Портландцемент ва унинг махсус хиллари
Сулфатга чидамли портландцементлар
Download 262.49 Kb. Pdf ko'rish
|
10-mavzu. Sement
Сулфатга чидамли портландцементлар алоҳида гуруҳга ажратилган ва
уларга ЎзРСТ 22266-94 талаблари қўйилади. Сулфатга чидамли портландце- мент асосан 400 маркада ишлаб чиқарилади. Цементнинг сулфатга чидамли- лиги, унинг минералогик таркибининг меъѐрда бўлиши билан таъминланади яъни, сулфат таъсирига чидамсиз минералларнинг миқдори унинг таркибида камайтирилади. Бу цемент таркиби: С 3 S>50 %, C 3 A<5 %, C 3 A+C 4 AF<22 % ат- рофида бўлади. Қўшилмали сулфатга чидамли портландцемент махсус таркибдаги порт- ландцемент клинкерини (C 3 A<5 %, C 3 A+C 4 AF<22 %) ва туйилган фаол минерал қўшилмалар билан бирга туйиб олинади. Қўшилма сифатида трепел, опока, диатомит (5...10 %) ѐки хумдон шлаки (10...20 %) ишлатилади. Қўшил- мали сулфатга чидамли цементлар 400 ва 500 маркаларда ишлаб чиқарилади. Сулфатга чидамли шлакопортландцемент клинкер таркибидаги C 3 A<8 % миқдори чегаралаб олинади ва 300, 400 маркаларда ишлаб чиқарилади. Бундай цементлар сув сатҳи ўзгарувчан шароитда ишлатиладиган бетон ва темир- бетон конструкциялар, шунингдек, кўпинча бир вақтда кўп марта музлаш ва эриш ѐки кўп марта намланиши ва қуриши мумкин бўлган сулфатли сув- ларнинг салбий таъсирига учрайдиган иншоотлар учун мўлжалланган. Пуццолан портландцемент ҳам сулфатга чидамли цемент гуруҳига кира- ди. Бу цемент таркиби C 3 A<8 % миқдордаги портландцемент клинкерини фаол минерал қўшилма билан бирга туйиш орқали олинади. Фаол минерал қўшилма оддий қўшилмали портландцементга нисбатан кўпроқ қўшилади. Қўшилмалар миқдори унинг турига боғлиқ бўлиб, трепел, опока ва диатомит учун 20...30 % ташкил этади, қолган бошқа фаол минераллар, айниқса кремнеземли қўшилма- лар (масалан, туф, пемза ва х. к.) учун 25...40 % олинади. Пуццолан портландцементнинг ранги оддий цементга нисбатан очроқ бўлади. Ҳақиқий зичлиги 2,8...2,9 г/см 3 ва уйма зичлиги ҳам оддий цементни- кидан камроқ. Оддий цементга қараганда бир хил миқдорда олинган пуццолан портландцементда қоришмани чиқиши ҳамда қоришма ва бетон зичлиги юқо- ри бўлади. Юқори даражада физик-кимѐвий таъсирга чидамли ва нам шароитда қота- диган бетонларда, масалан сув иншоотларининг ички сувости қисмларини қу- ришда, денгиз ва чучук сув иншоотлари қурилишида (тўлқин қайтарич, тиргак деворлари, тўғон, шлюзлари ва х. к.), мухандислик коммуникация иншоот- ларида, туннел ва бошқа ер ости иншоотларни барпо этишда пуццолан порт- ландцементни қўллаш самаралидир. 8>8>22>5>22>5> Download 262.49 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling