Пп-109 гуруҳ Фалсафа фанидан мустақил иш


Харакат ва тараккиёт, унинг фалсафий мазмуни


Download 128 Kb.
bet2/2
Sana06.05.2023
Hajmi128 Kb.
#1434816
1   2
Bog'liq
Ижтимоий ва индивидуал онг

Харакат ва тараккиёт, унинг фалсафий мазмуни.

1. Оламдаги нарса ва ходисаларнинг харакати, Узгариши, бир холатдан иккинчи холатга Утиб туриши, ривожланиши, улар Уртасидаги алокадорлик ва Узаро таъсир каби масалаларни билмасдан туриб, олам ва унинг тараккиёти, ривожланиш манбаъи, харакатлантирувчи кучлари тУгрисида илмий тасаввурга эга бУлиш кийин.


Борликдаги хамма нарсалар, ходиса ва жараёнлар Узаро боглик бУлиб, улар умумий алокадорликда бир-бирига таъсир ва акс таъсир килиб туради, бир-бирларини такоза килади.
Узаро алокадорлик ялпи умумий тасниф (характер)га эга. Унинг бу ялпи умумийлиги шундаки, биринчидан, бу алокадорлик бир бутун борликка, яъни табиат, жамият, инсон, инсон тафаккури ва билишга хосдир; иккинчидан, бу алокадорлик борликнинг хамма кУринишларига оид барча нарса ва ходисаларни, уларга хос хамма нарса ва холатларни, бир бутун инсон билиш жараёнини, хуллас, бир бутун моддий ва маънавий оламнинг хамма богланишларини Уз ичига олади. Алокадорлик ва богланишлар бир бутун борликликнинг турли томонлари ва материянинг турли кУринишлари Уртасидагина мавжуд бУлмасдан, балки хар бир нарса ёки ходисанинг хам Узидаги барча томонлари, хамма белги ва хусусиятлари Уртасида хам мавжуддир. Чунки хар бир нарса ёки ходисанинг хамма томонлари бир-бирига боглик бУлиши ва бир-бирлари билан жуда махкам ва чамбарчас алокадорлиги конуний ва табиий холдир. Алокадорлик ва богланишлар борликнинг барча сохаларида турли-туман шаклларда намоён бУлади. Борликнинг аник сохаларига оид алокадорликларни аник фанлар Урганади.
Нарса ва ходисаларнинг харакати, Узгариши ва ривожланишига улар Уртасидаги богланиш ва алокадорлик, таъсир ва акс таъсир асос бУлади. Албатта оламдаги хар кандай богланиш хам ривожланишга сабаб бУлавермайди. Чунки бу богланишларнинг кУлами, мохияти, таъсир кучи ва доираси турлича. Богланишларнинг ана шу хусусиятларига караб, зарурий ва тасодифий, ички ва ташки, бевосита ва билвосита, мухим ва мухим бУлмаган ва хакозо богланишларга ажратиш мумкин.
Биз «Борлик» категориясини Урганганимизда, харакат борликнинг умумий яшаш усули, унинг ажралмас хоссаси эканлиги, унинг фалсафий маъноси хар кандай Узгаришни ифодалаши билан танишган эдик. Хар кандай Узгариш харакат, лекин хар кандай харакат Узгариш эмасдир. ¤згариш нарса ва ходисаларнинг бир холатдан иккинчи холатга, бир кУринишдан бошка кУринишга Утишидир. Бирок хар кандай узгариш тараккиёт булмаса хам, унинг таркибида тараккиёт унсурлари хам булади.
Тараккиёт кенг маънода куйидан юкорига, оддийдан мураккабга караб илгарилаб борувчи харакатдир. У шундай Узгаришки, у нарса ва ходисаларнинг кУйи боскичи Урнини юкорирок боскич олишидир. Тараккиёт бошка жихатдан нарса ва ходисаларнинг микдор ва сифатининг Узгариб, бошка нарса ва ходисаларга айланишини англатади. Хар кандай реал тараккиёт спиралсимон холда, унинг хар бир янги Урами олдингисига караганда кенгрок, байрок, мазмунлирок, юкорирок асосда эгри-бугри йУллар билан содир бУлади.
Шуни айтиш керакки, тараккиётнинг барча тамонлари, боскичлари, унинг конкрет хусусиятлари хусусий фанлар томонидан Урганилиб, уларнинг хар бири Узининг сохасига оид алохида назарияларни ишлаб чикади ва мукаммалаштириб боради. Тараккиётнинг махсус фанлар сохаларига оид бундай назарияларнинг умумий жихатлари фалсафа фанининг билиш назариясида ифодаланади. Тафаккур услуби билиш жавраёнининг йУналишини белгиловчи билимлар, гоялар, назариялар йигиндиси. Фалсафий тафаккур услубида моддий олам ва унинг ривожланиш конуниятларини акс эттириш хамда англаб олиш муайян дунёкараш ва методологик тамойиллар асосида амалга оширилади. Моддий олам тараккиётининг энг умумий конунларини акс эттирадиган фалсафий тамойиллар, конунлар, категориялар ялпи умумийлик характерига эгадир. Шунинг учун улар оламни билиш ва кайта Узгартиришнинг умумий усули сифатида намоён бУлади.
Инсон миясининг мавхумлаштириш кобилияти натижаси булган тафаккур жараёнларини англаб олишда «услуб» (метод) тушунчасининг мазмунини билиб олиш лозим. Услуб, яъни метод юнонча «methodos» сузидан олинган булиб, у одатда тадкикот йуллари, назария, таълимот маъноларини англатади. Тадкикот услублари аник фанларда ва фалсафа фанида узига хос хусусиятларга эгаки, уларни бир-бири билан аралаштириш мумкин эмас. Аник фанларда ишлатиладиган тадкикот услублари илмий билиш методлари туркумига киради. Фалсафа фанида услуб тушунчаси кенг маънода оламни фалсафий англаш, тафаккур тарзи мантики, конун-коидалари, тамойиллари шакллари ифодаланса, тор маънода фалсафий билимларни хосил этиш воситалари тушунилади.
Метод билиш жараёнида амал килинадиган тамойиллар, ёндашувлар, коидалар, талаблар тизимидир.
Методология илмий билишнинг бир катор сохаларига умумий ёндашув тамойиллари тизимидир. Фалсафий методология дунёкараш (онтология), гносеология (билиш) хамда тафаккур тарзининг узига хос хусусияти билан богланиб кетадиган ялпи умумий ёндашувлар тизимидир.
«Тафаккур услуби» ва «илмий тафаккур услуби» тушунчалари бор. Куп холларда «тафаккур услуби», «урганиш услуби», «ёндашиш услуби» синоними сифатида кулланилади. Шу маънода муайян муаммога ёндашиш, урганиш услуби сифатида тарихан билишнинг метафизик, эклектик, софистик, догматик ва диалектик услублари мавжуд булган. Эндиликда илмий билишнинг синергетик услуби шаклланмокда.
2. Илмий билишнинг асосий максади табиатдаги, жамиятдаги, инсон рухий оламидаги ходисалар мохиятини билишдан иборат. Шу максад йулидаги изланишлар туфайли табииётшунослик негизида илмий билишнинг метафизик услуби таркиб топди. Бу услубда табиатдаги нарсаларни бир-биридан ажратган, харакатсиз холда урганилиб, ана шу урганилаётган объектнинг ички жихатларини билиб олишга асосий эътибор каратилади. Табииётшунослик, техникашунослик фанларида бу методдан фойдаланиб келинади. Чунки бу сохаларнинг изланувчилари айрим-айрим нарсалардаги ички алокадорликларни урганишга асосий эътиборни каратиб, натижадор нарсаларни вужудга келтирадилар.
Оламдаги нарса, ходисалар доимо харакатда, бир холатдан бошка холатга утиш жараёнини бошидан кечириб туради. Фалсафий билишда бу хол уз ифодасини топиши керак, албатта. Шунинг учун фалсафадан ва ижтимоий-гуманитар фанлардан натижадор махсулни талаб этиш уринсиздир. Билишнинг метафизик услуби кадимда ва урта асрларда фалсафада хам куллаб келинган. Аммо оламдаги мукаррар узгаришларни бу услуб ёрдамида туласича камраб олиб булмайди.
Софистик тафаккур тарзи асосида шаклланган билишнинг софистик методидан кадимги дунёдан то хозиргача фойдаланиб келинади. Антик дунёда нотик ва донишманд одамларни софистлар дейишган. Бирок, кейинги асрларда софистик метод оркали хакикат никоби остида хакикий билимларни ёлгондакам билимлар билан алмаштиришга уриниб келдилар. Форобий шунинг учун хам «суф» - донолик,»истияс» - ёлгон, яъни «ёлгон донолик» деб суфийлик тафаккур тарзи ва методини коралаган. Софистлар табиий тилдаги омонимия, амфиболиялардан фойдаланиб, одамлар эътиборини хакикий билимдан чалгитадилар. Ф.Бэкон таъбири билан аётганда, софистлар хаддан ташкари махмадонадирлар, амалда улардан хеч кандай наф йук. Бизнинг давримизда ваххобийлар, хизбут-тахрирчилар, акромийлар ва бошка мазхаблар софистик методдан фойдаланиб, одамларни, айникса ёшларни тугри йулдан чалгитмокдалар.
Билишнинг эклектик методидан хам фойдаланадилар. «Эклектика» юнонча суз булиб, «танлайман» деган маънони англатади. Эклектиклар мухим ва номухим, асосий ва ноасосий богланишлар, алокадорликлар уртасидаги фаркни хисобга олмай, нарса ва ходисаларнинг карама-карши томонларини бир-бирига кориштириб юборадилар. Объектив дунёдаги нарса ва ходисалар узаро алока ва муносабатлардаги аник тарихий богланишларни, аник (конкрет) харакатда, узгариш ва ривожланишида асосий, хал килувчи богланишларнинг фаркига бормаслик билишнинг эклектик услубининг жиддий нуксонидир.
Билишда тарихан догматик услуб хам куллаб келинади. Даставвал бу услуб ёрдамида барча нарсага шубха билан каровчилар (скептиклар)га карши ижобий коидалар ва таълимотлар яратганлар. Догматик услубга кура, хакикатлигини шубха остига олиш мумкин эмас, деб хисобланган тушунчалар ёрдамида олам ходисотларига муносабат билдирилади. Диний адабиётларда бу услубдан кенг фойдаланиб келинади. Шу билан бирга илм-фаннинг маълум бир сохасида етарли билимга эга булмаган кишилар хам узлари буни истамаган холда ёки мафкуравий таъзйик таъсирида догматик услуб ёрдамида тадкикот олиб боришлари мумкин. Собик Шуролар даврида билишнинг догматик услуби асосида тадкикот утказишга мажбур булганлар аслида коммунистик мафкура таъзийкининг курбонлари эдилар. Замон ва макондаги узгаришларни эътиборга олмай, узгармас (акида) деб хисобланган тушунчалар билан билишга интилувчиларни одатда догматиклар, яъни акидапарастлар ёки харфхурлар дейиш расм булган.
ХХ асрда фанда синергетик услуб тушунчаси пайдо булди. Синергетика юнонча суздан олинган булиб, у «хамкорлик», «таъсир утказиш» маъноларини англатади. Синергетик ёндашувлар очик системалардаги тартибга тушмаган, бекарор, нотенг, чизиксиз муносабатларни тадкик этишда кул келади. Нотенглик вокеликдаги барча жараёнларнинг табиий холати экан, демак, уз-узини ташкиллаш жараёнларининг табиий интилишини англатади. Бу услуб табиат ва жамиятдаги тартибсиз холатлар кандай килиб уз-узидан тартибга тушишини англаб олиш имконини беради. Оламни фалсафий билишга ёрдам берадиган бу услубни идеаллаштириб, уни диалектик услуб урнига куйиш хам, бу услуб факат табииётшунослик фанлари учун эътиборли деб караш хам хатодир. Синергетик услубни уз урнида куллаш вокеликдаги тартибсиз холатларнинг уз-узидан тартибга тушиш конуниятларини билиб олишга ёрдам беради.
3. Оламни билишнинг диалектик тафаккур тарзига ватандошимиз Зардушт асос солган. Унинг фикрича, оламда икки карама-карши куч (рух) уртасида абадий кураш боради. Эзгулик рухи ёвузлик рухи устидан галаба козонишида имонли (аъло) одамларнинг харакати, фаолияти катта урин тутади. Эрамиздан олдинги V-IV асрларда кадимги Юнонистонда диалектика хам билиш методи, хам хакикатни топиш учун бахс санъати деб таърифланганини Форобий таъкидлайди. Форобийнинг кадимги грек файласуфларининг бу масалага доир фикрларига кушилиш ва ривожлантиришнинг ахамияти каттадир. Чунки марксизм-ленинизм узининг синфийлик тамоилидан келиб чикиб, диалектикани таълимот (алохида назария) деб карадики, бу хато карашларга эргашувчилар фалсафани фан сифати, назарий билим системаси эканини амалда тан олмай, катта хатоликка йул куядилар. Хозирги илмий фалсафанинг асосий методи диалектикадир. У нарса ва ходисаларнинг мохиятини, уларнинг бир-бири билан алокадорлиги ва ривожланиш конуниятларини фалсафф фани конунлари, категориялари, тамойиллари ёрдамида очиб бериш билан бошка методлардан фарк килади.
Юзаки караганда оламда нарса ва ходисалар кандайдир алохида-алохида, бир-бирига богланмагандек ва гуё харакатсиздек туюлади. Аслида улар бир бутун борликнинг айрим-айрим куринган нарсалар ва ходисалари булиб, доимий харакатда ва бир холатдан бошка холатга утишдадир. Билишнинг диалектик услубида нарса ва ходисалар узаро алокада ва бир-бирини такоза килишда, айни вактда улар доимий харакатда, узгаришда ва бир холатдан бошка холатга утишда олиб каралади. Олам ходисаларига бундай ёндашув одамни, тадкикотчини адашувлардан, янглишувлардан саклаб, дунёнинг чинакам илмий манзарасини вужудга келтиради.
Диалектик мантик формал мантик билан узвий боглик булиб, факат узига хос тамойиллари билан ажраб туради. Бу узига хослик шундан иборатки, фалсафа фанида дунёкараш билан узвий богланиб кетган ялпи умумий методда тадкикот олиб борилади. Бинобарин, диалектик услубнинг тамойиллари ана шу максадларга хизмат килади. Бу тамойилларни икки гурухга булиш мумин: а) объективлик, системалилик, тарихийлик ва диалектик зиддиятлилик тамойиллари; б) мавхумликдан аник (конкретлик)ка кутарилиб бориш, мантикийлик ва тарихийлик бирлиги тамойиллари.
Билишнинг диалектик методи ана шу тамойилларга таянган холда оламни фалсафий англаш имкониятини вокеликка айлантириш учун хизмат килиб, маънавиятни карор топтиришнинг кудратли воситасига айланади.
Билишнинг диалектика услуби нарса ва ходисаларни хар тамонлама ва Узаро муносабатда тахлил килиб, кандайдир ходисани ёки унинг айрим тамонини бир ёклама ажратиб тахлил килувчи софистика хам, мухим ва номухимни кориштириб юборадиган олмасдан турли алока ва муносабатларни механик равишда эклектикага хам каршидир.
Download 128 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling