Пп-109 гуруҳ Фалсафа фанидан мустақил иш


Download 128 Kb.
bet1/2
Sana06.05.2023
Hajmi128 Kb.
#1434816
  1   2
Bog'liq
Ижтимоий ва индивидуал онг



ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИ


ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
АНГРEН УНИВEРСИТEТИ
ПП-109 гуруҳ
Фалсафа фанидан
МУСТАҚИЛ ИШ


Мавзў: Ижтимоий ва индивидуал онг


Бажарди: Тожиддинова Дилором
Қабул қилди: __________________________________________
Режа:


1. Онг – материянинг юксак шакли бУлган миянинг махсули, борликни инъикоси ва фаолият сифатида.
2. Онг ва рухият.
3. Онг, тафаккур, ирода, хиссиёт; Онг ва тил.
4. Уз-Узини англаш муаммоси.
5. Ижтимоий онг ва унинг даражалари. Ижтимоий онгнинг нисбий мустакиллиги.
6. Ижтимоий онг тузилиши: ижтимоий рухият ва ижтимоий мафкура. Мафкура, унинг жамият хаётидаги Урни.
7. Миллий Узликни англаш.
8. Ижтимоий онг шакллари, уларнинг Узаро алокадорлиги, хусусиятлари ва жамият тараккиётида тутган Урни.
9. Мустакиллик шароитида кишиларда юксак сиёсий, хукукий, эстетик, ахлокий, диний ва фалсафий онг ва маънавиятни шакллантиришнинг ахамияти ва йУллари.
10. Умумий алокадорлик, богликлик ва ривожланиш тушунчалари.
11. Фалсафий тафаккур услублари: софистика, эклектика, догматика, метафизика, синергетика.
12. Билишнингг диалектик услуби.

1. Инсоннинг теварак-атрофини куршаб турган моддий олам, борлик унинг онгида акс этади. Онг юксак даражада ташкил топган материя, яъни инсон миясининг махсули бУлиб, унинг хусусияти вокеликни акс эттиришдан иборат.


Онг – бу, табиат тарихий тараккиёти хамда материя эволюцияси жараёнида вужудга келган инсон миясининг махсулидир.
Инсон мияси ва уни ташки олам билан боглаб турувчи сезги каналлари бУлмаса, хеч кандай идроклар, тасаввурлар, тушунчалар хосил бУлиши мумкин эмас. Онг факат инсон миясига хос бУлган инъикос жараёнидир.
Инъикос бу кенг маънода моддий система алохида хусусиятларининг акс этишидан иборатдир. Инъикос материянинг хамма тузилиш даражаларига хосдир. Материя тараккиёти даражасига караб инъикос хам Узгариб боради. Инъикоснинг юкори шакллари тирик материя билан богликдир: а) таъсирланиш; б) сезиш; в) психик (рухий) инъикос. Буларнинг ривожи ижтимоий мухитда янги боскичга кУтарилади. Акс эттиришнинг муайян шакли бУлган сезгилар хайвонот дунёси тараккиётининг илк боскичларида келиб чикиши билан бирга, одамда кУпрок тараккий топди ва камолга етди. Сезги объектив оламнинг субъектив образидир.
Инъикоснинг психик даражаси икки кУринишда бУлади. 1) асаб системасига эга бУлган организмларда аник вазиятга караб шошилинч тарзда Уз-Узидан йУналиш белгилаш; 2) ноаник вазиятда харакат йУналиши белгилаш учун хаёт тажрибаси, фахм-фаросат ва билим керак бУлади. Буларнинг биринчиси учун генетик дастур кифоя килса, иккинчиси учун албатта билим, тажриба, фахм-фаросат керак. Одамзот тарихан буларга тобора кУпрок эга бУлиб бормокда.
2. Онг психик инъикоснинг Узига хос, юксак шаклидир. Инсон психикаси кенг камровли бУлиб, унга онгсизлик, онг ости ходисалари, онгнинг Узидан иборат уч катламни ташкил килади. Онг ости ходисаси муайян вазиятда онгли фаолият билан богланмаган, аммо онгли харакатларнинг юз беришига таъсир этадиган рухий холатдир. Рух онг билан мустахкам боглик бУлиб, у шахсий рух, жамоа рухи, ижтимоий рух, миллий рух, объектлашган рух шакллрида намоён бУлади.
Онгнинг вужудга келиши ва ривожланишида мехнат хал килувчи омилдир. Инсоният Узининг маълум максадга каратилган онгли мехнати туфайлигина табиатдаги алохида тур сифатида юзага келди.
Инсон кундалик эхтиёж учун зарур бУлган нарсаларни топиш жараёнида табиат предметларига дуч келиб, уларнинг хоссаларини била борган, уларни бир-бири билан таккослаб, ажрата бошлаган.
Ишлаб чикариш учун зарур бУлган мехнат куролларини тайёрлаш ва такомиллаштириш жараёни онгнинг ривожланишига катта таъсир кУрсатганлиги шубхасиздир. Онг мехнат билан тафаккурнинг бирлиги асосида такомиллашиб борган.
3. Онгнинг мухим белгиларидан бири шуки, у тушуниб етилган билимдир. Инсон мия ёрдамида фикр килади. Онгнинг маъноси предметни билиш, Узлаштириш, унинг мохиятини очиб боришдан иборат жараёндир.
Онг факат объектив олам инъикосини эмас, балки инсоннинг Уз рухий фаолиятини англашини хам билдиради. Онг вокеликнинг хам окилона, хам хиссий инъикосини камраб олади. Шунигдек, у инсон хиссиётлари, иродасини хам Уз ичига олади.
Инсон онгининг тараккиётида тил, нутк гоят мухим ахамиятга эга. Тил тафаккур билан чамбарчас богликдир. Инсонда нутк тили бУлмаса, мураккаб фикрлаш хам бУлмайди. Тафаккур бУлмаса, тилнинг хам бУлиши мумкин эмас. Тафаккур – объектив реалликнинг инъикосидир, тил эса фикрни ифода этиш куроли, уни кайд килиш ва бошка кишиларга етказиш, билдириш воситасидир. Тил тафаккурнинг намоён бУлиши, борлик шакли, тафаккур эса тилнинг мазмунидир.
Инсон онги теварак-атрофдаги вокеликнинг тараккиётида фаол ижодий роль Уйнайди. Инсоннинг онги маълум бир максадга каратилган жараёндир. Инсон ташки оламга боглик бУлиб, ташки олам инсонни каноатлантирмайди. Шунинг учун инсон Уз амалий фаолияти билан ташки оламни Узгартиришга харакат килади, вокеликнинг ривожланиш конуниятларини билишга интилади. Онгнинг фаоллиги шундаки, у объектив дунё конуниятларини акс эттиради, англайди, уларни билиб олади хамда улардан инсон Уз манфаатлари йУлида фойдаланади. Инсоннинг амалий фаолияти асосида вужудга келадиган онг ундан илгари кетиши ва амалиётни йУналтириши, унга рахбарлик килиши мумкин.
4. Инсон объектив вокеликни акс эттириш билан бир каторда Узи хакида фикр юритиш, рухида кечаётган жараёнларни тахлил килиш, хатти-харакатларини назорат этишдек кобилиятга хам эга.
¤зини Узгалардан ажрата билиш, Узига муносабат, имкониятларини бахолаш, Уз-Узини англаш сифатида намоён бУлади. ¤з-Узини англашда Узини билиш, бахолаш ва тартибга солишдек унсурларни ажратиш мумкин. Бу унсурлар Уз-Узини англашнинг сохиби – субъектига кУра фаркланувчи муайян шахс, ижтимоий гурух, миллат, жамиятга хосдир. Инсонни Уз-Узини англаши хакида гап кетар экан, у Узини алохида организм, оила, ижтимоий гурух, миллат, маданиятга мансублигини ва, юкоридаги хусусиятлардан катъий назар, алохида ва бетакрор «Мен» сифатида англашдек боскичларни босиб Утишини таъкидлаш зарур.
Одамзотнинг Узини англаши учун хам юксак ижтимоий максадлар ифодаси бУлган катъий ишонч, ички ахднома (имон) хамда идеал керак. Одамнинг инсонга айланишида аждодларнинг панд-насихатлари, Угитлари, даъватлари, тажрибалари хам мухим Урин тутади. Одамда чин инсоний сифатлар ёки гайриинсоний кусурлар шаклланишида мафкура хал килувчи роль Уйнайди.
5. Онг Уз табиатига кУра ижтимоийдир. Ижтимоий онгнинг мохияти, унинг ривожланишини ижтимоий борлик белгилайди ва унга нисбатан бирламчидир.
Ижтимоий борлик жамият моддий ишлаб чикариш муносабатлари тизимидир. Ижтимоий онг жамиятнинг ишлаб чикариш муносабаларини Узида акс эттирувчи, жамиятнинг умумий маънавий хаёт даражасини ифодаловчи хис, туйгу, гоя ва карашларнинг мажмуидир. Ижтимоий онг ижтимоий борликнинг инъикосидир. Ижтимоий онг ижтимоий борликка нисбатан нисбий мустакилликка эгадир. Ижтимоий онгнинг нисбий мустакиллиги унинг ижтимоий борликдан Узиб кетиши ёки оркада колиши шаклида; унинг ривожланишидаги ворисликда; гояларнинг жамият тараккиётида фаол ролида намоён бУлади.
Ижтимоий онгнинг куйи даражаси одатий (кундалик) онг, юкори даражаси эса назарий онгдир. Одатий онг муайян ижтимоий мухитда Уз-Узидан шаклланади, назарий онг эса вокеликнинг ички ва ташки мухим алокаларини, конуниятларини ифодалагани учун у ўкиш, Урганиш, муайян соханинг билимдони бУлишни такоза этади. Одатий онг назарий онг ривожи учун бир туртки вазифасини Уташи мумкин, назарий онг эса одатий онгни янги мазмун билан бойитиб, реал хаётга якинлаштиради.
6. Ижтимоий онг тузилиши (структураси) ижтимоий рухият ва ижтимоий мафкура тарзида намоён бУлади. Ижтимоий рухият кишиларнинг кундалик хаёти давомида стихияли тарзда (Уз-Узидан) хосил бУладиган хис-туйгулар, кайфиятлар, кечинмалар, хаёллар, орзу-армонлар мажмуидир. Ижтимоий мафкура ижтимоий вокелик ва келажакни Узида инъикос эттирадиган, муайян ижтимоий максадларни одамлар, социал гурухлар англаб олишларига имкон тугдирадиган фикрлар, гоялар, карашлар, гипотезалар, назариялар тизими хамда муайян устивор гояни инсон имон-эътикодига, халк оммаси маслагига айлантириш ижтимоий институтлари, воситалари, усуллари йигиндисидир. Ижтимоий онгнинг хар икки даражаси бир-бирига таъсир Утказади.
Миллий мафкура муайян жамиятдаги барча миллат ва элатларни битта асосий максадга ундайдиган гоялар тизимидан ташкил топади. У халкимизнинг азалий анъаналарига, удумларига, тилига, динига, рухиятига асосланиб, келажакка ишонч, мехр-окибат, инсоф, сабр-токат, адолат, маърифат туйгуларини онгимизга сингдириши лозим. Шу билан бирга бу мафкура халкимизда Узининг кудрати ва химоясига суянган холда, умуминсоний кадриятларга асосланиб, жахон хамжамиятидаги мутараккий давлатлар орасида тенг хукукли Уларок муносиб Урин эгаллашга доимо интилиш хиссини тарбияламоги керак.
Шубхасиз, айнан шундай мафкурагина фикр карамлиги, тафаккур куллигининг олдини олишга хизмат килади, миллий жипсликни, тараккиётни, мамлакатимизнинг том маънодаги буюк келажагини таъминлайди.
7. Миллий маданият ва миллий Узликни англаш миллат маънавий оламининг кУш канотидир.
Миллий Узликни англаш иктисодий, хукукий, ахлокий, эстетик ва бошка муносабатлар мустакил давлат, тил ва маданият асосида инсон онгида Уз ифодасини топади. ¤збекистон Уз мустакиллигига эга бУлгач, мустамлака шароитида йУколиб бораётган миллий гурур, ифтихор хислари ривожланиб, миллий Узликни англаш бекиёс ошиб бораётгани куйидаги холатларда намоён бУлмокда:
а) кишиларда Узбек халки ва бошка халклар намоёндаларининг Уз тарихи ва маданий меросини Урганишга кизикишда;
б) уз миллий тили ижтимоий вазифаларини кенгайтиришдан манфаатдорликда;
в) ¤збекистон мустакиллигини мустахкамлаш учун кУрсатадиган жонбозликда;
г) миллий бирлик ва тотувлик зарурлигини тушуниб, шу асосда фаолият белгилашда;
д) бозор иктисоди муносабатларига тУла-тУкис тезрок Утиб олиб, иктисодий бУхрондан чикиб олиш учун кУрсатаётган фидоийликда;
ж) миллий маданиятга нисбатан локайдликка бархам бериш заруриятини англашда Уз ифодасини топмокда.
8. Ижтимоий онг шаклларидан сиёсий онг, хукукий онг, ахлокий онг, эстетик онг, диний онг Узига хос хусусиятларга эга бУлиб, жамият хаётида мухим ахамиятга эга.
9. Бугунги кунда буюк давлат, буюк келажакка эришиш учун сиёсий етук, маърифатли, хукукий маданиятга эга, Узининг Утмиши, улуг кадриятлари, миллати билан фахрланадиган ва келажакка ишонадиган инсонларни тарбиялаш жамиятимиз олдида турган долзарб вазифадир.

Download 128 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling