Металл конструкцияда ишлатиладиган материалларнинг асосий хусусиятлари


Download 41.01 Kb.
Sana27.10.2023
Hajmi41.01 Kb.
#1725926
Bog'liq
2 мавзу


2. мавзу:.
МЕТАЛЛ КОНСТРУКЦИЯДА ИШЛАТИЛАДИГАН
МАТЕРИАЛЛАРНИНГ АСОСИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ
Металл конструктив материал бўлганлиги туфайли унинг механик хусусиятларига, пайвандланувчанлигига ва узоқ муддат ишлашига қараб баҳоланади. Пўлатни мустаҳкамлиги, эластиклиги, пластиклиги, мўртлик даражаси, юқори ҳароратда «оқувчанлиги» сифатини белгилайди. Пайвандланувчанлик пўлатнинг кимёвий таркибига ва уни ишлаб чиқариш технологиясига боғлиқ.
Конструкцияда пўлатнинг узоқ муддат ишлашига ва унинг кучланганлик ҳолатига конструкциянинг шакли, ташқи таъсирларнинг турлари ва миқдори, йўналиши ва таъсир тезлиги, муҳитнинг тажовузкорлик даражаси ва ҳарорати катта таъсир кўрсатади.
2.1. Материалларнинг асосий хусусиятлари
Мустаҳкамлиги бўйича пўлатлар учта гуруҳга бўлинади:
1) Мустаҳкамлиги оддий Ryn= -185285 МПа, Run= -365390 Мпа;
2) Мустаҳкамлиги юқори Ryn= -295390 МПа, Run= -430540 Мпа;
3) Мустаҳкамлиги баланд Ryn= - 440 ∞ МПа, Run= - 590 ∞ МПа.
Пўлатларнинг механик хусусиятлари ички атом тузулишига боғлиқ. Унинг асосини феррит деган заррачалар ташкил қилади. Феррит ўзи кам мустаҳкамга эга ва ўта пластик материалдир. Унинг мустаҳкамлигини ошириш учун углерод қўшилади (кам углеродли пўлат) ёки бошқа металл қўшишади (марганец, кремний, ванадий, хром ва б.). Легирлаш ва товлаш усуллар билан баланд мустаҳкамликга эга пўлат олинади. Кам углеродли пўлатнинг атом структураси куб шаклига ўхшаган. Куб марказида углерод атоми жойлашади, қирраларининг учида темир Ғе атоми туради.
Ғе3С-қоришма феррит, карбид-цементит пайдо бўлади.
Кам легирланган пўлатларнинг атом структураси ҳам кам углеродли пўлатнинг атом тузилишига ўхшайди.
Легирлаштиришда қатнашадиган кимёвий элементлар билан танишамиз.
Углерод «У» пўлат мустаҳкамлигини оширади, пластиклик хусусиятини камайтиради, пайвандлаш имкони пасаяди. Шунинг учун қурилишда ишлатиладиган пўлатларда углерод 0,22% гача бўлиши мумкин.
Кремний «С» пўлат мустаҳкамлигини оширади, пайвандлаш имконини пасайтиради ва занглашга қаршилигини камайтиради. Шунинг учун, кам углеродли пўлатда 0,3 % ,легирланган пўлатда эса 1%гача бўлади.
Марганец «Г» металлнинг мустаҳкамлигини, қайишқоқлигини оширади ва пўлатга аралашган олтингугурт билан бирикиб, унинг зарарли таъсирини камайтиради. Аммо, марганец миқдори 1,5% дан ортса, унда пўлат мўрт бўлиб қолиш хавфи бор.
Мис «Д» мустаҳкамликни ва занглашга қаршиликни оширади. Лекин, 0,7% дан кўпайганда пўлат тез эскириб қолишига сабаб бўлади.
Хром «Х», ванадий «Ф», вольфрам «В», молибден «М», титан «Т», никель «Н»- буларнинг ҳаммаси пўлат мустаҳкамлигини оширади ва айримлари пластик хусусиятини ҳам оширади.
Турли тоифали пўлатларни кимёвий таркибини ифодалаш учун ГОСТларда қуйидаги белгилаш тартиби қабул қилинган: Дастлабки иккита рақам фойизнинг юздан бир улушида углероднинг ўртача миқдорини кўрсатади, харфлар билан эса пўлатнинг таркибий қисмини ташкил этувчи кимёвий элементларнинг шартли номлари белгиланади. Харфдан кейинги рақамлар эса шу элементнинг фоиз ҳисобидаги миқдорини кўрсатади. Агар бу миқдор бир фоиздан кам бўлса у кўрсатилмайди. Пўлатнинг таркибига кирган қўшимча элементлар миқдори 0,3% кам бўлганда улар белгида кўрсатилмайди.
2.Зарарли аралашмалар
Фосфор ва олтингугурт зарарли аралашмалардир. Аммо, уларни пўлат таркибидан бутунлай чиқариб бўлмайди. Пўлат таркибида фосфор миқдори 0,045%дан ошса, паст ҳарорат таъсиридан пўлат мўртлиги кўпаяди.
Олтингугурт миқдори 0,055% дан ортиши, пўлатда, қизиган вақтида, дарзлар ҳосил бўлишига олиб келади.
Азот 0,008%, кислород 0,007%, водород 0,0007%. Ички атомлараро боғланишини камайтиради ва мўрт равишда синишига олиб келади. Фойдаланишда қўйилган талабларга кўра пўлат қуйидаги уч гуруҳда тайёрланади: А - механик хусусиятлар бўйича, Б-кимёвий таркиби бўйича, В-механик хусусиятлари ва кимёвий таркиби бўйича.
Қурилиш конструкциялари учун ишлатиладиган пўлатлар мустаҳкам ва пайвандланувчан, шунингдек, емирилишга ва динамик таъсирларга бардошлик бўлиши лозим, яъни бундай қурилмалар қуришда асосан «В» гуруҳдаги пўлат талаб қилинади, ВСт3кп2-қайноқ пўлат (кп-қайноқ, сп-тинч пўлат, пс-ярим тинч пўлат).
Пўлат эритиш икки усулда бўлади. Мартен печларида ва конвектор усулида кислород юбориш билан. Пўлат мустаҳкамлигини оширишнинг асосан икки усули бор: юқори ҳароратда ишлов бериш ва легирлаш.
Юқори ҳароратда ишлов беришдан асосий мақсад пўлатнинг атом тузилишини ўзгартириш ва заррачаларини майдалашдир.
Бу жараён натижасида пўлатнинг эластиклиги бироз камайгани ҳолда мустаҳкамлиги ва оқувчанлик чегараси ортади. Юқори ҳароратда ишлов беришни асосий турлари: тоблаш, нормаллаш ва бўшатиш.
Тоблаш пўлатни 9100Сдан юқоригача қиздириб кейин тезлик билан совитишдан иборат. Нормаллашда тобланган ёйма пўлат қайтадан аустенит тузилиши ҳосил бўладиган ҳароратгача қиздирилиб, кейин ҳавода совитилади. Нормаллаш натижасида пўлатнинг тузилиши анча яхшиланиб, ички кучланишлар йўқолади, бу эса ўз навбатида пўлатнинг мустаҳкамлиги ва пластик хусусиятлари, зарбга чидамлилиги ортишига олиб келади. Бўшатиш – бу пўлатни аустенитнинг ўзгаришлари ҳароратидан юқори ҳароратгача (2730С) қиздириб, кейин совитиш (ҳавода ёки сувда) дан иборат. Бунда пўлатнинг мўртлиги камайиб, зарбага чидамлилиги ортади.
Download 41.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling