Портландцемент ва унинг махсус хиллари


§7.4. Гидравлик оҳак ва романцемент


Download 262.49 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/6
Sana25.10.2023
Hajmi262.49 Kb.
#1719230
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
10-mavzu. Sement

§7.4. Гидравлик оҳак ва романцемент 
 
Гидравлик оҳак таркибида 8...20 % гилли ва майда дисперсли қум ара- 
лашмасидан иборат бўлган мергелли оҳактошни мўътадил куйдириб ҳосил 
қилинган маҳсулотдир. Бу оҳактошлар шахтали ѐки айланувчи хумдонларда 
900...1100 
0
С ҳароратда куйдирилади ва шарли тегирмонда туйиб олинади. 
Мергелли оҳактошни куйдириш жараѐнида гилдаги калций сулфатнинг 
парчаланиши билан бирга, ундан қисман калций, алюминат ҳамда темир 
силикатлари ҳосил бўлади. Шунинг учун гидравлик оҳак сув таъсирида тўла 
сўнмайди, аммо ундаги калций оксидининг тупроқдаги моддалар билан бири- 
кишидан ҳосил бўлган фаол минераллари 2СаО∙SiО
2
, СаО∙Аl
2
О
3
, 2СаО∙FeО
2
нам таъсирида аста-секин қота бошлайди. Оҳактошнинг таркибига ва уни 
ишлатиш усулига қараб, суст гидравлик (оҳактошда тупроқ кам бўлганда) ва 
фаол гидравлик (тупроқ минераллари кўп бўлганда) турларга бўлинади. 
Гидравлик оҳакка бўлган талаблар ГОСТ 9179-77 да келтирилган бўлиб, 
гидравлик оҳак кукунининг майинлик даражаси № 02 ва № 008 элаклардаги 
қолдиқ 1 ва 15 % дан ошмаслиги керак. 
Гидравлик оҳакнинг ҳақиқий зичлиги 2,6...3,0 г/см
3
, уйма зичлиги 
700...800 кг/м
3
, зичлантирилгандагиси эса 1000...1100 кг/м
3
. Қотишининг 
бошланиши 2 соатгача, охири 8...16 соат. 
ЎзРСТ 767-97 бўйича гидравлик оҳакнинг мустаҳкамлиги ўлчамлари 
70,7х70,7х70,7 мм бўлган куб шаклидаги намуналарни синаш орқали аниқ- 


ланади. Суст гидравлик оҳакнинг мустаҳкамлиги 1,7 МПа, фаол гидравликли 
оҳакники эса 5 МПа атрофида бўлади. 
Фақат сув билан намланган гидравлик оҳак тўла ѐки қисман сўнади ва 
кукунга айланади, кўпроқ сув қуйилса оҳак ҳамири ҳосил бўлади. У ҳавода 
қота бошлайди, қотиши сувда ҳам давом этади. 
Гидравлик оҳак қуруқ муҳитда ҳам, нам муҳитда ҳам фойдаланиладиган 
ғишт девор ва сувоқ қоришмаларини тайѐрлаш учун, шунингдек, паст синфли 
бетонларни тайѐрлашда ишлатилади. 
Романцемент оҳактош ѐки магнезиал мергелларни 1000...1100 
0
С ҳаро- 
ратда қисман эритиб, сўнгра бир-бирига ѐпишиб қолмайдигин даражада сову- 
тиб туйиш орқали олинади. Қуюқланиш муддатини кераклича ўзгартириш 
учун романцементга 5 % гача гипс, шунингдек, 15 % гача (оғирлиги бўйича) 
гидравлик қўшилмалар қўшиб туйиш мумкин. 
Романцемент секин қотадиган, мустаҳкамлиги нисбатан паст маркали боғ- 
ловчи модда ҳисобланади. Чунки, у асосан секин қотадиган минерал-икки кал- 
цийли силикатдан иборат. Аммо, бир йил атрофида сақланса, унинг мустаҳ- 
камлиги яна ортади. Шунинг учун ундан тайѐрланган бетон, қотишининг 
дастлабки 5...7 кунларида бевосита сув таъсир эттирмай, нам ҳавода 
қотирилади. Романцементнинг қотишига ва мустаҳкамлигининг ортишига 
ҳаро- ратнинг кўтарилиши яхши, пасайиши ѐмон таъсир кўрсатади. Ҳарорат 
5...10
0
С бўлганда унинг қотиши бутунлай тўхтайди. 
Романцемент сиқилишдаги мустаҳкамлик чегарасига қараб 25, 50, 100 ва 
150 маркаларга бўлинади. Романцемент сув билан қорилган пайтдан бошлаб 
камида 20 мин ўтгандан сўнг қуюқлашиши бошланиб (тишлашиш), кечи билан 
24 соатда бутунлай қотиб бўлиши керак. У муттасил сув таъсирида бўладиган 
конструкцияларда ҳам ишлатилади. Романцемент асосан махаллий қурилиш- 
ларга мўлжалланган ва бир қатор бетон конструкциялар ишлаб чиқаришда 
портландцемент ўрнида ишлатилади. 

Download 262.49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling