Правила применения Road bumps, road humps, speed cushions, raised crosswalks, raised intersections. General technical requirements. Rules of application Киритилиш санаси


Монолит конструкцияларга талаблар


Download 306.99 Kb.
bet3/6
Sana02.06.2024
Hajmi306.99 Kb.
#1837212
TuriПравила
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Сунъий норавонлик Ўзб.26.03.2022

4.2 Монолит конструкцияларга талаблар
4.2.1 СН монолит конструкциялари материалига қараб асфалтобетон ва цементобетондан бўлиши мумкин.

Кўндаланг кесими профили бўйича СН қуйидаги икки турга бўлинади:


- тўлқинсимон шаклидаги СН (1а расм)


- трапеция шаклида СН (1б расм)



1а расм – Тўлқинсимон шаклидаги СН (1а расм)

1б - расм Трапеция шаклидаги СН (1b расм)

1 расм. СН кўндаланг кесимлари
4.2.2 СН турини унинг ёнида йўлнинг баланд томонидан паст томонида ёмғир қабул қилиш қудуқлари борлигига қараб аниқланади. Бунда йўлнинг ҳаракатланиш қисмида сувнинг кўндаланг оқиш йўналиши ҳам ҳисобга олинади.
Қуйидаги турларга бўлинади:

I - қатнов қисмининг икки томонлама кўндаланг кесимида ва СН ёнида йўлнинг юқори томонидан пастга ёмғир қабул қилиш қудуқлари бўлмаганда (2а расм);


II - қатнов қисмининг икки томонлама кўндаланг кесимида ва СН ёнида йўлнинг юқори қисмидан томонидан пастки қисмига қараб ёмғир қабул қилиш қудуқлари бўлганда (2б расм);
III - қатнов қисмининг бир томонлама кўндаланг кесимида ва СН ёнида йўлнинг юқори қисмидан пастки қисмига қараб ёмғир қабул қилиш қудуқлари бўлмаганда (2в расм);
IV - қатнов қисмининг икки томонлама кўндаланг кесимида ва СН ёнида йўлнинг юқори томонидан пастга ёмғир қабул қилиш қудуқлари бўлганда (2г расм);
V - қатнов қисмининг икки томонлама кўндаланг кесимида ва СН бўлак-бўлак қилиб жойлаштирилади (2 д расм):







а - тип I

б - тип II





в - тип III

г - тип IV



д - тип VI

2 расм. СН бўйлама профиллари
4.2.3 СН ўлчамларини йўл бўлагида рухсат этилган, белгида кўрсатилган, максимал тезликдан келиб чиқган ҳолда, 1 жадвалга мувофиқ қабул қилинади.
1 жадвал - ўлчамлар метрда (м)

Рухсат этилган тезлик, км/с

Тўлқинсимон профиль

Трапециясимон профиль

Узунлиги
L

Максимал баландлиги
H

Эгри чизиқли юзанинг радиуси
R

Узунлиги

Максимал баландлиги
H

Горизонтал майдони
LГ

Эгри майдони
LЭ

20

3,0 дан
3,5 гача.

0,07

11 дан
15 гача.

2,0 дан
2,5 гача.

1,0 дан
1,15 гача.

0,07

30

4,0 дан
4,5 гача.

0,07

20 дан
25 гача.

3,0 дан
5,0 гача.

1,0 дан
1,40 гача.

0,07

40

6,25 дан 6,75 гача

0,07

48 дан
57 гача

3,0 дан
5,0 гача.

1,75 дан
2,25 гача.

0,07

Рельссиз йўналишли транспорт воситалари регуляр ҳаракатланадиган йўлларда СН параметрларини 2 жадвалга мувофиқ қабул қилиш зарур.

2 жадвал - ўлчамлар метрларда (м)



Рухсат этилган тезлик, км/с

Тўлқинсимон профиль

Трапециясимон профиль

Узунлиги
L

Макси-
мал баланд-лиги
H

Эгри чизиқли юзанинг радиуси
R

Узунлиги

Максимал баландлиги
H

Горизонтал майдони
LГ

Эгри майдони
LЭ

20

5,0 дан
5,5 гача

0,07

31 дан
38 гача

2,0 дан
2,5 гача

1,5 дан
2,0 гача




30

8,0 дан
8,5 гача

0,07

80 дан
90 гача.

3,0 дан
5,0 гача

2,0 дан
2,5 гача

0,07

40

12 дан
12,5 гача

0,07

180 дан
195 гача

3,0 дан
5,0 гача

4,0 дан
4,5 гача

0,07






















4.3 Йиғма конструкцияларга талаблар
4.3.1 СН йиғма конструкциялари СН техник талабларига асосан эластометрик материаллардан (полимер, каучук, ва бошқа аралашмали) бўлиши зарур.
4.3.2 СНнинг йиғма конструкциялари геометрик мос келувчи асосий ва ён элементлардан ташкил этилиши мумкин. Йўл қопламасига қотириш учун зарур бўлган тешиклари бор, битта ва иккита қисмдан (3а,б расм) иборат бўлиши мумкин.
4.3.3 Конструкцияда йўл қопламасига монтаж ва демонтаж қилиш имконияти кўзда тутилган, ҳамда унинг алоҳида элементлари ва қисмларини махсус асбоб билан алмаштириш имконияти кўзда тутилиши зарур.









а) Асосий ва ён элементлардан ташкил топган намунавий сунъий норавонлик

б) Сунъий норавонлик элементларининг умумий кўриниши: 1 - асосий элементи; 2 - ёруғлик қайтарувчи элементи; 3 - ён элементи; L – СН норавонлик узунлиги; H - СН норавонлик баланлиги; D - СН диаметри.

3 расм. Йиғма СН конструкцияси

4.3.4 СН элементларининг ўлчамларини максимал рухсат этилган тезликга боғлиқ ҳолда 3 жадвалга мувофиқ қабул қилиш зарур.

3 жадвал - ўлчамлар метрда



Белгида кўрсатилган максимал рухсат этилган тезлик, км/с













СН элементи

Асосий элементида

Четки

Хорда узунлиги
L

Максимал баландлик
H

Хорда узунлиги
L

Максимал баландлик
H

10-20

0,50 дан
0,70 гача

0,06 дан
0,07 гача

0,50 дан
0,70 гача

0,06 дан
0,07 гача

30

0,50 дан
0,70 гача

0,05 дан
0,06 гача

0,50 дан
0,70 гача

0,05 дан
0,06 гача

40

0,90 дан
1,10 гача

0,05 дан
0,06 гача

0,90 дан
1,10 гача

0,05 дан
0,06 гача

4.3.5 СН нинг ҳар бир элементи бир қаватли ёки икки қаватли конструкция шаклида ясалиши мумкин.
4.3.6 СН қопламаси ШНК 3.06.03-21 талабларига мувофиқ илашиш сифатини таъминлаб бериши зарур.
4.3.7 Эластик материалдан ясалган СН нинг қаттиқлиги иш юзасининг четидан 50 мм.дан кам масофада ҳамда бештадан кам бўлмаган нуқталарда ўлчанганда Шор А бўйича 55 дан 80 гача шартли бирликларга тенг бўлиши керак.
4.4 Сутканинг қоронғи вақтларида СН нинг кўринишини таъминлаш учун унинг юзасига транспорт воситаларининг ҳаракат йўналишига қаратилган ёруғлик қайтарувчи элементлар ўрнатилиши зарур. Ёруғлик қайтарувчи элементлар юзаси монолит СНнинг умумий юзасининг камида 15 % дан кам бўлмаслиги ва йиғма СНнинг умумий юзасининг камида 25 % дан кам бўлмаслиги зарур.
4.5 Ёруғлик қайтарувчи элементлар полимер лентали ёки бошқа материаллардан тайёрланади. Ёруғлик қайтарувчи элементлар бузилганда ёки ажралиб чиқиб кетганда, ҳамда эксплуатация жараёнида ёруғлик қайтариш хусусиятлари ёмонлашганда, улар янгисига алмаштирилиши зарур.
4.6 Баъзи элементлари йўқ ва чиқиб турган ёки очиқ элементли СНни эксплуатация қилишга йўл қўйилмайди.
Агар СНнинг битта ёки бир неча элементи яроқсиз ҳолга келган бўлса, йўл қопламасида қолган қотириш элементлари шинанинг шикастланишига олиб келмаслиги зарур.
4.7 Йиғма СНнинг етарли даражада кўринишини таъминлаш учун унинг элементларини иккита рангдаги материаллардан тайёрлаш керак: қора ва сариқ, уларни йиғиш пайтида битта элемент қора, иккинчиси сариқ бўлиши мумкин. Бир хил қора элементлардан фойдаланишга ҳам рухсат берилади.
4.8 СН демонтаж қилинганда бир вақтнинг ўзида қотириш элементлари олиб ташланиши, автомобил йўлининг қопламасидаги тешиклар ёпилиши, огоҳлантирувчи йўл белгилари олиб ташланиши ва чизиқлари ўчирилиши шарт.
4.9 Йиғма сунъий нотекислик комплектига қуйидагилар кириши шарт:
- асосий ва четки элементлари;
- қотириш элементлари;
- буюм паспорти;
- монтаж ва демонтаж бўйича йўриқнома.

Download 306.99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling