Пинхасов ҳозирги ўзбек адабий тили лексиколосия ва фразеология


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/48
Sana20.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1787957
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   48
Bog'liq
Yakub Pinxasov Hozirgi o\'zbek adabiy tili Leksikologiya va frazeologiya

1. КИРИШ
1- §. Сўз тилдаги асосий бутунлик сифатида. Тил кйши-
ларнинг фикрлари, ўйлари, истак ва мақсадларини юзага 
чиқарувчи асосий воситадир. Тил ўзининг бу хислати билан 
кишиларнинг фикр олишувини таъминлайди, 
жамият тарақ- 
қиёти учун хизмат қилади.
Доҳий В. И. Ленин айтганидек, тил кишиларнинг энг муҳим 
ўзаро алоқа воситасидир. Тил одамларнинг фикрини, мақса- 
дини, истагини, дунёқарашини рўёбга чиқаришда нутқ товушла- 
ри, сўзлар, гаплар билан иш кўради.
Сўз тилдаги асосий бутунлик ҳисобланади. Сўз икки томон- 
нинг: шакл томони (ташқи томони, товуш ва унинг айтилиши) 
нинг ва маъно томони (ички томони) нинг бирлашмасидан, 
ўзаро алоқасидан иборатдир.
Сўзнинг фонетик, лексик-семантик ва грамматик томонлари 
мавжуд бўлиб, улар ўзаро мустаҳкам алоқада бўлади.
Сўзларнинг муносабатга 
киришувидан 
ҳосил бўладиган 
сўзлар боғланмаси тилшуносликнинг бир неча қисми учун тек- 
шнрнш объекти ҳисобланади.
1. Фонстика — сўзларнинг товуш томонини текширади.
2. Лексикология — лексик бирликларни, сўз бойлигини тек- 
ширади.
3. Фразелогия — сўзларнинг барқарор боғланмасини, фра- 
зеологик бирликларни, фразеологик ибораларни текширади.
4. Грамматика — сўзларнинг 
ўзгариши, сўз туркумлари; 
сўзларнинг эркин боғлаимаси (сўз бирикмаси ва гап), гапнинг 
турлари ва бўлакларини гекширади.
'Гилшуносликнинг бу қисмлари бир-бирлари билан боғлан- 
ган ҳолда иш кўради.
2 - 
§. Тилдаги луғавий бирликлар ҳақида. Тилшуносликда 
луғат сўзи кеиг маънода ишлатилади. Луғат лексик бирлик 
(сўз бойлиги)ни ҳам, фразеологик бирлик (ибора бойлиги)ни 
ҳам ўз ичига қамраб олади. Луғат китобларида сўз маънола- 
ри билан бир қаторда ибора маънолари ҳам изоҳланади.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Демак, сўз бойлиги билан ибора бойлиги йиғиндисига луға-
вий бирликлар дейилади.
Луғавий бирликлар иккига бўлииади:
1. Лексикология.
2. Фразеология.
Лексикология, юқорида айтилганидек, луғат составини, сўз 

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling