Портландцемент ва унинг махсус хиллари
Download 262.49 Kb. Pdf ko'rish
|
10-mavzu. Sement
- Bu sahifa navigatsiya:
- Портландцемент
Портландцемент ва унинг махсус хиллари Қурилишда ишлатиладиган кўпчилик цементларнинг асосини клинкерли портландцемент ташкил қилади. Унинг минерологик таркибини меъѐрлаштириб, минерал ѐки органик қў- шилмалар қўшиб бир-биридан хусусияти жиҳатидан фарқ қиладиган ҳамда қу- рилишнинг турли жойларда қўлланиладиган турли хил цементлар олинади ва улар ГОСТ 23464-79 бўйича синфланади. Портландцемент деб, таркибида гипсдан ташқари минерал қўшилмалар бўлмаган цементга айтилади. Тоза клинкерли портландцемент қўшилмасиз ҳолда юқори мустаҳкам бетонларда, йиғма темирбетон ишлаб чиқаришда, айниқса олдиндан зўриқтирилган конструкцияларда, махсус шароитларда (со- вуқ, қуруқ ва иссиқ иқлимларда) қўлланилади (ГОСТ 10178-85). Тез қотадиган портландцемент портландцементнинг қўшилмали тури бўлиб, 400, 500 маркали бу цементнинг 3 кунликдаги сиқилишга мустаҳкам- лиги 25 МПа дан кам эмас. Тез қотишини таъминлаш учун клинкер таркибида С 3 S>50 %, С 3 S+C 3 A>60 % бўлиб, цемент эса майин туйилган бўлиши керак (солиштирма юзаси 3500 см 2 /г дан кам эмас). Шлакли портландцемент портландцемент клинкери ва донадор хумдон шлакини биргаликда туйиш орқали олинади. Ўзининг хусусиятларига кўра шлакли портландцемент, оддий цементдан кам фарқ қилади, ҳақиқий зичлиги 2,9...3 г/см 3 , шунга қараб уйма зичлиги ҳам камроқ. Иссиқ нам билан ишлов берилганда оддий портландцементга нисбатан шлакли портландцементнинг қотиши анча тез содир бўлади, бу эса йиғма темирбетон ишлаб чиқаришда унинг юқори самарадорлигини таъминлайди. Пластиклаштирилган портландцемент портландцемент клинкерини плас- тикловчи қўшилма билан бирга майин туйиб олинади. Бундай қўшилма сифа- тида, сулфат-дрожжали брожканинг (СДБ) модификациялашган концентрати (гидролиз-спирт саноатининг чиқиндиси) цемент массасига нисбатан 0.1...0.25 % миқдорда (кукунсимон қуруқ модда) ишлатилади. Пластиклаштирилган цементдан фойдаланилганда қоришма ва бетоннинг пластиклиги ортади, бу эса бетон қоришмасининг қулай жойланувчанлигини тезлаштиради, бетонда цемент сарфини 5...10 % гача тежаш имконини беради, ѐки сув-цемент нисбатини камайтиради ва бетоннинг совуққа чидамлилигини оширади. Пластиклаштирилган цемент портландцемент каби маркаларга эга. Гидрофоб портландцемент портландцемент клинкерини юза фаол гидро- фобловчи (сув юқтирмайдиган) қўшилма билан майин туйиб олинган маҳ- сулотдир. Қўшилма сифатида милонафт ѐки асидол яъни, нефт маҳсулотлари цемент массасига нисбатан 0,1...0,15 % миқдорда олинади. Гидрофоб цемент, бошқа оддий цементлардан фарқли ўлароқ, қуйидаги хусусиятларга эга: нам тортиши паст, узоқ муддат сақланганда ҳам ўз фаоллигини йўқотмай сочи- лувчан ҳолатда қолади; юқори пластикликка (пластиклаштирилган цементдан кам бўлсада) эга; сув шимиш ва сув ўтказиш даражаси паст ва бетонда совуққа чидамлилиги юқори. Гидрофоб цемент ҳам оддий портладцемент каби марка- ларга бўлинади. Download 262.49 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling