Podshipniklar. Sirpanish podshipniklari va ularni hisoblash asoslari
-бронзалар (кенг миқёсида ўта катта ва катта серияда ишлаб чиқариладиган машиналарида); - жезлар
Download 134 Kb.
|
Podshipniklar. Sirpanish podshipniklari va ularni hisoblash asoslari
- Bu sahifa navigatsiya:
- -қуруқликда ишқаланиш
-бронзалар (кенг миқёсида ўта катта ва катта серияда ишлаб чиқариладиган машиналарида);
- жезлар (бронзага нисбатан кам юкланганда); - чўянлар (секин юрар ва ўртамиёна юкланган подшипникларда); - баббитлар (сирпаниш подшипниклари учун энг яхши материал- дир. Баббитларнинг таннархи нисбатан қиммат бўлгани учун, подшип-никларнинг ўлчамларига қараб ичқўйманинг ишчи юзаларига 1...10 мм қалинликда қуйилади. Бу ҳолда ичқўйманинг ўзи эса хоҳланган материалдан тайёрлаш мумкин); -металлокерамика (юқори иссиқлик даражасида прессланган бронза, графит, мис, қўрғошин порошоклар) (ғоваклилик хусусиятига эга бўлиб мойни ўзидан яхши ўтказади ва узоқ вақт сақлаб тура олади); - пластмассалар (капрон, текстолит) (сувли мойланишда ишлаши мумкин бўлиб. гидротрубиналарда ва кимё машинасозлик насослари-да ишлатилади). 3. СП ишлаш кобилияти, асосан ейилиш сурати билан белгилана-ди. Уларни сиртидаги суюқликнинг қалинлигига кўра қуйидаги мухитда ишлайдилар: -қуруқликда ишқаланиш- мойланмайдиган сиртлар орасидаги ишқаланишдир. -cуюқликда ишқаланиш, бунда ишқаланаётган сиртлар ўзаро қовушқоқ мой қатлами билан ажралган холда бўлади; ним қуруқликда ёки ним суюқликда ишқаланиш, бундай ишқала-ниш, асосан икки сиртни ажратиб турадиган мой қатлами етарли дара-жада бўлмаса хосил бўлади. Агар подшипник қуруқ ишқаланишга яқин бўлса ним қуруқлик ишқаланиш, агар суюқ ишқаланишга яқин бўлса ним суюқликда ишқаланиш дейилади. Сирпаниш подшипниги нормал режимда ишлаши учун, энг қулай шароит – суюқликда ишқаланишдир (12.2 –расм). Суюқликда ишқала-нишда сиртлар ўзаро мой (қалин чизиқ) билан ажралган бўлади. Бунда мой қатламининг қалинлиги- h сиртларнинг ишлов бериши-дан ҳосил бўлган нотекисликлар йиғиндисидан катта бўлиши, яъни қуйидаги шарт бажарилиши керак: . (12.1) расм.
.Юқоридаги шарт (12.1) бажарилмаганида, подшипник ним суюқ-ликда ёки ним қуруқ ишқаланиш билан ишлайди. Ним суюқликда ишқаланишда f = 0,008 0,1, ним қуруқ ишқаланишда f =0,1····0,2 бўлади. 4.Суюқликда ишқаланиш режимига таълуқли масалаларни ечиш мойланишнинг гидродинамикавий назариясига асосланган (Петров Н. П. 1883 й.) Бу назария қовушқоқ суюқликнинг гидродинамикасига тегишли дифференциал тенгламалар воситасида босим, тезлик ва суюқлик муҳитида силжишга кўрсатиладиган қаршилик каби омил-ларни бир-бири билан боғлайди. Мой билан тўлдирилган муҳитда ясси жисм устма-уст жойлаштирилган бўлиб, ҳаракатланувчи жисм асосига нисбатан тик йўналган F куч таъсир қилади (22.3-расм). Агар ҳаракат тезлиги V кичик бўлса (22.3- расм, а), ним суюқликда ишқаланиш ҳосил бўлади, яъни сиртлар юпқа қатламга эга бўлган мой билан қопланган бўлади. Тезликни ошиши билан бу ҳолат ҳаракат тезлиги -V критик тезлик -Vкр дан кам бўлгунга қадар сақланиб қолади. Агар ҳаракат тезлиги ошса, у ҳолда ҳаракатланувчи жисм мой қатламидан кўтарила боради ва сувда сузаётган қайиқчага ўхшаб кетади (22.3 –расм, б). расм.
Мойни тирқишдан ўтиши гидродинамик босим q (расмда p )ни ҳосил этади, бу эса ташқи юкланиш F ни мувозанат ҳолига олиб келади ва ҳаракат суюқлик ишқаланишда давом этади.
расм.
Подшипникда ҳосил бўладиган мой қатламининг қалинлиги h иш режимини белгилайди. Татқиқотлар қуйидаги функция билан ифода-ланишни берди: Download 134 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling