Портландцемент ва унинг махсус хиллари


Портландцементни ташиш ва сақлаш


Download 262.49 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/6
Sana25.10.2023
Hajmi262.49 Kb.
#1719230
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
10-mavzu. Sement

Портландцементни ташиш ва сақлаш. Цемент, тайѐрланган корхона- 
дан 300...4000 т гача партияларда жўнатилади ва қабул қилинади. Корхона 
ишлаб чиқарган маҳсулотга (цементга) маркаси кўрсатилган паспорт тақдим 
этади (ГОСТ 10178-85 ва ГОСТ 23464-79 талаблари бўйича). Паспортда 
қуйидаги тавсифлар кўрсатилади: цементнинг тўлиқ номланиши; унинг 
ишончли- лик маркаси (фаоллиги); қўшилмаларнинг хили ва миқдори; цемент 
ҳамири- нинг меъѐрий қуюқлиги ва ш. к. Шунингдек, ишлаб чиқарувчи 
корхона тажри- ба орқали цементнинг 3 ва 28 кунлик мустаҳкамлигини 
аниқлаб, истеъмолчига 10 кун давомида тақдим этади. 
Цемент корхона-тайѐрловчидан ишлатиладиган жойга (истеъмолчига) 
темир йўл ва махсус цемент ташигич автомобил транспорти билан ташилади. 
Цемент темир йўл орқали ташилганда бункер типидаги вагонлардан, цилиндр- 
симон вагон ва контейнерлардан, шунингдек, оддий ѐпиқ вагонлардан фойда- 
ланилади. Ёпиқ вагонларга цемент қоғоз қопларда ортилади. Цемент авто- 
цемент ташигичлар билан ташилганда у зич ѐпиладиган қопқоқ орқали орти- 
лади ва унда ўрнатилган компрессорли-сургич насос ѐрдамида туширилади. 
Қоғоз қопларда, одатда, оқ ва рангли портландцементлар, шунингдек, 
гилтупроқли, сув ўтказмайдиган, кенгаювчи ва киришишмайдиган цементлар 
ташилади. 
Қопланмасдан келтирилган цементлар силос ѐки бункерли омборларда 
турлари, маркалари бўйича алоҳида-алоҳида сақланади. Қоғоз қопли цемент- 
лар эса нам тегмайдиган ѐпиқ биноларда ва пол сатҳидан камида 30 см кўта- 
рилган полли омборга келтирилгач, керакли жойларга цементнинг тури, мар- 
каси, келтирилган вақти ва миқдори ѐзилган кўрсаткичлар осиб қуйилади. 
Омборда цемент узоқ муддат сақланганда, одатда ҳаводаги намни ўзига ши- 
миши натижасида гидратлана бошалайди ва фаоллиги пасаяди. Шу сабабли 
қурилиш ва қурилиш индустрияси корхоналарининг омборларида цемент 
захираси 10...15 кунлик эхтиѐжига етадиган бўлиши керак. 

Download 262.49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling