатида ишлатилган. Биз бунинг ёрқин наму-
насини 725 йилда ёзилган “Беовульф”да ёвуз 
руҳларни deofla деб номланганида ҳам кўри-
шимиз мумкин. Бу сўз турли даврларда ҳар хил 
қўлланилган. Жумладан, 800 йил олдин diobul 
шаклида ва кейинги даврларда diabul, diavol 
шаклида ишлатилган. Яҳудийлар ва христиан-
лар нутқида “туҳматчи”, “айбловчи” маънолари-
ни билдирувчи devil, satan сўзлари III-VII асрлар 
лотин тилида diabolus, грек тилида (Янги Аҳд) 
diabolos дея қўлланилган. Diaballein сўзи “туҳ-
мат қилмоқ”, “ҳужум”, “ирғитмоқ” (dia – “бўйлаб, 
ёқалаб”, ballein – “ташламоқ” маъноларини бил-
диради). Юнонча diabolos сўзи Қадимги Аҳдда 
satan сўзининг яҳудийча таржимасидан ўзлаш-
тирилган.

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling