Портландцемент ва унинг махсус хиллари


Цементларнинг махсус хиллари


Download 262.49 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/6
Sana25.10.2023
Hajmi262.49 Kb.
#1719230
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
10-mavzu. Sement

Цементларнинг махсус хиллари. Бетон тайѐрлаш учун цементларнинг 
хиллари йилдан-йилга кўпаймоқда. Бундай цементлар тоифасига оқ ва рангли 
портландцементлар, зўриқувчи ва кенгаювчи цементлар, фосфат ва кислотага 
чидамли цементлар, тампонаж портландцементлар, гилтупроқли цементлар, 
йўл бетони учун қўлланиладиган цемент, крент қўшилмали цемент, сулфоалю- 
минатли цементлар ва ҳ. к. киради. Махсус цементлар бетонга алоҳида хосса- 
лар бериб, уларнинг қурилишда қўлланилиш сохасини кенгайтиради. 
Оқ портландцемент. Оқ портландцемент махсус технология асосида 
таркибида темир элементи кам бўлган клинкерни майдалаб, гипснинг зарур 
миқдори ва оз миқдордаги диатомит қўшилмаси билан биргаликда туйиб 


олинади. Оқ цемент 300, 400, 500, маркаларда ишлаб чиқарилади ва оддий 
цементга қўйиладиган талабларни қониқтириши керак. Оқлиқ даражасига 
қараб оқ цемент уч навга бўлинади: олий, Бц-I ва Бц-II навлар. Цементнинг 
оқлиги, цемент оқлигини 100 % деб қабул қилинган барийнинг сулфат 
оқлигига нисбатан ѐрқинлик коэффиценти билан тавсифланади. Навига қараб 
ѐрқинлиги 80, 76 ва 72 % кам бўлмаслиги керак. 
Рангли портландцементлар оқ цемент, гипс ва пигментларни биргаликда 
туйиб олинади. Синтетик минерал ѐки табиий пигментнинг миқдори цемент 
массасига нисбатан 15 % дан, органик пигметнинг миқдори эса 0,3 % дан 
ошмаслиги керак. Рангли портландцементни маҳсус тайѐрланган рангли клин- 
кердан олиш мумкин. 
Оқ ва рангли цементлар рангли бетонлар олиш, меъморчилик деталлари 
ва юзаларни қоплаш плиталарни ясаш, шунингдек, пардоз ва безак ишлари 
учун мўлжалланган. 
Зўриқувчи цемент В. В. Михайлов таклифига биноан, портландцемент 
клинкери ва зўриқадиган компонентли глинозем бўтқаси ѐки таркибида алю- 
мин минерали бўлган модда, шунингдек, гипс ва оҳакни биргаликда туйиб 
олинади. Уларнинг ўртача компонентлараро нисбати (65:20):(10:5). Паст сул-
фат шаклидаги калций гидросулфоалюминатининг юқори сулфат шаклига 
кристаллашиши оқибатида, цемент тоши нисбатан юқори мустаҳкамликка 
эришгач (15...20МПа), зўриқувчи цемент ўз ҳажмини кенгайтириш хусусияти- 
га эга бўлади (4 % гача). Бундай цемент зўриқтирилган темирбетон тайѐрлаш- 
да қўлланилади. Бунда бетонга ўрнатилган арматура бетон билан мустаҳкам 
бирикканидан кейин бетоннинг кенгайиши натижасида арматура чўзилади ва 
унда чўзувчи кучланишлар ҳисобига бетонда эса сиқувчи кучланишлар юзага 
келади. Цементнинг ана шу хусусияти ўзидан-ўзи зўриқтириладиган темирбе- 
тон конструкцияларни ишлаб чиқариш имконини беради. 
Кенгаювчи ёки киришмайдиган цементлар сув ўтказмайдиган бетон тай- 
ѐрлашда қўлланилади. Бу цементларнинг моҳияти шудан иборатки, цемент 
қотиши даврида (физик-кимѐвий жараѐнлар натижасида) унинг ҳажмини кен- 
гайтирувчи таркибларининг борлигидир. Бундай цементларнинг жуда кўп ре- 
цептлари маълум, лекин доимий ишлаб чиқарилмайди (улар алоҳида махсус 
мақсадлар учун ишлаб чиқарилади). 
Фосфат цементлар иссиққа чидамли ва бошқа маҳсус бетонларни тай- 
ѐрлашда қўлланилади. Бу цементларнинг қотиш баъзаси майин туйилган ок- 
сидларнинг (титан диоксиди, мис, магний руҳ оксиди ва ҳ. к.) ва фосфор кис- 
лотаси маҳсус таркибининг ўзаро таъсири ҳисобга рўй беради. Бундай цемент- 
лар юқори мустаҳкамликка эга бўлиб, юқори даражада иссиққа чидамлидир. 
Тампонаж портландцемент цемент клинкери, гипс ва қўшилмаларни ма- 
йин туйиш орқали олинади. У асосан нефт ва газ қудуқларининг ичини це- 
ментлаш учун ишлатилади. Бундай цементлар тез қотиб, қисқа вақт ичида 
юқори мустаҳкамликка эришиш хусусиятига эгадир. Унинг оддий портланд- 
цементдан фарқи шундаки, цементнинг таркибида калцийли алюминат ва гипс 
миқдори кўп бўлади. Цемент саноати асосан икки хил тампонаж цементи иш- 
лаб чиқаради. Унинг биринчи тури “совуқ” қудуқларга, иккинчи тури эса “ис- 
сиқ” қудуқлар учун мўлжаланган. 


Гилтупроқли цементлар оҳактош ва гилтупроқли тоғ жинсларни эригунга 
қадар куйдириб, сўнгра клинкерни туйиб олинади. Улар тез қотувчи ва жуда 
пишиқ гидравлик боғловчи бўлиб, гилтупроқли ѐки “алюминат” цемент деб 
аталади. Гилтупроқли цемент таркибида 40 % гача гилтупроқ (Al
2
O
3
), 45 % 
гача калций оксиди (СаО) ва 5...10 % кремний оксиди (SiO
2
) мавжуд. 
Гилтупроқли цемент 1 кунда 90 % гача, 3 кунда эса 100 % мустаҳкамлик- 
ка эришади. Гилтупроқли цементнинг маркаси 1:3 нисбатда (цемент-қум) тай- 
ѐрланган намунани уч кундан кейин сиқилишга синаш орқали аниқланади ва 
улар 400, 500 ҳамда 600 маркаларда ишлаб чиқарилади. 
Гилтупроқли цементлар асосида тайѐрланадиган бетонлар махсус иншоат- 
ларда, тез бажарилиши керак бўлган таъмирлаш ва монтаж ишларини бажа- 
ришда, шунингдек, иссиқбардош бетонлар ва қоришмалар олишда ишлатила- 
ди. Бу цементлар кенгаювчи цементлар тоифасига ҳам киради. 
Йўл бетони учун қўлланиладиган цемент клинкер таркибидаги C
3
S≤10 % 
миқдори чегаралаб олинади. Цементни туйиш пайтида таркибига фаол мине- 
рал қўшилма сифатида 15 % гача доналанган хумдон шлаки солинишига рух- 
сат этилади. Қотишининг бошланиши 2 соатдан ошмайди. Бундай цемент юқо- 
ри мустаҳкамликка, совуққа чидамлиликка, ишқаланишга ва бошқа таъсир- 
ларга (динамик кучлар, зарарли газлар, тузлар ва ҳ. к.) чидамли бўлиши керак. 
Ушбу цемент 400 ва 500 маркаларда ишлаб чиқарилади. 
Хозирги кунда қурилишда боғловчиларнинг бир қатор махсус хиллари, 
яъни “шлакишқорли”, “магнезиалли” ва ш. к. боғловчилар ишлатилмоқда. 

Download 262.49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling