Потенциал куч майдони ва куч функцияси хоссалари. Режа


Д и с с и п а т и в с и с т е м а л а р


Download 80.71 Kb.
bet3/4
Sana08.06.2023
Hajmi80.71 Kb.
#1464307
1   2   3   4
Bog'liq
Potensial kuch maydoni

Д и с с и п а т и в с и с т е м а л а р. Потенциал кучлардан ташқари, ер шароитида ҳар доим мавжуд бўладиган қаршилик (муҳит қаршилиги, ташқи ва ички ишқаланиш) кучлари таoсирларидаги системанинг ҳаракатини олиб кўрайлик. У ҳолда, (50) тенгламадан:
Т-Т00-П+Ад ёки Т+П=Т00д, (65’)
бу ерда Ад - қаршилик кучларининг бажарган ишлари. Қаршилик кучлари, ҳар доим ҳаракат йўналишига тескари бўлганлиги сабабли, Ад -нинг қиймати ҳар доим манфийд<0) бўлади. Демак, кўрилаётган механик системанинг ҳаракатида механик энергиянинг камайиши (ишга айланиши-тарж), ёки механиклар тили билан айтилганда диссипация (тарқалиш, бошқа кўринишга ўтиш, чунки умумий энергиянинг миқдори сақланиб қолиниши шарт-тарж) содир бўлади. Ушбу диссипацияни содир этувчи кучларни диссипатив кучлар деб аталади. Энергияси диссипация бўладиган механик системани, диссипатив система деб аталади.
Масалан, юқорида кўриб ўтилган (320 шакл) маятникнинг ҳаракатида, ўқдаги ишқаланиш ва ҳавонинг қаршилиги таoсирида механик энергия секин-аста камайиб боради, унинг тебраниши эса сўниб боради; демак у диссипатив система экан.
Юқорида олинган натижалар, аслида умумий энергиянинг сақланиш қонунига зид эмас, чунки диссипатив системадаги камаяётган механик энергия, энергиянинг бошқа турларига айланади, масалан иссиқлик энергиясига.
Лекин, қаршилик кучлари мавжуд бўлган механик система ҳам диссипатив система бўлмаслиги мумкин, бунинг учун камаяётган энергияни ташқаридан келадиган энергия орқали компенсация қилиниб турилиши лозим. Масалан, соатларнинг маятникларидаги энергиянинг (даврий равишдаги -тарж) тарқалишини, занжирга уланган тошнинг пасайиши ёки соатга ўрнатилган спиралнинг эластиклик кучи ҳисобидан, яoни ташқаридан компенсация қилиниб турилади.
Натижада соатнинг маятниги сўнмайдиган тебранма ҳаракатда бўлади, бундай ҳодисани автотебраниш деб аталади. Автотебраниш ҳодисасини, мажбурий тебранишлардан (§96 га қ.) фарқи шундан иборатки, биринчидан автотебранишда даврий равишда ўзгарадиган қўзғатувчи куч таoсир этмайди, иккинчидан амплитудаси, частотаси ва тебраниш даври системанинг ўзининг хусусиятларидан келиб чиқади (мажбурий тебранишларда эса, қўзғатувчи куч даврий равишда ўзгаради, ҳамда амплитуда, частота ва тебраниш даври қўзғатувчи кучга боғлиқ бўлади).


Download 80.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling