Правила применения Road bumps, road humps, speed cushions, raised crosswalks, raised intersections. General technical requirements. Rules of application Киритилиш санаси


Сунъий нотекисликни назорати услуби


Download 306.99 Kb.
bet4/6
Sana02.06.2024
Hajmi306.99 Kb.
#1837212
TuriПравила
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Сунъий норавонлик Ўзб.26.03.2022

5 Сунъий нотекисликни назорати услуби
5.1 СНнинг тайёрланиши, техник ҳолати, ўрнатиш ва эксплуатация жараёнлари визуал ва инструментал усулларда назорат қилинади.
СНни монтаж ва демонтаж қилиш ишлари -10°С дан кам бўлмаган ҳароратда бажарилиши керак.
5.2 Йиғма конструкцияли СН кўрикдан ўтказилганда барча элементларнинг мавжудлиги, уларнинг ҳолати ва йўл қопламасига зич жойлашганлиги текшириб чиқилади. Йиғма СН қаттиқлиги Дюрометр ёрдамида аниқланади
5.3 Монолит конструкцияли СН кўрикдан ўтказилганда чўкишлар, синиқлар ва бошқа шикастланишлар бўлмаслиги зарур.
Монолит СНнинг эксплуатацион муддати:
- СНнинг эксплуатацион муддати йўл қопламасининг режадаги таъмирлаш даврига тенг бўлиши зарур.
5.4 СНнинг бирор бир элементларида камчилик аниқланганда уни бартараф этилишига талаб этиладиган вақт уч кундан кўп бўлмаслиги шарт.
Йиғма сунъий норавонликнинг эксплуатацион муддати:
- кафолат муддати, монтаж қилинган вақтдан сўнг бир йилдан кам бўлмаган;
- сақлаш муддати, ишлаб чиқарилган вақтдан монтаж қилингунча уч йилдан кўп бўлмаган;
- йиғма СНнинг эксплуатацион муддати – икки йилдан кам бўлмаган.
5.5 СН қуйидаги воситалар орқали назорат қилинади:
1500 мм.ли металл чизғич;
5 м ли металл рулетка (ГОСТ 7502);
штангенциркуль (ГОСТ 166).
6 Сунъий нотекисликларни қўллаш қоидалари
6.1 СН асфальтобетон ва цементобетон йўлларда сунъий ёритилган участкаларда ўрнатилади.
6.2 СНлар мактабгача таълим, мактаб ва ўқув муассасалари ва тартибга солинмайдиган пиёдалар ўтиш жойларидан 10-15 м олдин ўрнатилади.
СНлар йўл-транспорт ҳодисалари сабаблари таҳлили асосида, ҳаракат жадаллиги ва йўл шароитларини ҳисобга олган ҳолда, йўлларнинг аниқ қисмларида, қуйидаги жойларда ўрнатишга рухсат берилади:
- мактабгача таълим, мактаб ва ўқув муассасалари, болалар майдончалари, оммавий дам олиш жойлари, стадионлар, вокзаллар, йирик савдо дўконлари, ва бошқа одамлар оммавий тўпланадиган объектлар, туман аҳамиятдаги транспорт ҳамда пиёдалар гавжум йўлларда, маҳаллий аҳамиятдаги кўча ва йўллар, сайилгоҳ кўчалари ва тор кўчаларининг хавфли йўл бўлаклари бошланишидан олдин;
- 3.24 “Юқори тезлик чекланган” ва 5.38 “Турар жой даҳаси” йўл белгилари билан жиҳозланган йўлнинг хавфли бўлакларидан олдин;
- яқинлашиб келаётган транспорт воситаларини кўриниши чекланган, тартибга солинмаган чорраҳаларга ўрнатилган 2.5 “Тўхтамасдан ҳаракатланиш тақиқланган” йўл белгисига етмасдан 30 дан 50 м олдин;
- ўрнатилган 1.21 “Болалар” йўл белгисининг бутун таъсир доирасида камида 50 метрда;
6.3 СНларни қуйидаги йўлларга ўрнатиш мумкин эмас:
- халқаро аҳамиятга эга йўлларда;
- ҳаракатланиш тасмалари 4 ва ундан кўп бўлган давлат аҳамиятига эга бўлган йўлларда (аҳоли сони 1000 кишидан кўп бўлган ва транспорт воситаларининг суткалик ҳаракат жадаллиги 2000 тадан кам бўлган шаҳар ва аҳоли пунктларидан ўтган йўл бўлакларидан ташқари);
- жамоат транспорти тўхташ жойларида ёки уларга қўшни тасмаларда ва қатнов қисми кенгайтирилган жойларда;
- кўприкларда, йўл ўтказгичларда, эстакадаларда, транспорт туннелларида ва кўприклар ҳамда йўл ўтказгичлар тагидан ўтиш жойларида;
- темир йўлни кесиб ўтиш жойларидан 100 метрдан кам масофада;
- шаҳарлардаги транспорт воситаларининг суткалик ҳаракат жадаллиги 2000 тадан кўп бўлган кўчаларга;
- касалхоналар, тез ёрдам станциялари, ўт ўчириш, автобус ва троллейбус парклари, авария хизматлари транспорт воситалари сақланадиган майдонлар ва махсус транспорт воситалари тўпланадиган объектлар кириш жойларига;
- ер ости коммуникациялари қудуқларининг устига.
6.4 Шаҳарларнинг аҳоли яшаш мавзеларидаги маҳаллий аҳамиятга эга йўлларда трапециясимон профилдаги монолит конструкцияли СНларни мактабгача таълим, мактаб ва ўқув муассасалари, болалар майдончалари яқинида тартибга солинмайдиган пиёдалар ўтиш жойлари билан бирга жойлаштириш мумкин.
Бунда СНнинг кенглиги 4 m дан кам бўлмаган марказий горизонтал майдончасидан ўтиши таъминланиши зарур.
6.5 Монолит сунъий норавонликнинг баландлигини чегаравий тошлар ёнидаги ариқга нисбатан нолгача камайтириш (2а, в расмлар) кўтарилган пиёда ўтиш жойларида 1:6 қиялик билан ва 1:4 бошқа ҳолатларда.
6.6 Монолит СНдан сувни кетказишни унинг баландлигини камайтирмасдан таъминлашга рухсат берилади (2б, г расмлар), агар СН ўрнатилаётган кўчанинг ҳар икки томонида (ариқнинг бўйлама қиялиги 5‰ дан кам бўлса) ёки бир томонида (ариқнинг бўйлама қиялиги 3‰ ёки кўпроқ) ёмғир қабул қилиш қудуқлари бўлса.
6.7 СН йўлларнинг суньий ёритиш устунларига максимал яқин масофада ёки СНнинг ёнига янги ёритиш устуни ўрнатилган холда ўрнатилади. Бундай йўл қатнов қисмининг ёритилиш даражаси 10 lx дан кам бўлмаслиги зарур.
6.8 Ҳаракат тезлиги мажбурий чекланган йўл бўлагининг узунлиги бўйича ўрнатиладиган сунъий нотекисликлар ўқлари орасидаги масофа 4-жадвалга мувофиқ бўлиши ҳамда умумий сони бу йўл бўлагида бештадан кўп бўлмаслиги зарур.
4 жадвал

Максимал рухсат этилган тезлик, км/с

СН ўқлари орасидаги масофа, м

20

35 дан 60 гача

30

60 дан 80 гача

40

80 дан 125 гача




Download 306.99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling