Правила безопасности для производств, использующих неорганические кислоты и щелочи


Download 0.64 Mb.
bet14/16
Sana21.04.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1373778
TuriПравила
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
Правила без для производств, испол неорганические кислоты и щелочи


Глава




Стр.

I.

Общие положения

1

II.

Технологическое оборудование, трубопроводы и арматура

5

III.

Система контроля, управления, сигнализации и противоаварийной автоматической защиты технологических процессов

9

IV.

Хранение кислот и щелочей

11

V.

Технологическое обслуживание и ремонт технологического оборудования, трубопроводов и арматуры

13


VI.

Средства индивидуальной защиты

14

VII.

Правила личной гигиены. Требования к бытовым помещениям

15

XIII.

Пожаробезопасность

17

IX.

Охрана окружающей среды

18

X.

Ответственность

23

XI.

Заключительное положение

24

Приложение № 1.

Перечень нормативно-технической документации

25

Приложение № 2.

Основные физико-химические свойства наиболее употребляемых кислот и щелочей

28


Приложение № 3.

Токсические свойства наиболее употребляемых кислот и щелочей

31


Приложение № 4.

Таблица 1. Цеховая аптечка

34




Таблица 2. Расчетные показатели площади санитарно-бытовых помещений

35




Правила безопасности
для производств, использующих неорганические кислоты и щелочи

Редакционная комиссия:


Хусаинов С.П. - Государственная инспекция «Саноатконтехназорат»


Сулейманов К.К. - ГАК «O'ZKIMYOSANOAT»
Алимов Ш.К. - Центральный Совет профсоюза работников топливно-энергетического
комплекса, химической промышленности и геологии Узбекистана

Разработчики ОАО «O'ZKIMYOSANOATLOYIHA»:


Халмуминов С.А., Конушев А.А., Азаматов А., Борганова Н.П.
Переводчик ДП ТНЦ «Kontexnazorat o’quv» ………………..


Эту страницу не переводить


Правила безопасности
для производств, использующих неорганические кислоты и щелочи

СОГЛАСОВАНО






Начальник отраслевой инспекции
«Саноатконтехназорат» по надзору
в химической, металлургической и
нефтегазоперерабатывающей
промышленности
________________ Хусаинов С.П.
«__»________________ 2008г.

Ведущий специалист по охране труда
Центрального Совета профсоюза
работников топливно-энергетического комплекса, химической промышленности
и геологии Узбекистана
_________________ Алимов Ш.К.
«__»________________2008г.













Главный специалист по ОТ и ТБ
ГАК «Узкимесаноат»
_______________ Сулейманов К.К.
«__»________________ 2008г.




ИСПОЛНИТЕЛИ:


ОАО «O'ZKIMYOSANOATLOYIHA»



Главный инженер

________________

Конушев А.А.




«___»_____________2008г.







И.О.Начальника технического
отдела

________________ Азаматов А.
«___»_____________2008г.







Главный специалист по ТБ

________________ Борганова Н.П.
«___»_____________2008г.













СОГЛАСОВАНО:







Начальник знергоотдела

________________ Милибаева Е.Р.
«___»_____________2008г.







Начальник отдела КИПиА

________________ Троянова С.В.
«___»_____________2008г.







Начальник сантехнического
отдела

________________ Сусоева Т.И.
«___»_____________2008г.







Главный специалист техни-
ческого отдела по ТБ

________________ Каюмова Н.А.
«___»_____________2008г.

Начало формы


Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал - маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси «Саноатконтехназорат» Бошлиғининг
Буйруғи
АНОРГАНИК СУЮҚ КИСЛОТА ВА ИШҚОРЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШДА ХАВФСИЗЛИК ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда техник ҳужжат деб топилган 2009 йил 13 июлдаги 6-15/10-5552/6-сон]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 июлдаги 323-сонли «Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига асосан, буюраман:
1. Анорганик суюқ кислота ва ишқорлардан фойдаланишда хавфсизлик қоидалари тасдиқлансин.
2. Мазкур қоидалар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинганидан сўнг ўн кун ўтгач амалга киритилсин.
Бошлиқ ўринбосари А.Н. ЮНУСОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 16 июнь,
126-сон
«Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси бошлиғининг 2009 йил 16 июндаги 126-сонли буйруғи билан
«ТАСДИҚЛАНДИ»
АНОРГАНИК СУЮҚ КИСЛОТА ВА ИШҚОРЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШДА ХАВФСИЗЛИК ҚОИДАЛАРИ
Ушбу «Анорганик суюқ кислота ва ишқорлардан фойдаланишда хавфсизлик қоидалари» томонидан Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 28 сентябрдаги 57-сонли «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 июлдаги 323-сонли «Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилди.
I боб. Умумий қоидалар
1. «Анорганик суюқ кислота ва ишқорлардан фойдаланишда хавфсизлик қоидалари» (кейинги ўринларда — Қоидалар), ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъий назар, қуйидаги хавфли моддалар ишлатиладиган хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи барча корхона ва ташкилотларга жорий этилади:
анорганик ишқорлар — массанинг 20% ва ундан юқори концентрациядаги литий оксиди (LiOH) гидрати, натрий оксиди (NaOH) гидрати, калий оксиди (КОН) гидрати;
анорганик кучли кислоталар — хом ашё, реагентлар сифатида ишлатиладиган, массанинг 15% ва ундан юқори концентрациядаги сульфат кислота (H2SO4), азот кислота (HNO3), хлорид кислота (HC1), плавик кислота (HF), хлор кислота (HCIO4) ва бошқа кислоталар;
кўрсатилган ишқор ва кислоталарни (тарасининг туридан қатъий назар) ташиш, сақлаш, қуйиш ва тўкиш билан боғлиқ объектлар.
Анорганик кислота ва ишқорлар ишлатиладиган портлаш-ёнғин хавфи бўлган ишлаб чиқаришларда мазкур Қоидалар «Портлаш-ёнғин хавфи бўлган кимё, нефть кимё ва нефтни қайта ишлаш корхоналари учун умумий портлаш-ёнғин хавфсизлиги қоидалари» билан бир қаторда амал қилади.
2. Ушбу Қоидаларнинг талаблари синил кислота ишлатиладиган ишлаб чиқаришларга жорий этилмайди.
3. Кислота ва ишқорлар ўювчи, яъни зарарли ёки бузувчи (тери, кўз ва шиллиқ пардаларда шиш, куйиш, дағаллашиш) таъсир кўрсатадиган моддалар ҳисобланади.
Кислоталар (хлорид, сульфат, азот, плавик ва ҳ.), концентрацияланган ишқор эритмалари (ўювчи натр, ўювчи кали ва ҳ.), аммиак эритмалари терига текканда кимёвий куйиш содир бўлади. Қуруқ ҳолдаги ишқор терига текканда уни куйдиради.
Энг кўп ишлатиладиган кислота ва ишқорларнинг асосий физик-кимёвий ва токсик хоссалари 2, 3-иловаларда келтирилган.
4. Фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқаришларни мазкур Қоидаларга мувофиқлаштириш тартиби ва муддатлари анорганик суюқ кислота ва ишқорлар ишлатиладиган ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотлар томонидан ҳар қайси конкрет ҳолатда ўрнатилган тартибда белгиланади.
5. Ушбу Қоидаларнинг талаблари жорий этиладиган ташкилотларда қуйидагилар бўлиши керак:
хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланишга доир фаолиятни амалга ошириш учун рухсатнома (лицензиялар);
хавфли ишлаб чиқариш объектларида техник қурилмаларни, шу жумладан хорижда ишлаб чиқарилган, қўллаш учун рухсатнома;
хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланишда зарар етказилганлик учун жавобгарликни суғурталаш тўғрисида шартнома;
хавфли ишлаб чиқариш объектларининг давлат реестрида рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида ҳужжатлар;
хавфли ишлаб чиқариш объектларини қуриш, кенгайтириш, реконструкция қилиш, техник қайта жиҳозлаш, консервация қилиш ва тугатиш учун лойиҳа ҳужжатлари;
хавфли ишлаб чиқариш объектларида ишларни хавфсиз олиб бориш қоидаларини белгилаб берувчи норматив ҳуқуқий ва норматив техник ҳужжатлар;
резервуарлар, технологик ускуналар, қувурлар, арматуралар, сақловчи қурилмалар, назорат, бошқарув тизимлари асбоблари, бино ва иншоотларнинг паспортлари ва бошқа фойдаланиш ҳужжатлари.
6. Аниқ хавфли ишлаб чиқариш объектининг саноат хавфсизлиги декларациясини ишлаб чиқиш зарурияти Ўзбекистон Республикаси «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида» ги Қонунининг 19-моддаси талабларига мувофиқ белгиланади.
7. Хавфли ишлаб чиқариш объектида саноат хавфсизлиги талабларига риоя қилиниши устидан ишлаб чиқариш назорати тўғрисидаги низом объектдан фойдаланишнинг ўзига хос жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади.
8. Авария вазиятларини локаллаштириш ва бартараф этиш режаси (АВЛБР) «Корхоналарнинг портлаш-ёнғин ва портлаш хавфи бўлган объектларида авария вазиятларини локаллаштириш ва бартараф этиш режалари (АВЛБР)ни ишлаб чиқиш бўйича тавсиялар» (РПА-94 30.09.94 й.)га мувофиқ ишлаб чиқилади.
Ишлаб чиқариш назорати тўғрисидаги низом ва АВЛБР ташкилот раҳбари томонидан ўрнатилган тартибда тасдиқланади.
9. Янги ишлаб чиқаришларни фойдаланишга қабул қилиш ва фаолият кўрсатаётганларидан фойдаланиш ўрнатилган тартибда келишилган ва тасдиқланган лойиҳа ва технологик ҳужжатлар бўлган тақдирдагина амалга оширилади.
10. Ҳар қайси ишлаб чиқариш учун технологик регламент ишлаб чиқилади, келишилади ва тасдиқланади. «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси назорати остидаги, анорганик суюқ кислота ва ишқорлар ишлатиладиган ишлаб чиқариш объектлари учун регламентларни ишлаб чиқиш, рўйхатдан ўтказиш тартиби, уларнинг амал қилиш муддати, шунингдек мазмуни ўрнатилган тартибда белгиланади.
11. Технологик схемага, аппарат жиҳозларига, назорат, алоқа, хабар бериш ва аварияга қарши автоматик ҳимоя тизимларига ўзгартиришлар киритиш лойиҳа ва техник ҳужжатларга лойиҳани ишлаб чиққан ёки шунга ўхшаш объектларни лойиҳалашга ихтисослашган ташкилот билан келишилган ўзгартиришлар киритилгандан сўнг лойиҳа ҳужжатлари бўйича ўрнатилган тартибда тасдиқланган саноат хавфсизлиги экспертизасининг ижобий хулосаси бўлган тақдирдагина амалга оширилиши мумкин. Киритилган ўзгартиришлар бутун технологик тизимнинг иш қобилияти ва хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатмаслиги керак.
12. Анорганик суюқ кислота ва ишқорлар ишлатиладиган ишлаб чиқариш объектларида тажриба ишларини бажариш, техник қурилмалар, автоматлаштирилган тизимларнинг тажриба намуналарини синовдан ўтказиш ўрнатилган тартибда амалга оширилади ва расмийлаштирилади.
13. Ишлаб чиқариш травматизми ҳолатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.06.97 йилдаги 286-сонли қарори билан тасдиқланган «Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низом»га мувофиқ комиссия томонидан текширилади.
14. «Саноатконтехназорат» давлат инспекциясининг ҳудудий органлари назорати остидаги объектларда бахтсиз ҳодисаларга олиб келмаган авария сабабларини текшириш ўрнатилган тартибда «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси соҳавий инспекция вакили бошчилигидаги махсус комиссия томонидан амалга оширилади.
15. Анорганик кислота ва ишқорлар ишлатиладиган ишлаб чиқариш цехлари, участкалари ва ташқи қурилмаларнинг хавфли зоналарида кўринарли жойларда давлат стандартларига мувофиқ тайёрланган хавфсизлик белгилари осиб қўйилади.
16. Операторларнинг иш жойларида қувурлар, блоклар ўртасидаги ва блоклар ичидаги арматуралар, назорат, ўлчов ва автоматлаштириш функционал схемалари белгиланган ишлаб чиқариш технологик схемаси осиб қўйилади. Аппаратлар (идишлар) цех технологик схемасида, лойиҳада ва регламентда бир хил рақамланиши ва ускуналарга туширилган рақамларга тўғри келиши керак.
17. Ушбу Қоидалар жорий этиладиган ишлаб чиқаришлардан фойдаланиш билан боғлиқ ходимлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2000 йил 6 июндаги 300-сонли буйруғига мувофиқ ўрнатилган тартибда ишга қабул қилинаётганда дастлабки тиббий кўрикдан, кейин эса даврий тиббий кўриклардан ўтишади.
18. Ходимлар Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Вазирлиги 16.04.2009 йилдаги 13-3/Б-сонли «Кимё ишлаб чиқариши ходимлари учун махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситаларини бепул беришнинг Намунавий меъёрлари»га мувофиқ ўрнатилган тартибда якка тартибда ҳимояланиш воситалари билан таъминланади.
19. Анорганик кислота ва ишқорлар ишлатиладиган ташкилотларнинг ходимларини тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тартиби «Ўзкимёсаноат» ДАК корхоналари ва ташкилотларида ишловчиларни хавфсизлик техникаси бўйича инструктаждан ўтказиш, ўқитиш ва билимларини текшириш тартиби тўғрисида низом» РҲ-003-06 (16.12.2006 й.) га мувофиқ белгиланади.
20. Анорганик кислота ва ишқорлар ишлатиладиган янги қурилаётган ишлаб чиқариш объектлари селитеб зона, ҳудуднинг сейсмиклиги ҳамда бошқа табиий ва техноген омилларнинг таъсирини ҳисобга олган ҳолда қурилиш меъёрлари ва қоидалари талабларига мувофиқ жойлаштирилиши керак.
21. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2003 йил 6 октябрда тасдиқланган Тартибга мувофиқ меҳнат шароити зарарли ишларда бевосита банд бўлган ходимларга бепул сут ёки унга тенглаштирилган бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари берилиши лозим.
22. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 127-моддасига мувофиқ ходимга иш куни (смена) давомида дам олиш ва овқатланиш учун танаффус берилиши керак, бу танаффус иш вақтига киритилмайди.
Танаффус бериш вақти ва унинг аниқ муддати ички меҳнат тартиби қоидаларида, смена графикларида ёки ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан белгилаб қўйилади.
Ишлаб чиқариш шароитига кўра дам олиш ва овқатланиш учун танаффус бериш мумкин бўлмаган ишларда иш берувчи ходимга иш вақтида овқатланиб олиш имкониятини таъминлаши шарт. Бундай ишларнинг рўйхати, овқатланиш тартиби ва жойи ички меҳнат тартиби қоидаларида белгилаб қўйилади.
II боб. Технологик ускуналар, қувурлар ва арматуралар
23. Анорганик кислота ва ишқорлар ишлатиладиган ишлаб чиқариш объектларида қўлланиладиган техник қурилмалар учун улардан фойдаланишнинг конкрет шароитларини ҳисобга олган ҳолда хизмат муддати (ресурс) белгиланади. Хизмат муддати тўғрисидаги маълумотлар фойдаланиш ҳужжатларида кўрсатилади.
24. Ишлаб чиқариш ускуналарининг ҳар қайси тури учун номенклатураси давлат стандартларида келтирилган фойдаланиш ҳужжатлари тўплами расмийлаштирилади.
25. Кислота ва ишқорлар учун қувурларни тайёрлаш, монтаж қилиш ва улардан фойдаланиш ҚМҚ 3.05.05 «Технологик ускуналар ва технологик қувурлар» талабларига мувофиқ олиб борилиши лозим.
26. Фойдаланиш шароитларига кўра максимал йўл қўйиладиган лойиҳа параметрларидан ортиқ босим юзага келиши мумкин бўлган кислоталар ва ишқорлар учун мўлжалланган технологик ускуналар ва қувурлар босимнинг йўл қўйиладиган қийматдан ошишидан ҳимоялайдиган сақловчи қурилмалар билан жиҳозланиши керак.
27. Босимнинг ошиб кетишидан сақловчи қурилмалар уларнинг соз ҳолатини назорат қилиш имкониятини таъминлаган ҳолда анорганик кислота ва (ёки) ишқорларнинг коррозиявий таъсиридан ҳимояланган бўлиши керак.
28. Сақловчи қурилмаларнинг ўтказиш қобилияти ГОСТ 12.2.085 (1-илова) талабларига мувофиқ ҳисоблаб чиқилади.
29. Ускуналарда ўрнатилган сақловчи қурилмалар ишлаб кетганда хизмат кўрсатувчи ходимларнинг шикастланиш эҳтимолини, кислота ва ишқорларнинг иш ҳудудига ва атроф-муҳитга тушишини олди олинган бўлиши керак. Сақловчи клапанлардан чиқадиган кислота ва ишқорлар махсус идишларга туширилади.
30. Кислота ва ишқорларни сақлаш учун мўлжалланган идишларни бўшатиш усуллари ва қуйиш узелларининг тузилиши лойиҳачи томонидан белгиланади.
31. Суюқ кислота ёки ишқорларни сақлаш учун мўлжалланган идишли ускуналар (ҳажми 1 m3 ва ундан ортиқ бўлган резервуарлар, йиғгичлар)да пастки қуйиш қувурлари иккита қулфлаш қурилмаси билан жиҳозланиши, улардан бири бевосита идиш штуцерига уланган бўлиши керак.
Лойиҳа бўйича ўрнатилган узоқдан туриб бошқариладиган қулфлаш ва (ёки) ажратиш қурилмаларининг ишга тушиш даври 120 секунддан ошмаслиги керак.
32. 45°С дан ортиқ қизийдиган хона ичидаги ва 60°С дан ортиқ қизийдиган хона ташқарисида жойлашган қувурларнинг ташқи юзалари иссиқликни кам ўтказадиган ва ёнмайдиган материаллар ёрдамида изоляцияланиши керак. Иссиқ қувурлардаги иссиқлик изоляциясининг созлиги ва тозалиги мунтазам назорат қилиниши лозим. Ускуналарнинг иссиқлик изоляцияси, агар у зарур бўлса, қурилиш меъёрлари ва қоидалари талабларини ҳисобга олган ҳолда лойиҳа бўйича бажарилади.
33. Кислота ва ишқорлар учун мўлжалланган технологик ускуналар ва қувурлар учун уларнинг ишчи муҳитга нисбатан коррозиявий чидамлилигини таъминловчи материаллар ишлатилиши лозим. Қувурларни тайёрлаш учун асосан пайвандлаб уланган чоксиз углеродли пўлат қувурлар ишлатилиши лозим. Фланецли уланмалар сони минимал бўлиши керак. Фланецли уланмаларни арматура ўрнатиладиган ёки қувурлар аппаратларга уланадиган жойларда, шунингдек фойдаланиш шароитларига кўра қувурларни тозалаш ва таъмирлаш учун вақти-вақти билан қисмларга ажратиш талаб этиладиган участкаларда қўллаш рухсат этилади. Қуйиш қурилмалари ва ечиб олинадиган участкалар ҳам уларнинг агрессив муҳит таъсирига нисбатан чидамлилигини таъминловчи материаллардан тайёрланиши керак. Асосланган ҳолларда нометалл материаллардан тайёрланган қувурларни ўтказиш рухсат этилади.
34. Пўлат қувурларни монтаж қилишда лойиҳа-конструкторлик ва меъёрий-техник ҳужжатларга мувофиқ тайёрланган намунавий фасон элементлар ишлатилиши лозим.
Отводлар махсус станокларда букиш усули ёрдамида тайёрланганда уларнинг эгрилик радиуси камида қувур диаметрининг уч баробари миқдорида бўлиши керак.
35. Эстакадаларда ўтказиладиган кислота ва ишқорларни ташиш учун мўлжалланган қувурлар механик шикастланишлардан ҳимояланган бўлиши керак.
Жумладан:
а) тушаётган предметлардан (қувурлар устида кўтариш қурилмалари ва осон тушадиган бостирмаларни жойлаштириш рухсат этилмайди);
б) транспорт воситалари зарбларидан, бунинг учун қувур хавфли участкалардан узоқроқда жойлаштирилади ёки тўсиқлар билан ажратилади;
в) ҳар хил қувурлар кўп ярусда ўтказилганда кислота ва ишқор қувурлари энг пастки ярусларда жойлаштирилиши лозим.
36. Корхоналарнинг ҳудудлари ташқарисидан ўтказиладиган заводлар ўртасидаги кислота ва ишқор қувурлари учун уларнинг ҳар иккала томонидан камида 2 метр кенгликда қўриқланадиган зона кўзда тутилиши керак. Бундай зоналар чегарасида қувурдан фойдаланувчи ташкилотнинг розилиги ва назоратисиз ишларни бажариш рухсат этилмайди.
37. Кислота ва ишқор қувурларининг фланецли уланмаларида ҳимоя кожухлари бўлиши керак. Қувурлар темир йўл ва автомобиль йўлларини кесиб ўтган жойларда, эшик туйнуклари устида, шунингдек дераза ва балконларнинг устида ва остида, иш майдончалари, цехларнинг ичидаги ва корхона ҳудудидаги хизмат кўрсатувчи ходимларнинг асосий ўтиш жойлари ва транспорт ўтиш йўллари устида арматуралар, компенсаторлар, дренаж қурилмалари, фланецли ва резьбали уланмаларни жойлаштириш рухсат этилмайди.
38. Кислота ва ишқор қувурларининг фланецли уланмаларини зичлаш учун қистирма материаллари ташиладиган муҳитнинг физик-кимёвий таркиби ва унинг ишчи параметрларига қараб танланади.
39. Кислота ва ишқор қувурларида меъёрий-техник ҳужжатлар талабларига мувофиқ герметик қулфлаш арматураси қўлланилиши керак. Арматуранинг конструкциявий материаллари ташиладиган муҳитга нисбатан чидамлилик ва арматурадан муҳит параметрларининг йўл қўйиладиган диапазонида ишончли фойдаланишни таъминлаш шароитларидан келиб чиққан ҳолда танланади.
40. Қулфлаш арматуралари уларга хизмат кўрсатиш қулай бўлган жойларда ўрнатилиши керак.
41. Кислота ва ишқор қувурларини кислота ва ишқорлардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган биноларнинг ташқи деворларидан ва ёрдамчи, маъмурий ва маиший хоналар орқали ўтказиш рухсат этилмайди. Темир йўл ва автомобиль йўллари, пиёдаларнинг ўтиш жойлари билан кесишган жойларда қувурлар тарнов ичига олиниши, оққан кислота ва ишқорлар лойиҳада белгиланган хавфсиз жойга чиқарилиши керак.
42. Кислота ва ишқорлар ташиладиган қувурларга бошқа қувурлар (пайвандламасдан маҳкамланадиган иссиқлик йўлдошларидан ташқари) маҳкамланмаслиги керак.
43. Кислота ва ишқорлар қувурлар орқали ташилганда уларнинг қотиб (кристаллашиб) қолишини олдини олиш учун ташқи қувурларнинг иссиқлик йўлдоши ва иссиқлик изоляцияси билан ўтказилиши кўзда тутилиши керак.
44. Кислота ва ишқор қувурларини ўтказишда уларнинг энг кам узунликда бўлиши таъминланиши, осилиб қолиши ва тўхтаб қоладиган жойларнинг юзага келишига йўл қўйилмаслиги керак.
45. Кислота ва ишқор қувурлари улардаги суюқлик технологик идиш ёки махсус бакларга тўлиқ оқиб тушишини таъминловчи нишабликда ўтказилиши лозим.
46. Кислота ва ишқор қувурлари учун лойиҳада белгиланадиган уларни ювиш, буғ ёрдамида тозалаш, вакуумлаш ва сиқилган, шу жумладан қуритилган, ҳаво ёки азот ёрдамида тозалаш имконияти кўзда тутилиши лозим.
47. Кислота ва ишқор қувурларида бутун қувурни ёки унинг алоҳида участкаларини қувурларда тиқинлар ўрнатиш ва уларни бўшатиш, ювиш, ҳаво билан тозалаш ва мустаҳкамлик ва герметиклик бўйича синовдан ўтказиш учун ишлаб турган технологик тизимлардан узиб қўйиш имкониятини таъминловчи қулфлаш арматуралари ўрнатилади.
48. Технологик ускуналар ва қувурлар аппаратлар ва уларнинг элементларига хизмат кўрсатиш, уларни таъмирлаш ва алмаштириш қулайлиги ва хавфсизлигини ҳисобга олган ҳолда жойлаштирилиши керак.
49. Қувурларда ГОСТ 14202 талабларига мувофиқ танитиш бўёғи, огоҳлантирувчи белгилар ва тамғалаш шитлари бўлиши керак.
50. Кислота ва ишқор қувурлари мустаҳкамлиги ва зичлиги бўйича меъёрий-техник ҳужжатлар талабларига мувофиқ гидравлик ёки пневматик босим ёрдамида текширилади.
51. Фойдаланишга киритилишидан олдин кислота ва ишқорлар учун мўлжалланган қувурлар ва арматураларнинг герметиклиги меъёрий-техник ҳужжатлар талабларига мувофиқ ишчи босимда текширилиши керак.
52. Кислота ва ишқор қувурлари, қулфлаш арматуралари ва сақловчи клапанларни тафтиш қилиш ҳажмлари ва муддатлари меъёрий-техник ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлиши ва техник ҳужжатларда кўрсатилиши керак.
53. Ускуна ва қувурларни фойдаланишга киритишдан ва таъмирлаш учун тўхтатишдан олдин текшириш ва тайёрлаш тартиби ташкилотнинг техник раҳбари томонидан тасдиқланган махсус йўриқномаларга мувофиқ белгиланади.
III боб. Технологик жараёнларнинг назорат қилиш, бошқариш, сигнализация ва аварияга қарши автоматик ҳимоя тизимлари
54. Кислота ва ишқорлар ишлатиладиган технологик жараёнларни назорат қилиш ва бошқариш бошқарув хонасида жойлашган оператор иш жойидан туриб амалга оширилиши, бунда жараён хавфсизлигини белгилаб берувчи технологик параметрларни назорат қилиш ва уларни бошқариш, аварияолди ва авария вазиятлари сигнализацияси воситаларини ускуна жойлашган жойда ва оператор (хонасида) ҳам ўрнатилиши керак.
55. Технологик параметрлар (сарф, босим, ҳарорат)ни ўлчаш ва тартибга солиш ишчи муҳитда коррозияга чидамли ёки унинг таъсиридан ҳимояланган техник қурилмалар ёрдамида амалга оширилади.
56. Ўрнатилган тартибда аттестациядан ўтказилмаган, шунингдек қиёслаш муддати ўтган назорат-ўлчов асбоблари ва автоматлаштириш воситаларидан фойдаланиш рухсат этилмайди.
57. Ўлчаш, автоматизация воситаларига техник хизмат кўрсатилиши, бош муҳандис (техник раҳбар) тасдиқлаган, техник хизмат кўрсатилиши бўйича мажбурий ишлар рўйхатига асосан амалга оширилади.
Техник хизмат кўрсатилишида олиб борилаётган барча ишлар ҳақида тезкор (оператив) журналга ёзиш амалга оширилади.
Назорат қилиш, бошқариш, сигнализация ва аварияга қарши ҳимоя тизимлари носоз ёки ўчирилган технологик жараёнларни олиб бориш ва ускуналарни ишлатиш рухсат этилмайди.
Истисно ҳолларда, узлуксиз жараёнлар учун ташкилот техник раҳбарининг ёзма рухсатномаси билан айрим параметр бўйича ҳимояни фақат кундузги сменада қисқа муддатда ўчириб қўйиш рухсат этилади. Бунда технологик жараён ва ишларни бажариш хавфсизлигини таъминловчи ташкилий-техник тадбирлар ва ишларни ташкил этиш лойиҳаси ишлаб чиқилади. Узиб қўйиш давомийлиги ишларни ташкил этиш лойиҳасида белгиланади.
Бундай ҳолларда аварияолди сигнализациясини узиб қўйиш рухсат этилмайди.
Технологик жараёнларни автоматик бошқариш тизимларида қўлда деблокировка қилиш рухсат этилмайди.
58. Кислота ва ишқорлар сақланадиган идишлар чегаравий сатҳ қийматлари сигнализациясига эга суюқликларнинг сатҳини ўлчаш, назорат қилиш ва тартибга солиш воситалари ва белгиланган чегаравий сатҳга етганда уларни идишга узатилишини автоматик тарзда узиб қўядиган воситалар ёки суюқликнинг ортиқча қуйилишига йўл қўймайдиган бошқа воситалар билан жиҳозланган бўлиши керак.
59. Кислота ва ишқорлар ишлатиладиган ишлар олиб бориладиган хоналарда ҳавонинг ҳолатини мунтазам назорат қилиш йўлга қўйилган бўлиши керак. Фойдаланиш шароитларига кўра кучли таъсир кўрсатадиган кислота ва ишқор буғлари ажралиб чиқадиган хоналарда йўл қўйиладиган чегаравий концентрация (ЧЙҚК) меъёрдан ошганлигини билдирувчи сигнализация билан бирга уларнинг ҳаводаги миқдорини автоматик назорат қилиш таъминланган бўлиши керак. Кўрсатилган хоналарда ЧЙҚК меъёрдан ошиб кетганда қуйидагилар ишга тушиши керак:
а) бошқарув хонасида ва жойда ёруғлик ва товуш сигналлари;
б) зарур ҳолларда атмосферага чиқариладиган зарарли моддаларни ютувчи авариявий тизим билан блокировка қилинган авария вентиляцияси.
60. Фойдаланиш шароитларига кўра ишчи ҳудуд ҳавосига кучли таъсир кўрсатадиган кислота ва ишқор буғлари ажралиб чиқиши мумкин бўлган очиқ майдончаларда жойлашган омборхоналарда, қуйиш-тушириш пунктларида ЧЙҚК меъёрдан ошганлигини билдирувчи сигнализацияли автоматик назорат кўзда тутилиши лозим. Кўрсатилган жойларда ЧЙҚК меъёрдан ошиб кетганда бошқарув хонасида ва жойда ёруғлик ва товуш сигналлари ишга тушиши керак. Бунда барча газланганлик ҳолатлари асбоблар ёрдамида қайд этилиши керак. Датчикларнинг сезувчанлик чегараси, уларнинг сони ва жойлашиши лойиҳада белгиланади ва асосланади.
61. Ишлаб чиқариш хоналари, кислота ва ишқорлар ишлатиладиган жойлар икки тарафлама баланд овозли ва (ёки) телефон алоқаси билан таъминланган бўлиши керак.
IV боб. Кислота ва ишқорларни сақлаш
62. Белгиланган мақсадига кўра кислота ва ишқор омборлари қуйидаги турларга ажратилади:
а) кислота ва ишқорларни вагон-цистерналарда оладиган истеъмолчи ташкилотларда кислота ва ишқорларнинг резервуарлардаги сарф омборлари;
б) ташкилотнинг кислота ва ишқорлар етказиб бериладиган вақтлар оралиғидаги жорий эҳтиёжлари учун зарур миқдорларда сақлаш учун мўлжалланган кислота ва ишқорларнинг таралардаги сарф омборлари.
63. Корхона ёки ташкилот ҳудудида бир вақтда сақланадиган суюқ кислота ва ишқорларнинг миқдори минимал бўлиши ва лойиҳада асосланиши керак. Корхона ёки истеъмолчи ташкилот учун суюқ кислота ва ишқорларнинг йўл қўйиладиган миқдори ҳар қайси истеъмолчининг 30 суткалик эҳтиёжи миқдоридан ошмаслиги керак.
Республиканинг узоқ туманларида жойлашган корхоналар, шунингдек кислота ва ишқорлар вагонларда етказиб бериладиган истеъмолчилар учун сақланадиган захира миқдорларининг «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси билан келишилган ҳолда лойиҳада асосланган оширилиши рухсат этилади.
64. Тўкилган кислотанинг бир қисми қисқа муддат (1 — 3 минут) да атмосферага ўтиши натижасида булут (бирламчи булут) юзага келиши мумкин бўлган концентрацияланган кислоталар сақланадиган омборлар учун ўрнатилган тартибда тасдиқланган кимёвий хавфли объектлар ва транспортда содир бўлган авария (бузилиш)лар чоғида кучли таъсир кўрсатувчи заҳарли моддалар билан зарарланиш кўламини башоратлаш услубиёти бўйича хавфли ҳудуд радиуси ҳисоблаб чиқилади. Бирламчи кислота булути ҳосил бўлиши эҳтимоли ишлаб чиқаришда ишлатиладиган кислоталарнинг хоссалари асосида омбор лойиҳачиси томонидан белгиланади, ишлаб турган омборлар учун эса буни лойиҳани ишлаб чиққан ташкилот ёки тегишли ихтисосдаги экспертиза ташкилоти билан келишилган ҳолда корхоналарнинг ўзи белгилайди.
Ҳисобий хавфли ҳудуд радиуси чегарасида турар жойлар, маданий-маиший мақсадлардаги объектларни жойлаштириш рухсат этилмайди.
65. Бирламчи булут ҳосил қилиши мумкин бўлган кислота омборлари ҳудудида унинг ҳар қандай нуқтасидан кўриниб турадиган шамол йўналишини кўрсаткич ўрнатилган, газланганлик устидан автоматик назорат ва авариявий суюқлик чиқиши тўғрисида билдирувчи сигнализация билан таъминланган бўлиши керак.
66. Кислота ва ишқорлар омбори ҳудудида омборнинг ишлаб чиқариш фаолиятига бевосита алоқаси бўлмаган объектларни жойлаштириш, бегона шахсларнинг бўлиши рухсат этилмайди.
67. Кислота ва ишқорлар омборидан корхонанинг суюқ кислота ва ишқорлар истеъмоли билан боғлиқ бўлмаган ишлаб чиқариш ва ёрдамчи объектларигача минимал масофа қурилиш меъёрлари ва қоидаларининг саноат корхоналари бош режаларига қўйиладиган талабларига мувофиқ ва хавфли ҳудуд радиусини ҳисобга олган ҳолда белгиланади. Ҳисобий хавфли ҳудуд радиусида жойлашган ишлаб чиқариш объектлари хавфли вазиятлар юзага келганлиги тўғрисида хабар берувчи тизим билан жиҳозланган бўлиши, ходимлар эса тегишли якка тартибда ҳимояланиш воситалари билан таъминланиши керак.
68. Бирламчи кислота булути юзага келиши эҳтимоли бўлган янги лойиҳаланаётган кислота омборлари бошқа бино ва иншоотларга нисбатан пастроқ жойларда ва энг яқин жойлашган аҳоли пунктларига нисбатан асосий шамол йўналишларининг шамол эсадиган томонидан жойлаштирилиши керак.
69. Кислоталарни сақлаш учун мўлжалланган пўлат омбор сарф идишлари уларга нам ҳаво ва намлик тушишига йўл қўймайдиган воситалар (қурилмалар) билан таъминланган бўлиши керак.
70. Пойдеворларда ёки томёпмаларда ўрнатиладиган кислота ва ишқорлар ишлатиладиган технологик аппаратлар сиғими авария содир бўлганда максимал идишли битта аппаратдаги суюқлик учун етарли бўлган суюқликни ўтказмайдиган ва коррозияга чидамли поддонларда ёки бортли майдончаларда жойлаштирилиши керак. Ҳар қайси резервуарлар гуруҳининг ҳимоя тўсиғи баландлиги тўкилган суюқликнинг ҳисобий ҳажми сатҳидан 0,2 m баланд бўлиши керак.
Поддонлар ва бортли майдончалар авария оқибатида тўкилган суюқликни четга чиқариш ва кейинчалик нейтраллаш учун стационар ёки кўчма қурилмалар билан жиҳозланган бўлиши керак. Ташкилотнинг махсус канализациясига тушириш қурилмаси бўлмаган очиқ омбор поддонлари қўшимча тарзда ёғин-сочинлардан ҳимояланган бўлиши керак.
71. Кислота ва ишқорлар резервуарларда сақланадиган омборлар учун суюқликларни ҳар бир резервуардан бошқа резервуарларга, махсус авария тизимларига ёки материали эвакуация қилинадиган маҳсулотга нисбатан коррозияга чидамли технологик қурилма ускуналарига бўшатиш имконияти таъминланиши керак. Барча ҳолатлар учун авариявий эвакуация тартиби ва шартлари авариявий вазиятларни локаллаштириш ва бартараф этиш режаси (АВЛБР)да белгиланган бўлиши керак.
72. Кислота ва ишқорларни ишлатиш ва сақлаш учун мўлжалланган ишлаб чиқариш хоналари ҚМҚ 2.04.05 «Иситиш, вентиляция ва конденсациялаш» га мувофиқ умумий ҳаво алмашинув вентиляцияси билан жиҳозланган бўлиши керак. Кислота ва ишқорлар тараларда сақланадиган (доимий иш жойларисиз) хоналарга кириш жойларида хонада газланганлик даражасининг ошганлигини билдирувчи ёруғлик сигнализацияси ва авариявий вентиляцияси қўшиш қурилмаси кўзда тутилиши лозим.
V боб. Технологик ускуналар, қувурлар ва арматураларга техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш
73. Улардан фойдаланишнинг конкрет шароитларини ҳисобга олган ҳолда техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби «Ускуналарга техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш тизими» ва «Таъмирлаш ишларини бехатар олиб бориш тартиби тўғрисида намунавий йўриқнома» талабларига мувофиқ белгиланади.
74. Ускуналарни таъмирлашга тайёрлаш ва таъмирлаш ишларини ўтказиш билан боғлиқ очиқ олов ёрдамида бажариладиган таъмирлаш ишлари «Портлаш-ёнғин хавфи бўлган объектларда олов билан олиб бориладиган ишларни бажариш хавфсизлиги бўйича намунавий йўриқнома» талабларига мувофиқ амалга оширилиши керак.
75. Идишлар, қудуқларнинг ичида бажариладиган ишлар газ хавфи бўлган ишлар ҳисобланади ва «Газ хавфи бўлган ишларни хавфсиз бажаришни ташкил этиш бўйича намунавий йўриқнома» талабларига риоя қилган ҳолда ҳарбийлаштирилган газ-қутқарув хизмати назорати остида бажарилиши керак.
76. Технологик ускуналар, қувур ва арматуралар таъмирлашга техник ходимлар томонидан тайёрланади ва ўрнатилган тартибда таъмирлаш ишлари раҳбарига топширилади.
77. Юк кўтариш кранлари ва юкни ушлаш мосламалари ишлатиладиган таъмирлаш қурилиш-монтаж ишлари «Юк кўтариш кранларининг тузилиши ва улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидалари» талабларига мувофиқ бажарилиши керак.
78. Таъмирлаш ишларини бажариш пайтида хавф юзага келадиган жойларда огоҳлантирувчи плакатлар осиб қўйилиши, хона ичидаги таъмирлаш ҳудудига ускуна ва материалларни узатиш учун мўлжалланган туйнуклар тўсилиши керак.
79. Кислота ва ишқорлар муҳитида ишлаб чиқарувчи завод томонидан белгиланган меъёрий муддатдан ортиқ ишлаган техник қурилмалардан фойдаланишга улар ўрнатилган тартибда техник диагностикадан ўтказилгандан ва қолдик ресурс аниқлангандан кейингина рухсат этилади.
80. Қувур деворларининг қалинлиги бузмайдиган назорат усули ёрдамида аниқланиши лозим. Бузмайдиган назорат усулини қўллаш қийин ёки имкони бўлмаган жойларда қувур деворларининг қалинлигини бошқа усуллар ёрдамида аниқлаш рухсат этилади.
81. Қувурларни тафтиш қилиш ҳажмлари ва даврийлиги меъёрий-техник ҳужжатлар талабларига мувофиқ белгиланади ва техник ҳужжатларда кўрсатилади.
82. Агар таъмирлаш жараёнида меъёрий-техник ҳужжатларнинг барча талабларига риоя қилинган бўлса; техник параметр кўрсаткичлари, ишончлилик кўрсаткичлари паспорт маълумотларига тўғри келса; ушбу ускуна учун белгиланган иш режими таъминланса, таъмирланган ускунадан уни қабул қилиб олиш далолатномаси икки томонлама имзоланиб, ускуна ва коммуникацияларни ишга тушириш учун топшириқ олингандан кейин фойдаланишга рухсат этилади.
VI боб. Якка тартибда ҳимояланиш воситалари
83. Анорганик суюқ кислота ва ишқорлар билан боғлиқ ишлар ташкилот ходимларига ўрнатилган тартибда бериладиган якка тартибда ҳимояланиш воситалари қўллаган ҳолда бажарилиши керак.
84. Ишчиларга якка тартибда фойдаланиш учун бериладиган якка тартибда ҳимояланиш воситалари иш вақтида уларнинг иш жойларида бўлиши керак. Иш пайтида қўлланиладиган махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситалари рўйхати бажариладиган ишларнинг конкрет шароитлари ва ўзига хос жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда ҳар қайси иш жойи бўйича меҳнатни муҳофаза қилишга доир йўриқномаларда келтирилган бўлиши керак.
Махсус кийим ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситаларини корхонадан ташқарига олиб чиқиш тақиқланади.
85. Нафас органларининг якка тартибда ҳимояланиш воситалари (НОЯТҲВ) хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларининг ишловчиларга таъсирини олдини олиш ёки камайтириш учун қўлланилади. Улар ГОСТ 12.4.01 талабларига жавоб бериши ва юқори даражадаги ҳимоя самарадорлигини ва қулайликни таъминлаши, меҳнат фаолияти учун энг оптимал шароитларни яратиб бериши керак.
86. Қўлларни кислота ва ишқорларнинг таъсиридан ҳимоялаш учун ҳимоя-профилактика сургилари, пасталар, кремлар, ФС 42-1411 бўйича ИЭР-2 пастаси ишлатилиши керак.
87. Якка тартибда ҳимояланиш воситаларидан узоқ вақт соз ҳолатда фойдаланишни таъминлаш учун улар пухта сақланиши — ювилиши, кимёвий тозаланиши, дегазацияланиши, чангсизлантириши ва таъмирланиши, бу ишлар махсус ажратилган кирхоналарда корхона ҳисобидан бажарилиши керак.
88. Иш куни тугагандан кейин ишловчилар якка тартибда ҳимояланиш воситаларини тозалашлари ва гардероб хонасидаги шкафларда қолдиришлари шарт.
Махсус пойабзал иш кунининг охирида тозаланиши ва яхшилаб артилиши керак. Гардероб хонасига кириш жойида пойабзални тозалаш қурилмаси бўлиши керак.
Кўзойнакларнинг ойнаси, гардиши ва корпуси вақти-вақти билан илиқ сувда совунлаб ювилиши ва юмшоқ салфетка билан қуригунча артилиши керак.
Нафас органларининг якка тартибда ҳимояланиш воситаларига НОЯТҲМдан фойдаланиш бўйича йўриқномада кўрсатилган тартибда қаралади.
Фойдаланишда бўлган противогазлар ҳар ўн кунда бир марта дезинфекция қилиниши лозим. Бошқа шахсларга бериладиган противогазлар ҳам дезинфекция қилиниши керак. Дезинфекция шлем-маскани формалин сувдаги 1 — 3%-ли эритмаси, марганец-кислотали калийнинг 1 — 3%-ли эритмаси ёки этил спирти билан артиш орқали бажарилади. Дезинфекция қилингандан кейин ҳидни йўқотиш учун шлем-маскани қуритиш керак.
89. Ишлаб чиқариш хоналарида, кислота ва ишқор омборларида, кислота ва ишқорлар билан ишланадиган жойларда якка тартибда ҳимояланиш воситаларининг авариявий тўплами, шунингдек авария вазиятини локаллаштириш ва авария вазиятларида жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш воситалари (ўз-ўзига хизмат кўрсатиш души ёки ванна, ўз-ўзига хизмат кўрсатиш раковинаси ва ҳ.) бўлиши керак
VII боб. Шахсий гигиена қоидалари. Санитария-маиший хоналарга қўйиладиган талаблар
90. Анорганик кислота ва ишқорлар ишлатиладиган ишлаб чиқаришларда қуйидагилар тақиқланади:
махсус кийимсиз ва якка тартибда ҳимояланиш воситаларисиз ишлаш;
касал ҳолда ва чарчоқ ҳолатида кислота ва ишқорлар билан ишлаш;
ишчи хоналарда озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш, овқат тайёрлаш ёки овқатланиш;
иш жойларида чекиш;
спиртли ичимликлар истеъмол қилиш.
91. Барча ишчи хоналарда кўринадиган жойларда бахтсиз ҳодисалар содир бўлганда зарур материаллар тўпламига ва биринчи ёрдам кўрсатиш учун дори-дармонларга эга аптечкалар, шунингдек нейтралловчи моддалар бўлиши керак.
92. Ишлаб чиқариш хоналарининг ишчи ҳудудидаги ҳарорат, нисбий намлик, ҳавонинг ҳаракатланиш тезлиги, шовқин ва вибрациянинг йўл қўйиладиган меъёрлари ўртача оғир (П-а, П-б) тоифага мансуб ишлар учун:




II-a

II-б

Совуқ даврдаги ҳарорат, °С

18-20

17-19

иссиқ даврдаги ҳарорат, °С

23-25

22-24

нисбий намлик, %

40-60

40-60

ҳавонинг ҳаракатланиш тезлиги совуқ даврда, m/s

0,2

0,2

ҳавонинг ҳаракатланиш тезлиги иссиқ даврда, m/s

0,3

0,3

шовқин даражаси, dB

70

80

вибрация даражаси, dB, кўпи билан

92

92

93. Кўриб бажариладиган ишларнинг хусусиятларига қараб кислота ва ишқорлар ишлатиладиган ва сақланадиган корхоналарнинг ишлаб чиқариш ва ёрдамчи биноларини табиий ва сунъий ёритишга қўйиладиган талаблар (табиий ёритилганлик коэффициенти, меъёрланган ёритилганлик, кўзни қамаштириш кўрсаткичларининг йўл қўйиладиган бирикмалари, пульсация коэффициентлари), шунингдек корхоналар ҳудудини сунъий ёритишга қўйиладиган талаблар ҚМҚ 2.01.05 «Табиий ва сунъий ёритиш» бўйича қабул қилиниши лозим.
94. Овқатланиш учун махсус хоналар ажратилади. Сувни фақат ичимлик суви фавворачаларидан ёки газланган сув автоматидан истеъмол қилиш рухсат этилади.
95. Маиший хоналарнинг таркиби, майдони, сони ҚМҚ 2.09.04 «Корхоналарнинг маъмурий ва маиший бинолари» га мувофиқ лойиҳада белгиланади.
96. Ишлаб чиқариш биноларида иш жойларидан ҳожатхоналар, чекиш жойлари, исиниш хоналари, душлар, ичимлик сув қурилмаларигача масофа кўпи билан 75 m, ишлаб чиқариш майдончасидаги иш жойларидан эса кўпи билан 150 m қабул қилиниши лозим.
97. Гардероб, душ ва душолди, ювиниш хоналари, ҳожатхоналар, махсус кийимни қуритиш, чангсизлантириш хоналарининг деворлари ва пардеворларининг баландлиги камида 2 m бўлиши, ювиш воситалари ёрдамида қайноқ сув билан ювиш мумкин бўлган материаллардан қурилиши керак.
Кўрсатилган хоналар девор ва пардеворларининг 2 m дан баланд қисми, шунингдек шиплари сувга чидамли қоплама билан қопланган бўлиши керак.
98. Ҳар сменадан кейин ишчилар душ қабул қилишади.
VIII боб. Ёнғин хавфсизлиги
99. Анорганик кислота ва ишқорлар ишлатиладиган барча ишлаб чиқариш хоналари, омборлар ва бошқа ёрдамчи хоналар амалдаги тармоқ «Ёнғин хавфсизлиги қоидалари»га мувофиқ бирламчи ўт ўчириш воситалари ва ўт ўчириш жиҳозлари билан таъминланган бўлиши керак.
100. Ёнғинга қарши ускуналар соз ҳолатда сақланиши ва қулай жойларда жойлашган бўлиши керак. Ёнғинга қарши жиҳозлар ва ускуналардан ўт ўчириш билан боғлиқ бўлмаган ишларда фойдаланиш тақиқланади.
101. Тузилмавий бўлинмаларнинг раҳбарлари қуйидагиларни бажаришлари шарт:
барча ишчилар ва муҳандис-техник ходимлар томонидан ёнғин хавфсизлиги қоидаларини ўрганилиши ва бажарилишини ташкил этиш;
ёнғин ва портлаш хавфи бўлган ишлаб чиқаришларни камайтиришга қаратилган қарорларни ишлаб чиқилиши ва тадбиқ этилишини таъминлаш;
барча бўлинмаларда ёнғинга қарши қатъий режим ўрнатиш (чекиш жойларини белгилаш ва жиҳозлаш, кислота ва ишқорларни сақлаш жойлари ва уларнинг йўл қўйиладиган бир вақтда сақлаш миқдорини белгилаш, олов билан бажариладиган ишларни олиб боришнинг аниқ тартибини белгилаш, иш тугагандан кейин хоналарни кўздан кечириш ва бекитиш тартибини белгилаш) ва унинг бажарилишини мунтазам назорат қилиш;
ёнғин хавфсизлигини таъминлаш учун масъул шахсларни тайинлаш;
ёнғинга қарши инструктаж ўтказиш ва ёнғин-техник минимуми бўйича машғулотларни ташкил этиш.
102. Ходимлар:
ёнғин хавфсизлиги қоидаларини билишлари ва бажаришлари, ишлатиладиган муҳитларнинг ёнғин-портлаш хавфи ва заҳарли хусусиятларини билишлари;
ўт ўчириш воситалари жойлашган жойларни билишлари, уларнинг мавжудлиги ва созлигини назорат қилишлари, улардан фойдаланишни билишлари;
ёнғин чиқишига олиб келадиган хатти-ҳаракатларга йўл қўймасликлари керак.
103. Чекиш рухсат этилган жойларда тегишли плакатлар осиб қўйилган бўлиши керак. Чекиш жойлари «Ёнғин хавфсизлиги қоидалари» га мувофиқ жиҳозланиши керак.
104. Ишлаб чиқариш хоналарида ёнғин ўчоғи юзага келганда зудлик билан вентиляция ўчирилиши, ҳарбийлаштирилган ўт ўчириш қисмига хабар берилиши ва ёнғин ўчоғини бартараф этишга киришилиши лозим.
105. Барча ёнғин чиқиш ҳолатлари тўғрисида корхона раҳбарига зудлик билан хабар берилиши керак.
106. Маиший хоналарда ёнғинни ўчириш учун стволлар ва шланглар билан жиҳозланган ўт ўчириш кранлари ўрнатилган бўлиши керак.
107. Ўт ўчириш командасини фавқулодда чақириш учун автоматик ёнғин билдиргичлари ўрнатилиши лозим.
Телефон алоқасининг ҳолати, автоматик ёнғин билдиргичларининг ҳолати сменани қабул қилиш пайтида текширилиши керак.
108. Ўт ўчириш ускуналарига, ўт ўчириш гидрантларига, сув ҳавзаларига бориш йўллари доим очиқ бўлиши, тунда ёритилиши, қишда қор ва муздан тозаланиши керак.
109. Ҳудудда ўтиш йўлларининг қисқарган жойларида ва оператив ўт ўчириш режаси бўйича ўт ўчириш техникаси жойлаштирилган жойларда автотранспорт воситалари ва бошқа механизмларнинг туришига йўл қўймайдиган тегишли йўл белгилари ва тушунтириш ёзувлари ўрнатилган бўлиши керак.
110. Ҳудудда ахлат ва чиқиндиларни ёқиш махсус жойларда, қурилмаларда амалга оширилиши лозим. Бу мақсадларда олов ёқиш тақиқланади.
IX боб. Атроф-муҳит муҳофазаси
111. Табиий ресурсларни муҳофаза қилишнинг асосий вазифаларидан бири атмосфера ҳавосини саноат корхоналари чиқиндиларидан ифлосланишидан муҳофаза қилиш ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ атмосфера ҳавоси табиий ресурсларнинг таркибий қисми бўлиб, у умуммиллий бойлик ҳисобланади ва давлат томонидан муҳофаза қилинади. Корхоналарни ўраб турадиган ёки уларнинг яқинида жойлашган аҳоли пунктларининг атмосфера ҳавосидаги ифлослантирувчи моддалар концентрацияси амалдаги санитария меъёрлари, қоидалари ва гигиена нормативларида белгиланган миқдорлардан ошмаслиги керак.
112. Атмосфера ҳавосини саноат корхоналари чиқиндиларидан ифлосланишини олдини олишнинг асосий чора-тадбирларига чиқиндисиз ишлаб чиқариш технологияларини тадбиқ этиш, ишлаб чиқаришда технологик жараёнларни герметиклаш, зарарли чиқиндиларни йўқ қилиш ва ҳ. киради.
113. Катта миқдордаги зарарли ишлаб чиқариш чиқиндиларини ажратиб чиқариш ва ҳосил қилиш манбалари бўлган ва бундай зарарли чиқиндиларни меъёрларда кўзда тутилган даражаларгача камайтиришга доир қўшимча тадбирлар (шу жумладан махсус ҳимоя қурилмалари, санитария-техник қурилмалар, технологик ва вентиляцион чиқиндиларни тозалаш даражасини ошириш, санитария-ҳимоя ҳудудларини кенгайтириш) талаб этиладиган технологик жараёнлар ва ускуналардан фойдаланиш зарурияти техник-иқтисодий асосланган бўлиши керак.
114. Атмосфера ва сув ҳавзаларининг технологик чиқиндилар таркибидаги зарарли моддалар билан ифлосланиш эҳтимолини ҳисоблаш ва акустик ҳисоб-китоблар анорганик кислота ва ишқорлар ишлатиладиган корхонанинг технологик лойиҳаси таркибига кириши керак.
Бунда лойиҳада фойдаланиш даврида ҳисоб-китобларда қабул қилинган зарарли моддаларнинг чиқиши шароитлари таъминланадиган тадбирлар мажмуи кўзда тутилиши лозим. Атмосферага ва сув ҳавзаларига тўкаётган зарарли моддаларнинг миқдорини ўлчаш ва доимий қайд этиш қурилмаларидан ва чиқиндилар миқдорини уларни тозалашни жадаллаштириш, ишлаб чиқаришнинг технологик режимини ўзгартириш ёки бошқа тадбирлар йўли билан тартибга солиш қурилмаларидан фойдаланиш зарурияти Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг махсус кўрсатмалари билан белгиланади.
115. Ишлаб чиқариш хоналаридан умумий алмашинув вентиляцияси ёрдамида тўплайдиган қурилмалар (қувурлар, шахталар, дефлеторлар) ёки тарқатиб юборадиган қурилмалар (очиладиган чироқ туйнуклари, дераза фрамугалари ва бошқа туйнуклар) орқали таркибида зарарли ва нохуш ҳидли моддалар бўлган ҳавони атмосферага чиқариш ва бу моддаларни тарқатиб юбориш ҳисоб-китоблари уларнинг ҳаводаги концентрациялари аҳоли пунктларида зарарли моддаларнинг ЧЙҚК учун санитария меъёрларида кўрсатилган максимал бир марталик миқдордан ошмаслиги керак.
116. Ифлосланиш даражаси белгиланган меъёрлардан ортиқ бўлган ҳудудларда атмосферани ифлослантириш манбаи бўлган корхоналардан фойдаланиш тақиқланади. Бундай ҳудудларда ишлаб турган объектларни реконструкция қилиш, кенгайтириш ва техник қайта жиҳозлаш уларда атмосферага чиқарилаётган чиқиндилар, ривожланиш истиқболини ҳисобга олган ҳолда, чегаравий йўл қўйиладиган чиқиндилар (ЧЙҚЧ) миқдоригача камайтирилганда рухсат этилади.
117. Фаолияти атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар чиқариш билан боғлиқ бўлган корхоналар, ишлаб чиқаришларнинг раҳбарлари Ўзбекистон Республикасининг «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ қуйидагиларни бажаришга мажбурдирлар:
табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва санитария назорати органлари билан келишилган ҳолда ифлослантирувчи моддалар чиқаришни камайтириш, чиқиндиларни тозалаш иншоотлари, ускуналари ва аппаратларининг узлуксиз самарали ишлашини таъминлаш, уларни соз ҳолатда сақлаш ва уларнинг устидан назорат қилишга қаратилган ташкилий-техник ва бошқа тадбирлар режаларини ишлаб чиқиш;
атмосферага чиқарилаётган ифлослантирувчи моддалар миқдори ва таркибини ҳисобга олиш ва мунтазам назорат қилиш;
атмосферани ифлослантирувчи моддаларнинг чегаравий йўл қўйиладиган чиқиндилари (ЧЙҚЧ)ни ишлаб чиқиш ва уларни ўз вақтида ўрнатилган тартибда келишишни таъминлаш;
селитеб ҳудудлар атмосфера ҳавосининг ифлосланиши устидан назоратни таъминлаш. Ифлослантирувчи моддалар рўйхати, намуна олиш даврийлиги ва нуқталари Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органлари ва санитария-эпидемиология хизмати билан келишилиши керак; атмосфера ҳавоси ва бошқа атроф-муҳит объектларининг ҳолати устидан кузатувлар, мулкчилик шаклидан қатъий назар, фаолияти атмосфера ҳавосининг ҳолатининг ёмонлашишига олиб келиши мумкин бўлган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар томонидан амалга оширилади;
технологик жараён ёки ускуналардаги барча ўзгартиришлар (ишлаб чиқариш қувватини ошириш, ишлаб чиқариш жараёнларини жадаллаштириш ва бошқа тасдиқланган лойиҳадан четга чиқишлар)ни Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органлари ва санитария-эпидемиология хизмати билан келишиш;
атмосфера ҳавосига зарарли аралашмаларнинг бирваракайига чиқиши ҳолатлари тўғрисида Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва санитария назорати органларига хабар бериш, шунга ўхшаш вазиятларнинг олдини олишга доир тадбирлар ишлаб чиқиш.
118. Бир вақтнинг ўзида газ-чанг тутиб қолувчи қурилмаларни реконструкция қилмасдан туриб, чиқадиган газлар ёки уларнинг таркибидаги зарарли моддалар концентрациялари ҳажмининг ошиши билан боғлиқ технологик агрегатлар унумдорлигини ошириш тақиқланади.
119. Замонавий воситалар ёрдамида чиқиндиларнинг чегаравий йўл қўйиладиган миқдорларига эришиш имконияти бўлмаган ҳолларда технологик жараённи ўзгартириш ёки ишлаб чиқариш қувватини қисқартириш йўли билан бундай чиқиндиларни камайтириш ёки батамом йўқ қилиш чора-тадбирлари ва уларни бажаришнинг аниқ муддатлари кўзда тутилиши керак.
120. Атмосфера ҳавосини ифлосланиши хавфи бўлган барча манбалардан чиқаётган саноат чиқиндилари устидан доимий назорат, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва санитария назорати органларидан ташқари, корхоналарнинг ўз кучи ва маблағлари билан ҳам амалга оширилади. Шу мақсадда корхонада замонавий кимёвий ва физик-кимёвий таҳлил воситалари билан жиҳозланган махсус лабораториялар бўлиши керак.
Намуна олиш нуқталари ва даврийлиги хавфсизлик техникаси бўлими томонидан режалаштирилиши, Давлат санитария-эпидемиология назорати органлари билан келишилиши ва корхонанинг бош муҳандиси томонидан тасдиқланиши керак.
121. Сув ҳавзаларининг қўриқланиши ва сув манбаларидан фойдаланиш. Ўзбекистон Республикасининг «Сув ва сувдан фойдаланиш ҳақида»ги Қонунига мувофиқ амалга оширилади.
122. Саноат оқова сувларини зарарсизлантириш барча корхоналар учун мажбурий ҳисобланади. Санитария-маиший мақсадларда фойдаланиш учун мўлжалланган сув ҳавзалари сувларидаги зарарли моддалар концентрацияси амалдаги санитария меъёрлари ва қоидаларида кўрсатилган миқдорлардан ошмаслиги керак.
123. Сув объектлари ва жой рельефига қуйидагиларни чиқариш тақиқланади:
таркибида чегаравий йўл қўйиладиган концентрациялари (ЧЙҚК) ёки тахминий йўл қўйиладиган даражаси (ТЙҚЦ) белгиланмаган моддалар ёки моддаларнинг сувда трансформацияланиши маҳсулотлари, шунингдек аналитик назорат усуллари мавжуд бўлмаган моддалар бўлган оқова сувлар;
сув чиқармайдиган ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, рационал технологияларни тадбиқ қилиш, айланма ва такрорий сув таъминоти тизимларида максимал ишлатиш, тегишли тарзда тозалангандан ва зарарсизлантирилгандан кейин саноатда, шаҳар хўжалигида фойдаланиш йўли билан бартараф этилиши мумкин бўлган оқова сувлар;
тозаланмаган ва етарлича тозаланмаган ишлаб чиқариш, хўжалик-маиший оқова сувлари, саноат майдончалари ва аҳоли яшайдиган жойлардан чиқадиган юза сув оқимлари.
124. Оқова сувларни сув объектлари ва жой рельефига чиқариш сувдан махсус фойдаланиш учун белгиланган тартибда бериладиган ва тасдиқланадиган рухсатнома ва Чегаравий йўл қўйиладиган оқизиш (ЧЙҚО) асосида амалга оширилади.
125. Сувдан фойдаланувчилар:
тозалаш иншоотларининг узлуксиз ишлашини таъминловчи технологик, санитария-техник ва ташкилий-хўжалик тадбирларини ўтказишлари;
технологик жараён ёки ускуналардаги барча ўзгартиришларни, ишлаб чиқариш қувватининг оширилишини, жараёнларнинг жадаллашишини Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органлари билан келишишлари шарт.
126. Бир вақтнинг ўзида мавжуд оқова сувларни тозалаш иншоотлари қувватини оширмасдан туриб, оқова сувлар ёки уларнинг таркибидаги чиқиндилар концентрациялари ҳажмининг ошиши билан боғлиқ технологик агрегатлар унумдорлигини ошириш тақиқланади.
127. Сувдан фойдаланувчилар оқова сувларнинг мунтазам ҳисобга олинишини ва тозалаш иншоатларининг ишлаши, сув ҳавзасидаги сувнинг ёки оқова сувлар тушадиган жойдан юқорироқда ва энг яқин аҳоли сувдан фойдаланиш пунктларида сув оқимининг сифати устидан лаборатория назоратини таъминлаши шарт.
128. Сувдан фойдаланувчилар томонидан ўтказиладиган мониторинг тартиби (кузатув пунктларини танлаш), таҳлил қилинадиган кўрсаткичлар рўйхати, текширувларни қайтариш тезлиги ва ҳ. лар сув объектидаги маҳаллий шароитлар ва сувдан фойдаланиш турига қараб Табиатни муҳофаза қилиш органлари билан келишилади.
129. Тупроқнинг санитария муҳофазасига доир тадбирларда чиқиндиларни нафақат атмосферада йўқ қилиш, балки зарарли моддаларнинг оқиб, тошиб чиқишини камайтириш ва ҳудуднинг ифлосланишига олиб келадиган бошқа омилларнинг олдини олиш мақсадида ишлаб чиқариш маданиятини ошириш ҳам кўзда тутилиши керак.
Таркибида зарарли моддалар бўлган ишлаб чиқариш чиқиндиларини тўплаш ва сақлаш жойларида тупроқ, ер ости сувлари ва атмосфера ҳавосининг ифлосланишига тўлиқ йўл қўймайдиган қурилмалар бўлиши керак. Бундай жойлар бегоналарнинг киришидан изоляцияланган бўлиши керак.
130. Саноат чиқиндиларини кўмиб ташлаш 10 — 12 m гача чуқурликдаги котлованларда махсус тараларга ва темирбетон резервуарларга (ўта хавфли чиқиндилар) солиб амалга оширилади. Кўмиб ташлаш жойлари ўрнатилган тартибда танланади.
Қаттиқ саноат чиқиндиларининг баъзи турлари уларнинг заҳарлилиги туфайли махсус иншоотларда зарарсизлантирилиши лозим. Бундай иншоотлар заҳарли чиқиндилар чиқарадиган корхона таркибида ва унинг ҳудудида жойлашган бўлиши мумкин. Заҳарли саноат чиқиндилари, шунингдек, марказлаштирилган ҳолда полигонларда ва қайта ишлаш ва нейтраллаш станцияларида жойлаштирилиши, қайта ишланиши ва нейтралланиши мумкин. Махсус полигонлар икки турда бўлади: бир турдаги чиқиндиларни фақат кўмиб ташлаш ёки кимёвий усул ёрдамида зарарсизлантириш учун, шунингдек комплекс полигонлар.
Х боб. Жавобгарлик
131. Ушбу Қоидалар анорганик кислота ва ишқорлар ишлатиладиган объектлардан фойдаланиш билан боғлиқ барча ишловчилар томонидан бажарилиши шарт.
Меҳнат хавфсизлиги талабларини бузган шахслар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жавобгардир.
XI боб. Якуний қоидалар
Ушбу қоидалар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси ёқилғи-энергетика комплекси, кимё саноати ва геология ходимлари касаба уюшмаларининг Марказий кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси ва «Ўзкимёсаноат» Давлат акционерлик компанияси билан келишилган.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири в. б. А.А. ХАИТОВ
Ўзбекистон ёқилғи-энергетика комплекси, кимё саноати ва геология ходимлари касаба уюшмаси Марказий Кенгашининг раиси А.Х.ГУЛЯМОВ
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш Вазири Ф.Г. НАЗИРОВ
Архитектура ва қурилиш бўйича ЎзР Давлат қўмитасининг Раиси Н.М. ХАНОВ
Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатини муҳофаза қилиш қўмитаси раиси Б.Б.АЛИХАНОВ
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси Бошлиғи А.И. ИСЛАМОВ
«Ўзкимёсаноат» ДАК Бошқарув раиси Г.И. ИБРАГИМОВ
Анорганик суюқ кислота ва ишқорлардан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига
1-ИЛОВА
АНОРГАНИК КИСЛОТА ВА ИШҚОРЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШДА РИОЯ ҚИЛИНАДИГАН ҚАРОРЛАР, ҚОИДА ВА МЕЪЁРЛАР, КЎРСАТМАЛАР, СТАНДАРТЛАР, ТЕХНИК ШАРТЛАР ВА ЙЎРИҚНОМАЛАР РЎЙХАТИ

1.

Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 28 сентябрдаги «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни

2.

Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 6 майдаги «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни

3.

Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрдаги «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни

4.

Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрдаги «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни

5.

Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 6 майдаги «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуни

6.

Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 5 апрелдаги «Чиқиндилар тўғрисида»ги Қонуни

7.

Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майдаги «Экология экспертизаси тўғрисида»ги Қонуни

8.

Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелдаги Ер кодекси

9.

2001 йил 31 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасида давлат экология экспертизаси тўғрисида низом»

10.

Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрдаги Меҳнат кодекси

11.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2000 йил 6 июндаги 300-сонли «Ходимларни ишга киришдан олдин дастлабки ва даврий тиббий кўриклардан ўтказиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» ги буйруғи

12.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сонли Қарори билан тасдиқланган «Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисида Низом»

13.

«Босим остида ишлайдиган идишларнинг тузилиши ва улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидалари»

14.

«Портлаш-ёнғин хавфи бўлган кимё, нефт-кимё ва нефтни қайта ишлаш ишлаб чиқаришлари учун умумий портлаш хавфсизлиги қоидалари»

15.

«Электр қурилмаларининг тузилиши қоидалари (ЭҚТҚ)», 2004 йил 14 февраль

16.

«Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан техник фойдаланиш қоидалари (ТФҚ)», 2004 йил 21 май

17.

Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан фойдаланишда хавфсизлик техникаси қоидалари (ХТҚ)», 2004 йил 2 август

18.

«Бино ва иншоотларни яшиндан ҳимоялаш бўйича йўриқнома». РҲ 34.21.122-87

19.

«Кимё саноати корхоналари учун ёнғин хавфсизлиги қоидалари», 1995 йил

20.

«Корхоналарнинг ходимлари учун махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситаларини бепул беришнинг тармоқ намунавий меъёрлари», 1999 йил 30 октябрь

21.

РҲ-002-06

«Ўзкимёсаноат» ДАК корхона ва ташкилотларидаги йўриқномалар тўғрисида низом»

22.

РҲ-003-06

«Ўзкимёсаноат» ДАК корхона ва ташкилотларида ишловчилар учун хавфсизлик техникаси бўйича инструктажлар, ўқувлар ва билимларни текширишни ўтказиш тартиби тўғрисида низом»

23.

РҲ 06-24-27-96

«Стационар компрессор қурилмалари, ҳаво йўллари ва газ қувурларининг тузилиши ва улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидалари»

24.

ОНТП 24-86

«Хона ва биноларнинг портлаш-ёнғин ва ёнғин хавфи бўйича тоифаларини аниқлаш», 1986 йил 27 февраль

25.

ГҚТҚ -69

«Ёнувчан, заҳарли ва сиқилган газлар учун мўлжалланган қувурларнинг тузилиши ва улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидалари»

26.

НЙ-РР-94

«Корхоналарда таъмирлаш ишларини бехатар олиб бориш тартиби тўғрисида намунавий йўриқнома», 1994 йил 30 сентябрь

27.

НЙ -ГР-94

«Корхоналарда газ хавфи бўлган ишларни бехатар олиб бориш тартиби тўғрисида намунавий йўриқнома» 1994 йил 30 сентябрь

28.

НЙ -ОР-94

«Корхоналарда олов билан бажариладиган ишларни бехатар ташкил этиш бўйича намунавий йўриқнома» 1994 йил 30 сентябрь

29.

НЙ СВ -94

«Корхоналарда вентиляция тизимларидан хавфсиз фойдаланиш бўйича намунавий йўриқнома» 1994 йил 30 сентябрь

30.

ПҲВТМФХҚ-94

Портлашдан ҳимояланган вентиляторларнинг тузилиши, уларни монтаж қилиш ва фойдаланиш хавфсизлиги қоидалари» 1994 йил 30 сентябрь

31.

ҚМҚ 2.01.01-94

«Лойиҳалаш учун иқлим ва физик-геологик маълумотлар»

32.

ҚМҚ 2.01.05-98

«Табиий ва сунъий ёритиш»

33.

ҚМҚ 2.03.11-96

«Қурилиш конструкцияларини коррозиядан ҳимоялаш».

34.

ҚМҚ 2.03.13-97

«Поллар»

35.

ҚМҚ 2.04.01-98

«Биноларнинг ички водопроводи ва канализацияси»

36.

ҚМҚ 2.04.02-97

«Сув таъминоти. Ташқи тармоқлар ва иншоотлар»

37.

ҚМҚ 2.04.03-97

«Канализация. Ташқи тармоқлар ва иншоотлар»

38.

ҚМҚ 2.04.05-97

«Иситиш, вентиляция ва кондициялаш тизимлари»

39.

ҚМҚ 2.04.10-97

«Pv 10 МПа босимли технологик пўлат қувурларни лойиҳалаш бўйича йўриқнома»

40.

ҚМҚ 2.04.13-99

«Қозон қурилмалари»

41.

ҚМҚ 2.09.03-02

«Саноат корхоналари иншоотлари»

42.

ҚМҚ 2.09.04-98

«Корхоналарнинг маъмурий ва маиший бинолари»

43.

ҚМҚ 2.09.12-98

«Омбор бинолари»

44.

ҚМҚ 3.01.05-99

«Ишларни бажариш ва қабул қилиш қоидалари. Ҳудудни ободонлаштириш»

45.

ҚМҚ 3.05.05-98

«Технологик ускуналар ва технологик қувурлар»

46.

ҚМҚ 3.05.07-97

«Автоматлаштириш тизимлари»

47.

ШНҚ 2.01.02-04

«Бино ва иншоатларнинг ёнғин хавфсизлиги»

48.

ШНҚ 2.04.09-07

«Бино ва иншоатларнинг ёнғин автоматикаси»

49.

ШНҚ 3.01.04-01

«Қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш. Асосий қоидалар»

50.

СНиП II-89-80

«Саноат корхоналарининг бош режалари»

51.

СНиП 2.05.07-91

«Саноат транспорти»

52.

СНиП 2.09.02-85

«Ишлаб чиқариш бинолари»

53.

O'z DSt 950- 2000

«Ичимлик суви»

54.

ГОСТ 12.1.005-88

«Иш ҳудуди ҳавосига қўйиладиган умумий санитария ва гигиена талаблари»

55.

ГОСТ 12.1.007-76

«Зарарли моддалар. Тасниф ва умумий хавфсизлик талаблари»

56.

ГОСТ 12.2.003-91

«Ишлаб чиқариш ускуналари. Умумий хавфсизлик талаблари»

57.

ГОСТ 12.2.062-81

«Ишлаб чиқариш ускуналари. Ҳимоя тўсиқлари»

58.

ГОСТ 12.2.063-81

«Саноат қувур арматураси. Умумий хавфсизлик талаблари»

59.

ГОСТ 12.2.085-2002

«Босим остида ишлайдиган идишлар. Сақловчи клапанлар. Хавфсизлик талаблари»

60.

ГОСТ 12.3.002-75

«Ишлаб чиқариш жараёнлари. Умумий хавфсизлик талаблари»

61.

ГОСТ 12.3.006-75

«Водопровод ва канализация иншоотлари ва тармоқларидан фойдаланиш»

62.

ГОСТ 12.4.001-80

«Меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизими. Ҳимоя кўзойнаклари. Атамалар ва таърифлар»

63.

ГОСТ 12.4.026-76

«Сигнал ранглар ва хавфсизлик белгилари»

64.

ГОСТ 12.4.068-79

«Дермотологик якка тартибда ҳимояланиш воситалари. Тасниф ва умумий талаблар»

65.

ГОСТ 14202-69

«Саноат корхоналари қувурлари. Танитиш ранги, огоҳлантирувчи белгилар ва тамғалаш шитлари»

66.

ГОСТ 30852.0-20-2002

«Портлашдан ҳимояланган электр ускуналари»

67.

СанПиН 0120-01

«Иш жойларида йўл қўйиладиган шовқин даражаларининг санитария меъёрлари»

68.

СанПин 0122-01

«Иш жойларида умумий ва локал вибрациянинг санитария меъёрлари»

69.

СанПиН 0141-03

«Меҳнат шароитларининг ишлаб чиқариш муҳити омилларининг зарарлилик ва хавфлилик, меҳнат жараёнининг оғирлик ва кескинлик кўрсаткичлари бўйича гигиеник таснифи»

70.

СанПиН 0172-04

«Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юза сувларни муҳофаза қилишга қўйиладиган гигиена талаблари»

71.

СанПиН 0179-04

«Гигиена нормативлари. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аҳоли яшаш жойлари ҳавосидаги ифлослантирувчи моддаларнинг чегаравий йўл қўйиладиган концентрациялари рўйхати»

72.

СанПиН 0203-06

«Ишлаб чиқариш хоналари микроиқлимининг санитария меъёрлари»

73.

ФС 42-1411-80

«Паста ИЭР-2»

Анорганик суюқ кислота ва ишқорлардан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига
2-ИЛОВА
Кўп ишлатиладиган кислота ва ишқорларнинг асосий физик-механик хоссалари

























1-жадвал




Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling