Portal guldu uz-ярим ўтказгичли Қ


 ФОТОЭЛЕКТРИК қУРИЛМАЛАР ВА УЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ


Download 0.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/52
Sana08.02.2023
Hajmi0.72 Mb.
#1168671
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   52
7.4. ФОТОЭЛЕКТРИК қУРИЛМАЛАР ВА УЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ
ТЕХНОЛОГИЯСИ.
Фотоэлектрик қурилмаларнинг ишлаш шароити ва қувватига қараб
шартли равишда уларни қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин.
1. Кўчирма, кўтарма (йиғма) қуёш батареялари ва фотоэлектрик
қурилмалар. Бундай
қурилмалар асосан марказлашган
традицион электр тармокларидан узоқда жойлашган кам
қувватли истеъмолчиларни автоном электр қуввати билан
таъминлашга хизмат қилади.
2. Фотоэлектрик станциялар (ФЭС). Бу қурилмалар ишлаб
чиқариш, хўжалик ишлари ва турмушда қўлланиладиган электр
истеъмолчиларини автоном равишда электр қуввати билан
таъминлайди.
Биринчи гуруҳ учун истеъмолчилар асосан бу кўтарма радио-
телеаппаратура, кўтарма музлатгичлар, кам қувватли ёритгичлар ва бошқа


88
турмуш анжомлари бўлиши мумкин.
Иккинчи ҳолда эса асосан марказлашган электр тармоқларидан
узоқда жойлашган қишлоқ хўжалик объектлари, медицина тармоқлари,
алоҳида фермер хужаликларида сув чиқариш, суғориш, ёритиш ва бошқа
хўжалик ишларида қўлланилиши мумкин.
қБ 
ва 
ФЭС
ларини ишлаб чиқаришда ва уларни ишлатишда айрим қуйида келтирилган
шароитларни ҳисобга олиш керак, жумладан ишлатиш шароити (
географик тузилиш нуқтаи назаридан, тоғлик, текислик ва ҳоказо), ёруғлик
тушишининг интенсивлиги ( кунлик, ҳафталик, ойлик, йиллик), намлик ва
ҳаводаги чанг миқдори, йиллик ҳароратнинг максимал ва минимал
қийматлари,
ҳудуднинг географик кенглиги,
маҳаллий ҳудуднинг
морфологияси ва бошқалар.
Фотоэлектрик
қурилманинг
таркиби ишлаш шароитига ва истеъмолчининг талабига қараб ҳар хил
бўлиши мумкин. Умуман максимал вазифани ва максимал қувват (қурилма
иктидорлигининг максимал қиймати) олиш учун унинг таркибига
қуйидаги бутловчи қурилмалар кириши мумкин. Фотоэлектрик блок,
аккумулятор ва исътемолчи билан аккумуляторни бошқариш тизими
(контроллер), ўзгармас токни ўзгарувчан 220 В кучланиш ва 50 Гц
частотали токка айлантиргич (инвертор), фотоэлектрик
қурилмани
қуёшнинг юришига қараб ҳолатини кузатувчи бошқариш блоки ва
ҳоказолардан иборат бўлиши керак.

Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling