Правила применения Road bumps, road humps, speed cushions, raised crosswalks, raised intersections. General technical requirements. Rules of application Киритилиш санаси


Download 306.99 Kb.
bet2/6
Sana02.06.2024
Hajmi306.99 Kb.
#1837212
TuriПравила
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Сунъий норавонлик Ўзб.26.03.2022

2 Меъёрий ҳаволалар
Мазкур стандартда қуйидаги меъёрий ҳужжатларга ҳаволалар қўлланилган:
ГОСТ 32952:2014 Йўл чизиқлари. Техник талаблар.
ГОСТ 32945:2014 Йўл белгилари. Умумий техник талаблар.
ШНК 2.05.02 Автомобиль йўллари.
ШНК 3.06.03 Автомобиль йўллари.
ШНК 2.07.01 Шаҳарсозлик. Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш ва қурилишини режалаштириш.


3 Атамалар
Мазкур стандартда қуйидаги атамалар мувофиқ таърифлари билан келтирилган:
3.1 Автомобиль йўли: Транспорт воситалари ҳаракатланиши учун мўлжалланган, уларнинг белгиланган тезликда, оғирликда, ўлчамларда муттасил ва хавфсиз ҳаракатланишини таъминлайдиган муҳандислик иншоотлари мажмуаси.
3.2 Сунъий нотекислик: Сунъий нотекислик (бундан кейин матнда – СН) йўл ўқига перпендикуляр равишда жойлашган, ҳайдовчининг диққатини ошириш ва транспорт воситасининиг ҳаракат тезлигини мажбурий камайтириш учун қўлланилиши мумкин бўлган махсус қурилма.
3.3 Кўтарилган пиёдалар ўтиш жойи: Йўл ўқига перпендикуляр жойлашган, унда ҳаракатланадиган транспорт воситаларининг вертикал юқорига ҳаракатланишига олиб келадиган баландликка эга тасмалар.
3.4 СН тепалиги: йўл ўқига перпендикуляр ва СН нинг энг юқори нуқталарини бирлаштирувчи чизиқ.
3.5 СН баландлиги: СН тепалигидан йўл ўқида ҳаракатланиш қисмигача энг қисқа масофа.
3.6 СН бўйлама профили: йўлнинг ҳаракатланиш қисмига перпендикуляр, СН тепалигини перпендикуляр кесимида ҳосил бўладиган кесим.
3.7 СН кўндаланг кесими: йўл ўқи бўйича жойлашган СН ни вертикал текислик билан кесилишидан ҳосил бўлган кесим.
3.8 СН қаттиқлиги: СН ни тайёрланишда фойдаланилган материалнинг пластик деформациялар ва мўрт синиш ҳосил қилмасдан мавжуд кучлар таъсирларига қарши туриш қобилияти.
4 Техник талаблар
4.1 Умумий талаблар
4.1.1 СН транспорт воситаларининг ҳар хил об-ҳаво шароитларида максимал рухсат этилган тезлигини мажбурий камайтириш учун йўлнинг айрим бўлакларида, мукаммал турдаги қопламаларга ўрнатилади.
4.1.2 СН конструкцияси ишлаб чиқариш технологиясига қараб монолит ва йиғма турларга бўлинади.
4.1.3 СН узунлиги йўлнинг ҳаракатланиш қисмининг энидан кам бўлмаслиги ёки бўлак – бўлак жойлаштирилиши керак. Рухсат этилган четланиш йўлнинг ҳар икки томнидан 0,2 м дан кўп бўлмаслиги керак.
4.1.4 СН ўрналадиган йўл бўлагида йўлнинг қатнов қисмидан сув чиқиб кетиш қурилмаси бўлиши зарур.
4.1.5 СН да автотранспорт воситалари чекланган тезликда битта ўқига тушадиган юкламаси 130 кн (13 т) бўлиб ҳаракатланганда СН материаллари ва конструктив ҳолати яхлитлигини сақлаши зарур.
4.1.6 СН мавжуд ҳудудлар тўғрисида ҳайдовчиларни огоҳлантириш мақсадида йўл ҳаракатини ташкил этиш техник воситалари билан жиҳозланади.
Йўл белгилари Ўз ДСт 32945:2014 ва чизиқлар 32952:2014.

Download 306.99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling