Аккредитив бўйича тўловларни тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар аккредитив муддати ўтгунга қадар маҳсулот етказиб берувчи томонидан банкка тақдим этилиши ва аккредитивнинг барча шартларини бажарилганлигини тасдиқлаши шарт. - Аккредитив бўйича тўловларни тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар аккредитив муддати ўтгунга қадар маҳсулот етказиб берувчи томонидан банкка тақдим этилиши ва аккредитивнинг барча шартларини бажарилганлигини тасдиқлаши шарт.
- Маҳсулот етказиб берувчи корхонанинг талаб қилингунча сақланадиган ҳисобварағига мижознинг аккредитивлар бўйича ҳисобварағидан пул маблағларини ўтказиш қуйидаги бухгалтерия ёзуви орқали амалга оширилади:
- Дебет 22602 «Мижозларни аккредитивлар бўйича депозитлар» ҳисобварағи
- Кредит 20200 «Мижозларнинг талаб қилингунча сақланадиган депозитлар» ҳисобварағи
Аккредитив - Афзаллик томони:
- Махсулот етказиб берувчи учун тўлов тўлиқ кафолатланган бўлади.
- Камчиликлари:
- Аккредитив шакли бўйича ҳужжатлар айланиши техник жиҳатдан бирмунча қийинроқ;
- Транспортга қулай эмас, аккредитив очилган пайтда юкни жўнатиш учун тайёр транспорт бўлмаслиги мумкин, бу эса юк жўнатишни кечикишига олиб келади
- Бу шаклда тўловчининг маблағлари оборотдан қисман четлашади, бошқа ҳисоб-китоблар учун бу маблағлардан фойдаланишга рухсат этилмайди;
- Аккредитив бўйича одатда фақат бир мол етказиб берувчи билан ҳисоб-китоб қилинади.
Инкассо топшириқномаси - Тўловчининг ҳисобварағидан сўзсиз тартибда маблағларни ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги талабдир.
Инкассо топшириқномасини қайси ҳолатларда тақдим қилиниши мумкин? - ўз вақтида тўланмаган солиқларни ундириш учун;
- давлат бюджетига ўтказиладиган солиқдан ташқари тўловлар, жумладан, пенялар, жарималарни ундириб олиш тўғрисидаги солиқ органларининг фармойишига кўра;
- бюджетдан ташқари фондлардан тўловларни ундириб олишда
- божхона идораларининг қарорига кўра ўз вақтида тўланмаган божхона тўловларини ундириш учун
- ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан тақдим этилган ҳужжатлар, шунингдек, хўжалик судининг ижро варақлари
- хўжалик судининг буйруқлари, судлар томонидан берилган ижро варақлари ҳамда нотариуслар томонидан ёзилган устхатлар
Do'stlaringiz bilan baham: |