«Преклиник реставрацион стоматология» Фанининг 2019/2020 ўқув йили учун мўлжалланган


Download 1.22 Mb.
bet11/21
Sana22.11.2023
Hajmi1.22 Mb.
#1793755
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   21
Bog'liq
маъруза 3-4 узб

ЕМАЛЛИ АДГЕЗИЯ АФЗАЛЛИКЛАРИ

Лаборатория тадқиқотлари маълумотларига кўра, фосфор кислотаси билан ишлов берилган емал юзасига композитнинг уланиш кучи 20 МПадан юқори бўлади [95, 162, 505]. Бундай адгезия реставрациянинг турли кўринишдаги юкланишларга адекват барқарорлигини ва пломба четларидан микросилқишлар олдини олишни таъминлайди [277]. Адгезив техника қатор бошқа афзалликларга ҳам ега [502]. Масалан, у сақлаб қолинган емал ва дентинни чатнашларга янада барқарорроқ қилиб, уларни мустаҳкамлаш имконини беради [18].

Фосфор кислотасини қўллашдан руҳланган Буоноcоре фиссуралар ва табиий чуқурликларни герметиклашда емалга ишлов бериш учун кислотадан фойдаланишни таклиф қилди [56]. Шундан буён кўплаб тадқиқотчилар композитларнинг тиш тўқималари билан узоқ муддатли ишончли адгезиясини яратиш усулини ишлаб чиқишга уриндилар.
Кислотали ишлов бериш натижасида емал юзаси нотекис бўлади (5.5. расм), унинг еркин енергияси ортади. Ишлов берилган емал юзасига суюқ композит аппликация қилинганда материал унинг нотекисликларига сингади. Полимерлашувдан кейин композитнинг емал юзаси билан механик уланиши ҳосил бўлади (5.4. расм) [15, 57]. Емал юзасида композит тасмасининг шаклланиши емалга ушбу материаллар адгезиясининг асосий механизми

Емалга ишлов бериш уч турдаги микроморфологик ўзгаришларда намоён бўлади [125, 281]. И турда емал призмалари марказий қисмларининг парчаланиши (чекка қисмлари парчаланмаган ҳолда) кузатилади (5.6 расм). ИИ турда қарама-қарши ўзгаришлар кузатилади – марказий қисм сақланган ҳолда, призмаларнинг чекка ерлари парчаланади (5.5 расмга қар.). ИИИ турда емал И ва ИИ турга хос қисмларга, шунингдек, топографияси емал призмалари морфологиясига боғлиқ бўлмаган қисмларга ега бўлади. 
Буоноcоре томонидан емалга ишлов бериш учун таклиф етилган 85%ли фосфор кислотасидан бошлаб, бу мақсадда ушбу кислотанинг турли консентрацияси қўлланилган. Чунончи, Гwиннетт ва Буоноcоре камроқ консентрацияга ега фосфор кислотасидан адгезияни бузилиш мумкин бўлган преципитатлар шаклланишининг олдини оли учун фойдаанишни таклиф етдилар [126]. 50%ли фосфор кислотасининг 60 сек.га аппликация қилиш натижасида емал юзасида монокалсийфосфат моногидрат преципитати юзага келади, у осон ювилади. 27%дан кам консентрацияли кислота қлланилганида дикалсийфосфат моногидрат преципитати юзага келади, у адгезияга тўсқинлик қилади, чунки уни емал юзасидан кетказиш анча қийин. [66]. Силверстоне аниқлашича, емалга ишлов бериш учун 50-40%ли фосфор кислотаси адекват саналади

40%дан юқори консентрация калсийни ёмонроқ еритади, бунинг натижасида емал юзасига 40%дан кам консентрация ишлатилганига нисбатан ёмонроқ ишлов берилади [180].
Ҳозирда емалга ишлов беришда қўлланиладиган аксарият геллар 50-40%ли фосфор кислотасидан ташкил топади, ҳолбуки, тадқиқотлар натижалари бундай гелларни қўллаганда еришиладиган адгезияга емалга камроқ консентрациядаги кислоталар билан ишлов беришда ҳам еришиш мумкин [118,129, 287].
Авваллари емалга 50-40%ли фосфор кислотаси билан ишлов беришни 60 сек. давомида амалга оширишган. Бироқ, баъзи тадқиқотлар ишлов бериш муддатининг қисқариши адгезиянинг ёмонлашувига олиб келишини кўрсатган бўлса ҳам [182], сканловчи електрон микроскопияни қўллаган ҳолда ўтказилган тадқиқотлар натижалари 15 сек. давомида ишлов берилган емал юзаси бир дақиқа ишлов берилган юзадан фарқ қилмаслигини исботлади [18, 21, 206]. ин витро тадқиқотлари ҳам 15 ва 60 сек. давомида емалга ишлов беришда бир хилдаги уланиш кучи ва микросилқишлар кузатилишини кўрсатди [24, 75, 115, 277]. Клиник вақт қисқариши фиссураларнинг герметизацияси учун қўлланиладиган материаллар ретенсиясига таъсир кўрсатмади [91, 295].
5.1. ДЕНТИНГА АДГЕЗИЯ
Кейинги йигирма йилда, пломбаланаётган материалнинг олдин емал билан, кейин дентин билан уланишидаги янги адгезив усулбиёт жорий етилиши туфайли, реставрациянинг классик консепсиялари сезиларли даражада ўзгарди. Бироқ, материалнинг дентинга адгезияси ҳануз мураккаб вазифа бўлиб қолмоқда.
5.6 расм. 2 дақиқа давомида 56%ли фосфор кислотаси (Ултрадент Продуcц. Соутҳ Жордан, Юта) билан ишлов берилган емал юзасининг сканловчи електрон микрофотографияси. 1 турдаги ўзгаришлар. 
Адгезив материаллар дентин билан механик, кимёвий ёки иккала усул ёрдамида уланиши мумкин [14,15. 41, 201, 330]. Кейинги пайтларда материалнинг дентин билан емал адгезиясига ўхшаш микромеханик уланишининг аҳамияти англашилмоқда [14,96,329]. Аксарият тадқиқотчилар ҳисоблашларича, дентин адгезияси асосан адгезив мономерларнинг дентинга кислотали ишлов берилиши натижасида очилиб қолган унинг коллаген толалари орасидаги маконга кириб боришига асосланган (3.7 расм) [311, 329]. 3.1 жадвалда ҳозирда қўлланиладиган дентин адгезиясининг турли усулубиётлари тақдим етилган.
Дентин адгезиясининг асосий муаммолари
Емалли адгезия субстрати алоҳида қийинчилик туғдирмайди, дентин адгезияси еса, аксинча, анчайин мураккаб жараён саналади. Емал ва дентин адгезиясидаги фарқ бир қанча омиллар билан белгиланади. Улардан бири – бу емал ва дентин тузилишидаги турли хилликдир. Емал 90%га гидроксиапатитдан иборат юқориминералланган тўқима бўлса, дентин кўп фоиз сув ва органик материал (асосан И турдаги коллаген толалар)дан ташкил топади (3.8 расм). Дентин пулпадан емал-дентин бирикмасига борувчи қувурчаларнинг зич тармоғига ега (3.9 расм). +увурчалар гиперминералланган перитубуляр дентиннинг қатлами билан қопланган. +увурчаларни ўраб турувчи камроқ минералланган интергубуляр дентинда ўзига хос тарзда жойлашган коллаген толалар мавжуд (5.10 расм).



Download 1.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling